ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
244
чикарилади. Орқа гипсли боғламни кафт суякларининг бошчаларидан то
елканинг учдан бир юқори қисмигача билакни тўғри бурчаккача буқилган
ҳолатда кўйилади (157-расм).
Болаларда билак суягининг бошчасини олиб ташлаш
(катта ёшдаги
одамларга тавсия қилингани каби) мумкин эмас, чунки бунда тирсак
бўги!мида нормал анатомик ва функционал ўзаро муносабатларни
таъминлайдиган актив ўсиш зонаси емирилади.
Билакнинг диафизар синиши.
Болаларда кўп кузатилади. Одатда кафт
билан йиқилганда рўй беради: камрок холларда синишга билакка бевосита
зарб тушиши сабабчи >ҳисобланади. Кичик ёшдаги болаларда синиш кўпинча
битта сатзда рўй бериб, суяк усти ёки «яшил новда» типи бўйича синишни
келтириб чикаради. Каттарок ёшдаги болаларда бўлакларнинг узунасига
сурилмай суяк устки пардаси устидаги синишлари содир бўлиши мумкин
.Аксарият каттарок ёшдаги болаларда бўлакларнинг энига ва бўйига
сурилиши рўй беради. Энг кўп билак иккала суягининг синиши
кузатилади, камрок билак ёки тирсак суягининг чекланган синиши рўй
беради.
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
245
Иккала суяклар синганда бўлакларнинг узунасига ва энига — суяклараро
оралиқ томонга сурилиши рўй беради. Бунда типик бурчаксимон
деформация пайдо бўлади. Пронатор мушаклар кучининг катталиги туфайли
дистал бўлаклар панжа билан бирга пронация холатни эгаллайди. Агар елка
суягининг синиш
ЧИЗИРИ
думалок пронатор ёпишган жойнинг юқорисидан
ўтса, бу холда марказий бўлак супинацияланади ва елканинг икки
бошли мушаги қисқаришидан олдинга сурилади.
Клиника. Кўздан кечириш вактида сохадаги шиш аниқланади. «Яшил
новда» типидаги синишда, бўлаклари сурилмаган суяк устки пардасининг
ости синганда ўкнинг деформацияси ва қўлнинг к"скариши кузатилмайди.
Синишнинг ишонарли белгиларидан ўки бўйича юк берилганда оғриқли
симптом мусбатдир.
Билакнинг иккала суяклари сурилиб синганда ўкнинг бурчаксимон
деформациясини аниқлаш мумкин: бурчак ташки томонга очилган, билакнинг
хакикатан кискдрганлиги аниқланади. Актив харакатлар — букиш ва ёзиш —
чекланган, билакда ротацион харакатларни эса бажариш мумкин эмас. Тирсак
суяга пайпасланганда кийшайган ў# устида зинапоясимон деформация
аниқланади. Патологик харакатчанликнинг махсус симптомлари ва суяк
крепитацияси аниқданмайди. Рентгенологик текшириш ташхисни аниқлашга
имкон беради.
Д а в о л а ш. «Яшил новда» типидаги синишда ва бўлаклари сурилмаган
суяк устки пардасининг остидаги синишда бармоқлар асосидан елканинг
учдан бир юқори қисмигача функционал кулай холатда кўлга 2-3 х.афтага
гипсли боғлам кўйилади. Бурчак деформацияси бўлган чала синишларда
репозиция қилиш буюрилади.
Ёпиц репозиция техникаси.
Жарроҳ билакни иккала қўли билан ушлаб,
деформация учини бармоқдари билан босади ва аста-секин периферик
бўлакларини панжа билан бирга гиперкоррекция холатига олиб келади.
Бунда, одатда, эгилган кортикал пластинканинг ёрилганлигидан дарак
берадиган «шилк>> этган енгил товуш аниқланади. Шикастланмаган эгилган
кортика пластинканинг эластик каршилиги туфайли бурчакдан сурилиш
қайталанмаслиги учун, дастлаб Каралганда, травматик бўлган бу
манипуляция зарур. Репозициядан кейин кул 3 ҳафтага гипсли боғлам била
фиксация қилинади.
Иккала билак суякларининг бирга сурилган синишини даволаш муайян
қийинчиликлар билн ўтади. Репозиция хаммавакт умумий оғриқ.сизлантириб
ўтказилади. Аввалига аста-секин узунасига сурилган бўлаклар жойига солинади.
Билак суяги учдан бир юқори қисмида синганда (думалок пронатор ёпишган
жойдан юқорида) репозицияни пронация холатига билакда, учдан бир ўрта
қисми синганда - билакнинг ўртача холатида, учдан бир пастки қисми
синганда — супинация холатида амалга оширилади. Фиксацияни билакнинг
бўлаклар бир-бирига нисбатан яхши
Do'stlaringiz bilan baham: |