Кўринишида амалга оширилади 1- расм)


Мослашувчан коммутаторларни тадбиқ қилиш вариантлари



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/20
Sana29.05.2022
Hajmi1,63 Mb.
#618997
TuriПротокол
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
MNpTtltfdhDrFPB9Skj00uRJ1g1Wd4ZK22AXmcux

7.2.7. Мослашувчан коммутаторларни тадбиқ қилиш вариантлари 
 
Мослашувчан коммутаторларни қуриш вариантларидан бири уни 
иккита серверга: ташқи қурилмалар билан ўзаро боғланишга жавоб 
берадиган қурилмалар сервери (device server) ва уланишларни ўрнатиш, 
назорат қилиш ва узиш каби барча функцияларни бажарадиган чақириқларга 
хизмат кўрсатиш серверига (call server) бўлишдан иборат [16]. Бундай 
вариантни ўз вақтида Lucent Technologies компанияси таклиф этган. Бошқа 
ишланмаларда бу функциялар ажратилмайди. NetCentrex компаниясининг 
мослашувчан коммутатори ҳам бир неча алоҳида қурилмалар: уланишларни 
ўрнатилиши учун алоҳида сервер, иловалар ва хизматлар учун алоҳида 
сервер, биллинг учун алоҳида сервердан ташкил топсада, бу серверлар 
биргаликда мослашувчан коммутаторни ташкил қилади. Шундай экан бу 
концепция ҳам унчалик хато бўлиши мумкин эмас. 
Катта аҳмиятли Engine номига эга бўлган Ericsson компаниясининг 
мослашувчан коммутатори қурилмалари, бу дастурда телефон серверлари 
дейилади ва юқорида айтиб ўтилган BICC протоколи бўйича ўзаро 


боғланади. Ericsson мослашувчан коммутаторининг яна бир ўзига хос 
хусусияти, унда V7.2 кириш тармоғи интерфейсининг қўлланилиши 
ҳисобланади. 
Alcatel ишлаб чиқувчилари бошқа ишлатиш вариантини таклиф 
этишди. Уларнинг мослашувчан коммутатори ҳам умумий бошқариш 
қурилмаси – тақсимланган коммутациялаш/маршрутлаштиришга эга бўлган 
тармоқ “интеллекти” ҳисобланади. Трафикни дастлабки узатиш усулини 
маълумотларни узатиш тармоқларида қўлланадиган усулга ўзгартириш учун 
шлюзлар 
ишлатилади. 
Alcatel 
компаниясининг 
мослашувчан 
коммутаторларининг ҳар иккала А7000 ва А7020 моделлари, нутқни пакетли 
коммутациялашга эга бўлган тармоқ орқали узатиш ва бошқаришдан 
фойдаланади, шунингдек барча турлардаги трафикларни шу жумладан нутқ, 
маълумотлар, сигнализация ва видеони бошқариш функцияларини ишлатади. 
А7020 қурилмасининг асосий функциялари интеграцияланган тугун 
хизматлари, сигнализация шлюзи ва чақириқларга хизмат кўрсатиш сервери 
функциялари ҳисобланади. А7020, интеллектуал тармоқ ва TMN 
платформасига эга бўлган ўрнатилган интерфейсларга эга. Шу туфайли у 
томонда фойдаланувчилар учун олдин ишлатилган хизматларни ва 
эксплуатацион бошқаришни қўллаб-қувватлаш таъминланади. 
Мослашувчан коммутаторларни ўзаро бир-бири билан боғланиши учун 
Nortel мослашувчан коммутаторидан фойдаланишда SIP-T протоколи 
ишлатилади. 
ВСМ
да бир вақтда мауссаса АТСи, IP-телефония шлюзи, 
маршрутизатор ва ҳудудий тақсимланган ҳисоблаш тармоғи (WAN)га 
уланиш қурилмалари функциялари бажарилади. 
ВСМ 
тизимини албатта 
NGNнинг марказий бошқариш қурилмаси дейиш мумкин эмас, бу аниқроғи 
корпоратив IP-тармоқ сатхида ишлайдиган “муассаса” мослашувчан 
коммутаторидир. Мослашувчан коммутатор яна Siemens компаниясининг 
SURPASS дастурида ҳам асосий элемент ҳисобланади. Бошқа машҳур 
компания Cisco Systems мослашувчан коммутаторлар, маршрутизаторлар 


кассета
ларида бевосита ўрнатилган коммутаторлар-маршрутизаторларни 
етказиб беради. Бу ечим қатор Cisco маҳсулотларида ишлатилади. 
Россиянинг «МФИ Софт» компанияси пакетли коммутацияланадиган 
тармоқлар учун 4 ва 7-синфлардаги мослашувчан коммутаторлар, ахборот 
хавфсизлигини таъминлаш тизимлари ва сессияларининг чегаравий 
назоратчиларини яратиш билан шуғулланади. Рус Телефон Тугуни (РТТ) 
Россия телекоммуникациялари учун энг масштабли «МФИ Софт» 
компанияси ечими ҳисобланади. Ечим IP асосида мультимедиали 
хизматларни тақдим этувчи коммуникация тугунини ташкил этиш учун 
мўлжалланган. 
РТТ анъанавий телефон станцияларини эмуляциялай оладиган
IP-телефония тугуни функцияларини бажаради, шунингдек тўлақонли 
мослашувчан коммутатор, сессиялар чегаравий контроллери ва IP-сервис 
платформаси сифатида қатнашиши мумкин. РТТнинг технологик асосини, 4
ва 7-синфли мослашувчан коммутаторлар ва RTP-
проксирлаш 
имкониятига 
эга бўлган сессияларнинг чегаравий контроллери ташкил этади. Ечимнинг 
асосий компонентлари коммутациялаш модули, тизимни бошқариш ва 
мониторинг қилиш воситаси (веб-сервер), СОРМ шлюзи ва медиашлюзлар 
(шу жумладан УКС № 7 қўлланадиган) ҳисобланади. 
TDM тармоқлари билан ўзаро боғланиш медиашлюзлар орқали 
стандарт телефон протоколлари ва интерфейслари ёрдамида амалга ошади. 
Абонентлар уланиши учун аналог медиашлюзлар ва IP-терминаллар 
ишлатилади. Асосий ички протокол SIP ҳисобланади. 
Россиянинг Tario.Net компанияси мослашувчан коммутаторнинг 
ўзининг қисқа версиясини ишлаб чиқди. Бунинг юқорида айтиб ўтилган 
қурилмалардан фарқи, Tario.Net компаниясининг маҳсулоти фақат H.323/SIP 
протоколлари тўплами билан ишлайди, бу эса унинг нархини сезиларли 
равишда пасайтиради. Дастлаб бу мослашувчан коммутаторда H.323/SIP 
сигнализация конверторининг учта функцияси ишлатилди. Кейин 
мослашувчан коммутатор Н.323 протоколлар 
стек
ининг диалектлари 


тўплами билан ишлай бошлади. Шунинг учун ҳозирги вақтда унинг исталган 
ишлаб чиқарувчиларининг Н.323-тизимлари билан тўлиқ мослашувчанлиги 
таъминланади. 
ЛОНИИСда ПРОТЕЙ платформасини ишлаб чиқиш бошқа йўналишда 
ҳаракатланмоқда, у УКС № 7, 2ВСК, 1ВСК, DSS1 PRI ISDN, QSIG, H.323 
протоколларидан бошланди ва фақат кейингина SIP протоколига “етиб 
борди”. Таъкидлаш жоизки, бу барча ишланмалар ва юқорида айтиб ўтилган 
ҳорижий ишланмалар давом этмоқда. Шундай экан, мослашувчан 
коммутаторларнинг янги ишланмаларини тез орада пайдо бўлишига умид 
қилишга асос бор. 

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish