Транпорт
сатхи ва уланишларни бошқариш сатхи орасида
қўлланадиган протколлар яхши маълум. Бинобарин, улар ҳам УфТТ ҳам IP-
телефония ҳам мобил алоқага тегишли. Бу INAP, H.323, SIP, MGCP ва
бошқалар. Уланишларни бошқариш сатхи ва иловалар сатхи орасида очиқ
интерфейслар қўлланади. Умуман очиқ интерфейсларнинг қўлланишини
NGN тармоқларини қуришдаги
асослардан бири дейиш мумкин, лекин
мазкур ҳолатда бу стандартлаштирилмаган ITU, IETF ва бошқа протоколлар
эмас, балки турли ишчи гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилган амалий
дастурлаш API интерфейслари ҳисобланади.
Айнан қандай APIдан фойдаланишни мослашувчан коммутаторларни
ишлаб чиқарувчилар ҳал қилади, лекин ҳозирги вақтда фақат
иккита Parlay
API ва JAIN очиқ интерфейслари мавжуд, бинобарин, уларни
бирлаштиришга барқарор йўналиш кузатилмоқда.
Шунинг учун катта
эҳтимолликни назарда тутган ҳолда, келажакда хизматларни ташкил этиш ва
турли-туман
интеграцияланган
тармоқлар
учун,
бутун
зарур
функционалликни ўзида жамлаган биттаси қолади. Бу иш шундан иборатки,
айрим
фарқларга
қарамасдан,
JAIN
технологияси
Parlay
API
технологиясидаги ўша мақсадлар учун мўлжалланган яъни мазмунан бу
муқобил ечим ҳисобланади.
Parlay каби бундай APIдан фойдаланиш орқали хизматларни тақдим
этиш модели, иловалар тармоқ операторлари томонидан эмас, балки тармоқ
соҳасидан ташқаридаги иловалар провайдерлари (application provider)
томонидан яратилиши ва ишлатилишини кўзда тутади. Бу Parlay
архитектураси ва очиқ ҳужжатлаштириш билан таъминланади. Parlay API
ёрдамида
яратилган иловалар, турли тармоқ технологиялари билан ишлаши
мумкин, унинг қанчалик мумкин бўлиши, интерфейс хизматлар ишлаб
чиқувчидан транспорт сатхининг, унинг уланишларини бошқариш
сатхи
билан интерфейсларнинг нозик томонларини яширади.
Ҳақиқатда Parlay API интерфейслар тўплами бўлиб, улар орқали
уланишларни бошқариш сатхида иловалар ва қурилмаларнинг алоқаси
амалга оширилади. Интерфейсларга мисол сифатида қуйидагиларни санаб
ўтиш мумкин:
−
call control – энг оддий уланишларни ўрнатилишидан бошлаб то
мультимедиали конференц-алоқани бошқаришгача чақириқларни
бошқариш функциялари оиласи;
−
user interaction – фойдаланувчидан маълумотларни олиш, унга
эслатмани билдириш, SMS жўнатиш
учун интерфейс;
−
user location/user status – фойдаланувчининг жойлашиш ўрни ва унинг
терминалининг ҳолати ҳақида маълумотларни олиш учун интерфейс;
−
terminal capabilities – фойдаланувчи терминалининг имкониятлари
ҳақида маълумотларни олиш учун интерфейс.
Бундан
ташқари,
спецификацияларда
турли
хизматлар
ва
имкониятларни ишлатиш учун бошқа интерфейслар ҳам мавжуд.
Иловалар, тармоқ оператори тасарруфидаги доирадан ташқарида,
иловалар серверларида жойлаштирилади. Лекин бу ишлаб чиқарувчининг
ишини қийинлаштирмайди, чунки бундай ҳолда CORBA технологиясига
ўхшаш технологиялар қўлланади.
Parlay API бир вақтда турли тармоқ технологияларини қамраб
оладиган, уларни яратилиш жараёнини соддалаштирадиган
хизматларни
амалга ошириш бўйича кенг имкониятларни беради.
Бугунги кундаги мавжуд Parlay иловалари, Call Center, VPN, Free phone
ва бошқалар каби замонавий интеллектуал тармоқлар концепциясида тақдим
этиладиган тўлиқ хизматлар тўпламини амалга оширади. Улардан ташқари,
мослашувчан комутаторларни қўлланишга эга бўлган тармоқларни қуришга
бўлган ёндашиш, олдин фойдаланувчиларга тақдим этилмаган хизматларни
амалга ошириш имконини беради. Масалан, хабарларни интеграцияланган
хизматлар билан ўраб олиш, маълумотлар учун ягона омбор (почта қутиси)
тақдим этиш, ҳар қандай терминаллар орқали киришни амалга ошириш.
Click-to-dial хизмати, фойдаланувчиларга Web-интерфейслар, ШКдан
манзиллар китоби ва каталоглар хизматларидан фойдаланиш орқали
чақириқларни генерациялашга имкон беради. Чақириқлар турли тармоқлар
орасида ўрнатилиши мумкин. Иловаларни ишлаб чиқадиган компаниялардан
бири,
хизматларни таклиф этади, бир-бирларидан унча узоқда бўлмаган
фойдаланувчилар бу ҳақда SMS хабарларини олади. Бошқа хизмат, радиода
маълум бир ашула янграганида ёки қандайдир (масалан об-ҳаво ҳақидаги)
хабар узатилганида фойдаланувчига сигнал (SMS-чақириқ) жўнатилади,
табиийки, фойдаланувчи дастлаб Web орқали хизматни созлаши керак
бўлади. Тескари вариант, фойдаланувчи бу лаҳзада
трансляция
қилинаётган
ҳар қандай ашула ҳақидаги маълумотларни олиши мумкин.
Юқорида санаб ўтилганлар, бу келажакда мослашувчан коммутаторлар
ва очиқ интерфейсларни қўллаш орқали NGN тармоғи тақдим этиши мумкин
бўлган, биз учун одат бўлмаган имкониятларнинг кичик бир қисми холос.
Do'stlaringiz bilan baham: