ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana 236
керак Синиш сохасини массаж қилиш оссификациясига сабаб бўлиши мумкин.
Елка суягининг дўнгчалар усти тепасидан синиши. 8 ёшдан 14 ёшгача
бўлган ўсмирларда ўзига хос шикастланиш хисобланиб, апофизеолизларга
киради. Кўпчилик холларда синиш текислиги апофизар тоғай зонасидан
ўтади.
Усиш зонасининг синиш ва шикастланишлари — елка ички дўнгча усти
апофизеолизи қўл билан йиқилиш вактида, тирсак бўғими хаддан ташқари
ёзилган холатда бўлганда ва билакнинг валгус холатида юз беради. Медиал
дўнгча устининг узилиши ва унинг сурилиши ички ён бойламининг
чўзилиши ва дўнгча устига ёпишадиган катта мушаклар гурух.ининг
қисқариши билан боғлиқ.. Аксарият болаларда елка суяги ички дўнгчаси
устининг узилиши тирсак бўғимида билак суякларининг чиқиши билан бирга
учрайди. Ички дўнгча усти бўғим капсуласидан ташқарида жойлашган ва
шунинг учун унинг узилиши бўғим олдидаги синишларига киради. Бирок
медиал дўнгча устининг билак суяларининг чиқиши билан бирга узилиб
синишида бойлам-капсула аппаратининг йиртилиши содир бўлади ва
сурилган суяк бўлаги тирсак бўғимининг бўшлиг-ига кириб қолиши мумкин,
бу елка ва тирсак суякларининг бўғим юзалари орасида апофизнинг эзилиб
қолишига олиб келади.
К л и н и к а . Дўнгчалар тепасини канчалик кўчганлигига ёки билак
суягининг чиқишига боғлиқ. Қўл мажбурий холатида туради: чала ярим
тирсак бўғимида буқилган, билак енгил пронацияланган. Бўғим атрофида
шиш ва кон куйшшши бўлади. Гюнтер учбурчаги деформацияланган. Билак
ўки ташқарига караган. Тирсак бўғими ва елка блок суяги орасида
бўлакларни сиқилиши тирсак бўғимида харакатини йўқлиги билан
характерланади. Ички дўнгчалар тепасини узилиши
билак чиқиши билан бирга
учраса — чиқиш симптоми юқори туради.
Рентген аниқлашхис қўйишда ёрдам беради. Дўнгчалар тепасини кўчишсиз
синишини аниқ,
билиш мумкин, агарда метафизни суяк пластинкасини четки
кўчиши бўлса, эпифизар тоғайча бириккан. Ички дўнгчалар тепасини бўғим
ичига кўчиши ва бўғимлар орасида эзилиши кўпинча рентгенда аниқ,
кўринмайди. Агарда кўчган бўлакчани елка суяк блокини ядроси деб
хисобланса, ташхис хато бўлади. Агарда рентгенда ички дўнгчалар тепаси
жойида кўринмаса ва бўғим афофидага юмшок тўқималарда ҳам — у долда
гипссиз такроран текширилади ва кулнинг сог томони хам солиштириш учун
текширилади.
Д а в о л а ш. Кўчишсиз ёки озгина кўчиш билан бўлган синишларда
гипсли боғламни ўрта физиологик \олатда кафт суягининг бошчасидан то
елкани тепа уч клсмигача 10-14 кунга кўйилади.
Ички дўнгчалар тепаси ўки бўйича кўчганда, 15° ротация билан бурчак
остида бўлса, ёпиқрепозиция кўрсатилган.