138
Даврий тақчиллик кўпинча давлат бюджетининг ҳақиқий тақчиллиги ва
таркибий тақчиллик фарқи сифатида баҳоланади.
Давлат бюдждети камомадини молиялаштириш усуллари:
1. Пул-кредит эмиссияси;
2. Давлат заѐмларини чиқариш;
3. Давлат бюджетига солиқ тушумларини кўпайтириш.
Давлат бюджети камомади пул чиқариш орқали қопланганда муомалада
пул массасини кўпайтириш инфляцияга олиб келади.
Инфляция даражаси ошганда Оливер-Танзи самараси пайдо бўлади.
Яъни, солиқ тўловчилар томонидан давлатга тўлайдиган солиқлар тўловини
атайин кечиктириш ҳоллари юзага келади. Бу эса давлат бюджети камомади
ошишига олиб келади. Бюджет тақчиллиги туфайли
давлат хусусий ишлаб
чиқарувчилардан товарлар ва хизматлар сотиб олса-ю, лекин улар
тўловларни кечиктирса, хусусий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари
нархларини олдиндан ошириб қўйишади. Бу
эса инфляциянинг ошишига
олиб келади.
Агар давлат бюджети тақчиллиги давлат заѐмларини чиқариш орқали
молиялаштирилса, улар сотилиши натижасида пулга талаб ошади. Бу эса ўз
навбатида фоиз ставкасини кўтарилишига олиб келиши мумкин. Оқибатда
инвестиция харажатлари,соф экспорт ҳажми ва қисман истеъмол
харажатлари камаяди. Пировардида сиқиб чиқариш самараси рўй беради ва у
фискал сиѐсатнинг рағбатлантирувчи самарасини заифлаштириб қўяди.
Бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг бу усули ноинфляцион усул
ҳисоблансада инфляция хавфини маълум муддатга кечиктиради холос. Чунки
муддати етган заѐмларни сотиб олиш билан
давлат муомаладаги пул
массасини кўпайтиради. Бу эса ўз навбатида, баҳолар даражасининг
кўтаришига сабаб бўлади. Солиқ тушумларини кўпайтириш
бюджет
тақчиллигини молиялаштиришнинг учинчи йўли бўлиб, у узоқ муддат талаб
этадиган солиқ ислоҳати ўтказилишини талаб этади. Бу ислоҳотлар солиқ
базасини кенгайтириш, солиқ ставкаларини камайтириш, солиқ юкини ишлаб
чиқарувчилардан кўпроқ мулк эгалари ва мулкдан фойдаланувчилар
зиммасига ўтказиш орқали солиқлар тушумини кўпайтиришни кўзда тутади.
Бюджет ортиқчалигини камайтириш усулларига муомаладаги пул
маблағларини олиб қўйиш ва давлат қарзларини тўлаш киради.
Давлат қарзларини тўлаш номинал даромадлар ва муомаладаги пул
массасини ошириб, баҳолар даражасининг янада ошишига олиб келиши
мумкин. Шу туфайли бюджетдаги ортиқча маблағларни музлатиб қўйиш
бюджет камомадини пасайтиришнинг нисбатан ноинфляцион усулидир.
Олиб борилган изчил макроиқтисодий сиѐсат натижасида давлат
бюджети тақчиллиги пасайтирилди ва 2017, 2018
йилларда ЯИМ га
нисбатан 0,1 фоизни ташкил этди (ушбу кўрсаткич 1992 йилда 12 фоиз). Бу
умумэтироф этилган 3 фоизли меъѐрдан анча паст кўрсаткичдир.
Бюджет тақчиллиги асосан ноинфляцион усуллар билан, яъни давлат
облигациялари чиқариш ҳамда хусусийлаштиришдан тушган маблағлар
139
ҳисобига молиялаштирилмоқда. Республикамизда ўтказилаѐтган солиқ-
бюджет сиѐсати макроиқтисодий барқарорликнитаъминлаб туриш,
устивор
тармоқларни инвестициялаш, таълим соҳасини жадал ривожлантириш,
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадларига қаратилиб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: