Кўринишида амалга оширилади 1- расм)



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/20
Sana29.05.2022
Hajmi1,63 Mb.
#618997
TuriПротокол
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
MNpTtltfdhDrFPB9Skj00uRJ1g1Wd4ZK22AXmcux

 
7.4.
 
Мослашувчан коммутатор базаси асосидаги тизимни ва IMSни 
қиёслаш 
 
 
Ишлаб чиқарувчилар қоида бўйича, олдинги конвергент ечимлардан 
IMSнинг бир неча асосий фарқларига урғу беради. Бошланиши учун 
мутахассислар шуни таъкидлашяпдики, NGNнинг бошқа технологияларидан 
IMS концепциясининг асосий авзалликлари ва фарқлари, ўша бир хил 
хизматларни турли кириш тармоқлари ёрдамида (кенг полосали xDSLдан 
тортиб Wi-Fi ёки UMTSгача) хизматларга м
ультистандартли
уланиш 
имкониятларидан иборат [28]. Бунда кириш тармоқларининг алмашиши 
сезилмайдиган даражада амалга ошади. 
Истеъмолчига IMSга ўтиш, нутқни, матнни, графикани ва видеони 
хохлаган 
комбинацияда 
узатишга 
асосланган 
шахсийлаштирилган 
хизматларнинг пайдо бўлиши, янги 
сервисларни
яратиш, шунингдек мавжуд 
сервис
ларни бирлаштириш ва такомиллаштиришдан дарак беради. IMS 


чақириладиган абонентларнинг қатнашишини аниқлаш функциясига эга 
бўлган Push-to-Talk (сотали телефон, профессионал мобил радио алоқа, 
телефон тизими терминали сифатида ишлатиладиган ярим дуплекс алоқа) 
хизматларини, лицензияланмайдиган частота дипазонларида мобил кириш 
технологияларини (UMA, Unlicensed Mobile Access), “фотосўзлашув” (photo 
talk), хабарларни бир онда алмашлаш ва шунга ўхшаганларга имкон беради. 
Агар мослашувчан коммутатор (Softswitch) ва IMS архитектуралари 
таққосланса, у ҳолда олдинги келтирилган 7.3,7.4,7.6- расмлардан у ва бу 
архитектуралар уч сатхли бўлинишга эга эканлиги кўриниб турибди, 
бинобарин, сатхларнинг чегаралари ўша битта жойлардан ўтади. 
Мослашувчан коммутаторнинг архитектураси учун биринчи навбатда
тармоқларнинг қурилмалари тасвирланган, IMS архитектураси эса 
функциялар сатхида аниқланган. 
IP-тармоқ 
асосида 
барча 
хизматларнинг 
тақдим 
этилиши, 
чақириқларни ва коммутациялашни бошқариш функцияларининг ажратилиш 
ғоясига ҳам ўхшашдир. Мазмунан мослашувчан коммутаторнинг маълум 
бўлган функцияларига OSA шлюзи ва абонентлар маълумотлари сервери 
функциялари қўшилади. 
Юқорида келтирилган функциялар рўйхатини кўриб чиққан ҳолда ҳар 
иккала архитектурада функцияларнинг таркиби амалда фарқланмаслигини 
пайқаш мумкин. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳар иккала 
архитектура деярли бир хил. Бу қисман тўғри, улар архитектуравий маънода 
ўхшаш. Агар ҳар бир функциянинг таркиби батафсил кўриб чиқилса, 
мослашувчан коммутатор ва IMS орасидаги сезиларли фарқ аниқланади. 
Масалан, CSCF функцияси: унинг тавсифидан, мослашувчан 
коммутатордаги ўхшаш фанкциялар фарқи кўриниб турибди. Шу билан 
бирга, агар мослашувчан коммутатор архитектурасида функциялар етарлича 
шартли бўлинган ва маълум бир тавсифга эга бўлса, у ҳолда IMS 
ҳужжатларида функциялар ва уларнинг ўзаро боғланиш 
процедура
ларига 


етарлича аниқ тавсиф берилган, шунингдек тизимнинг функциялари 
орасидаги интерфейслар аниқланган ва стандартлаштирилган. 
Бинобарин, юқорида такидлаб ўтилган эдики, мослашувчан 
коммутаторнинг архитектураси доирасидаги функциялар етарлича эркин 
аниқланган, у ҳолда нима учун IMSга мослашувчан мобил коммутатор 
сифатида қараш керак эмас? Бошқача сўз билан айтганда, мослашувчан 
коммутаторнинг 
имкониятларини 
мобил 
алоқа 
тармоқлари 
учун 
кенгайтириш керак. 
Фарқ, тизимларнинг асосий концепциясидан бошланади. Мослашувчан 
коммутатор, биринчи навбатда, конвергент тармоқлар қурилмаси 
ҳисобланади. Шлюзларни бошқариш функцияси (ва мос равишда 
MGCP/Megaco протоколлари) устун ҳисобланади (иккита мослашувчан 
коммутаторларнинг ўзаро боғланиши учун SIP протоколи ёки MGC).
IMS, 
тўлиқ 
IPга 
асосланадиган 
3G 
тармоғи 
доирасида 
лойиҳалаштирилди. Унинг асосий протоколи SIP ҳисобланади, у абонентлар 
орасида биринчи даражали сессияларни ўрнатишга ва IMSдан фақат 
хавфсизлик, муаллифлаштириш 
(авторизация
), хизматларга уланиш ва 
бошқалар бўйича сервис функцияларини тақдим этадиган тизим каби 
фойдаланишга имкон беради.
Шлюзларни бошқариш функцияси ва медиашлюзнинг ўзи бу ерда, 
фақат 3G абонентларини қайд этилган тармоқ абонентлари билан алоқа 
ўрнатиш воситаси ҳисобланади. Бинобарин, бу ерда фақат УфТТ назарда 
тутилади. Қайд этилган 3G абонентлари, VoIP-тармоқлари абонентлари ва 
бошқа SG-тармоқ абонентлари билан алоқа ўрнатиш учун 
IMS архитектураси, SBC сессиялари чегаравий контроллерларини 
ишлатадиган Security Gateway Function функцияларидан фойдаланишни 
кўзда тутади. Шунингдек IMSнинг ўзига хос хусусиятларига IPv6 
протоколига мўлжалланганлиги киради. Кўплаб мутахассисларнинг 
ҳисоблашларича, IMSнинг оммавийлиги, IP протоколининг олтинчи 
версиясини жорий этилишига туртки бўлиб хизмат қилади. Лекин ҳозирча 


бу бироз муаммо ҳисобланади, чунки UMTS тармоқлари ҳам IPv4 ҳам IPv6 
протоколларини, айни пайтда IMS каби фақат IPv6 протоколини қўллаб-
қўллайди. Шунинг учун IMS-тармоғи киришида, сарлавҳалар форматини ва 
манзил маълумотларини ўзгартирадиган шлюзларнинг бўлиши шарт. Бу 
муаммо нафақат IMSга, балки барча IPv6 тармоқларига ҳам хосдир. 
Алоҳида SIP протоколи ҳақида айтиш керак бўлади. Гап шундаки, SIP 
IETF қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва 
спецификацияланг
ан, лекин 
IMSда ишлатилиши учун у қисман тўлдирилган ва ўзагартирилган. Натижада 
SIP сўровларини олишда ёки уларни ташқи тармоқларга жўнатишда S-CSCF 
нимфункцияси, SIP протоколининг мос ҳолда кенгайишини қўллашнинг 
мавжуд эмаслигини аниқлаши ва/ёки уланишни ўрнатилишини рад этиши 
лозим, шунингдек унга нотўғри ишлов бериш мумкин бўладиган вазиятлар 
вужудга келиши мумкин. 
Архитектуравий ўхшашлик умумий қурилмалардан фойдаланиш 
орқали у ва бу тармоқларни қуришга имкон беради, фақат бу 
қурилмаларнинг дастурий таъминоти (ДТ) ёки тизимларнинг айрим 
элементлари фарқланади. 
Мослашувчан коммутаторлар ечимларини овозли хизматларга 
йўналтирилганлиги, ривожланаётган бозорнинг эҳтиёжларига жавоб бермай 
қолмоқда. Ҳозирги кунда NGN концепциясига асосланган, кейинги авлод 
тармоқларини ривожлантиришга имкон берадиган конвергент ечимларга 
талаб янада кучаймоқда. Тахминларга кўра, 2010 йилдан бошлаб VoIP 
тармоқлари учун бошқариш қурилмалари бозорида IMS архитектураси 
асосидаги ечимлар етакчилик қилмоқда. Ўз тахминларида Gartner Group 
таҳлилий компанияси IMS архитектураси 
77 % VoIP бозорини эгаллашини, 
ҳозирда оммавий бўлган тез мослашувчан коммутатор платформасида 23 % 
қолишини кўзда тутади. 

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish