Хомутлар орасидаги масофа тўсин кесимининг баландлиги
h≤450 мм бўлса -
1/2
h ѐки кўпи билан 150 мм, агар кесим баландлиги 450 мм дан катта бўлса - 1/3
h
ѐки кўпи билан 500 мм олинади. Бу талаб таянчларга яқин
участкалар учун
тааллуқлидир. Тўсинга текис ѐйиқ куч қўйилган бўлса, таянч олди участкаси
l/4
деб, агар йиғиқ кучлар қўйилган бўлса, таянчдан биринчи йиғиқ кучгача бўлган
масофа қабул қилинади. Тўсиннинг қолган кесимларидан хомутлар орасидаги
масофа
3/4 h гача оширилиши мумкин, лекин хомут масофаси 500 мм дан
ошмаслиги керак.
Плита ва панел. Ўлчамларидан бири (қалинлиги) қолган икки ўлчамида анча
кичик бўлган
темир-бетон элементлар плиталар деб аталади. Плиталар яхлит,
текис ва қовурғали бўлади: оралиқлари сонига қараб - бир оралиқли (11.4-расм, а)
ва кўп оралиқли (11.4-расм, б); тайѐрлаш усулига қараб - йиғма, монолит ва
йиғма-монолит бўлиши мумкин.
Плиталар ўзаро тик стерженлардан ташкил топган тўрлар билан
арматураланади. Агар ишчи арматура фақат бир йўналишга керак бўлса, у ҳолда
иккинчи йўналишдаги арматура зўриқишларни тақсимлаш ва бўйлама
арматураларни ўзаро боғлаш вазифасини ўтайди. Бу
арматура бетоннинг
температура таъсирида ва киришиши натижасида вужудга келадиган
деформацияни жиловлайди, ташишда қўлайлик туғдирадиган тур ҳосил қилади.
Яхлит плиталарнинг қалинлиги одатда
h =50...100 мм олинади. Агар плита
l
2
/l
1
> 2 бўлса, контур бўйлаб таянган бўлади. Биринчи ҳолда ишчи арматура
l
1
оралиқ
бўйлаб, иккинчи ҳолда - плитанинг таяниш чизиқларига тик равишда қўйилади.
Икки йўналишда эгиладиган плиталарда ишчи арматура ҳар иккала йўналишда
жойлаштирилади.
Тўсинсимон плиталарнинг ишчи арматуралари плитанинг чўзилувчи
сиртига яқин жойлаштирилиши зарур; бунда, албатта, талаб этилган ҳимоя
қатлами қолдирилади. Икки йўналишда эгиладиган плиталарда калта томон
l
1
га
параллел бўлган арматура чўзилувчи сиртга яқинроқ жойланади,
чунки бу
йўналишда эгувчи моментнинг қиймати
l
2
йўналишдаги моментга қараганда
каттароқ бўлади. Ишчи арматура чўзилувчи сиртга яқин жойлашса, ички
моментнинг елкаси ортади, арматурадаги зўриқиш камаяди, демак, пўлат
тежалади.
Эркин таянган плиталарда арматура тўри фақат пастки чўзилиш
зонасига, кўп оралиқли узлуксиз плиталарда эса,
эгувчи моментнинг
эпюрасига мувофиқ равишда, таянчлар оралиғида пастки ва таянч устида эса
устки чўзилиш зонасига жойланади.
Плиталарнинг ҳисобий узунликлари: қовурғали монолит плиталарда -
очиқ оралиқ узунлигига тенг бўлади, эркин таянган плиталарда – очиқ
оралиқ узунлигига плита қалинлигини қўшиб олинади. Плиталарда ишчи
арматуралар диаметри 5-12 мм, монтаж арматураларники эса 4-8 мм
олиниши мумкин. Ишчи арматуранинг умумий юзаси ҳисоб асосида
белгиланади; монтаж арматурасининг юзаси конструктив равишда қабул
қилинади; бу юза энг катта момент ҳосил бўладиган
кесимдаги ишчи
арматура юзасининг 10 % идан кам бўлмаслиги лозим. Ишчи стерженлар
орасидаги масофа плитанинг ўрта қисмида ва таянч устида, плита қалинлиги
h
n
≤150 мм бўлса - кўпи билан 200 мм, агар
h
n
>150 мм бўлса - кўпи билан 1,5
h
n
олинади. Стерженлар оралиғи қолган участкаларда 350 мм дан ортмаслиги
керак. Тақсимловчи арматуралар оралиғи ҳам кўпи билан 350 мм олинади.
Плиталарни ўрама ѐки текис кўринишда тайѐрланган стандарт пайванд
симтўрлар билан арматуралаш мақсадга мувофиқдир. Бундай симтўрлар
диаметри 3-5 мм бўлган оддий арматурабоп симлардан ѐки диаметри 6-10 мм
бўлган А -III синфли даврий профилли пўлатдан ишланади. Пўлатни тежаш
мақсадида ишчи стерженларнинг бир қисми, таянчгача етказилмай,
эгувчи
моментлар эпюрасига мувофиқ равишда, оралиқда узиб қўйилиши мумкин.
Таянчгача етказиладиган стерженларнинг кесим юзаси, энг катта мусбат
эгувчи моментга мос бўлган кесимдаги арматуралар кесим юзасининг 1/3
қисмидан кам бўлмаслиги керак.
Бузилиш босқичида чўзилиш зонасидаги бетон куч қабул қилмаслигини
ҳисобга олиб, бу зонадаги бетоннинг юзасини камроқ олса бўлади, бу
зонадаги бетон юзаси чўзилувчи арматурани қамраб олса кифоя.
Бетон юзасининг кичрайтирилиши материал сарфини камайтириб,
конструкция вазнини енгиллаштиради. Бундай плиталарнинг қовурғалари
пастга қараган бўлади (11.5-расм, а). Агар меъморий жиҳатдан шифтнинг
текис бўлиши
талаб этилса, қовурға юқорига қаратилади; токчанинг
қалинлиги 25-30 мм га қадар камайтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: