205
МАВЗУ-16.
ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАРНИ ПРОГНОЗЛАШ
Режа:
16.1. Прогнозлаш объекти демографик жараѐнларнинг хусусиятлари,
ўзагриш тенденцияси, ўсиш динамикаси.
16.2. Мамлакат аҳолисининг таркибий тузилиши.
16.3. Ишчи кучи, шаҳар ва қишлоқларда уларнинг таркибий тузилиши.
16.4. Демографик жараѐнларни ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни
белгиловчи омиллар.
16.1. Прогнозлаш объекти демографик жараѐнларнинг
хусусиятлари, ўзагриш тенденцияси, ўсиш динамикаси.
Бизга маълумки, аҳоли жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучи ҳамда
истеъмолчиси ҳисобланади. Шуни ҳисобга олганда, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий
режалаштириш, аҳолининг кейинги ўсиш динамикасини ўрганиш муҳим аҳамиятга
эгадир. Ахолининг ўсиш динамикаси билан ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши уларни
худудлар бўйича, ѐш бўйича жойланишини аниқлаш, шу ишчи кучларига яраша иш
жойларини тяратиш, техника, технологияларни сотиб олиш билан бирга истсъмолчи
сифатида уй-жой ,ҳамда маданий-маиший объектлар курилиши, озиқ-овқат ва бошқа
кундалик эҳтиѐж моллари ишлаб чиқариш ҳажмларини режалаштиришда аҳолининг сони
асос бўлиб хизмат қилади.
Ахоли сонини куйидаги усуллар билан ,ҳисоблаш мумкин:
Аввало,ўрганилаѐтган йилнинг ахоли сони жинслари буйича асос қилиб
олинади. Ушбу асосий маълумот кейинги йилликда яшаши мумкин булган
аҳолининг яшовчанлик коэффициентига купайтирилади. Натижада бугунги
кунда яшаѐтган ахрлининг бу йилдан кейинги динамикаси келиб чиқади
Демографик прогнозлар аҳолининг ҳаракатини ва меҳнат ресурсларининг такрор
ишлаб чиқарилишини, меҳнатга лаѐқатли аҳолининг бандлик даражасини, унинг малака
ва касбий таркибини ўз ичига олади. Демографик прогноз аҳолининг динамикасини унинг
ѐш ва жинс таркибини, туғилиш ва ўлим даражаси, аҳолининг худудий жойлашиши
хақидаги маълумотларни таҳлилдан ўтказиш асосида кўриб чиқади. Демографик прогноз
келажакда оилаларнинг сони, уларнинг ўртача катталиги, миграция жараѐнларининг
йўналиши ва жадаллиги, фаол меҳнат фаолиятининг узунлуги, меҳнат фаолиятини
бошлаш ва тамомлаш, пенсияга чиқишнинг ўртача ѐшлари, аҳоли умрининг ўртача
узунлиги хақида зарур маълумотлар олиш имконини беради.
Демографик прогнозлар асосида аҳоли эҳтиѐжларининг хажми ва тузилиши, шахсий
истеъмол моллари ишлаб чиқариш, маъориф, соғлиқни сақлаш ва хоказоларни
ривожлантириш режалаштирилади. Хуллас, демографик прогнозлар ижтимоий
ривожланиш ва турмуш даражасини ошириш прогнозлари билан узвий боғлиқ.
106
Ижтимоий ривожланиш прогнозлари аҳолининг ижтимоий-иқтисодий
эҳтиѐжларини, турмуш тарзининг ўзгариши тенденцияларини аниқлаш
соҳасидаги мураккаб тадқиқотлар комплексини ўз ичига олади. Бу
комплексга қуйидагилар киради: меҳнат ресурсларининг бандлиги ва
106
Дубина И.А. Математическо - статистическое методы в социально-экономических исследованиях.
Учебное пособие М.: «Финансы и статистика» 2010 г. 398-406 стр.
206
уларнинг фойдаланиш, миллий бойликни такрор ишлаб чиқариш, ноишлаб
чиқариш эҳтиѐжларини шакллантириш, аҳолининг турмуш даражаси,
иқтисод тармоқларини ривожлантириш, худудий ўзгаришлар, иқтисодий
ўсиш, иқтисод механизм ива бошқарув тизимини ривожлантириш, жахон
хўжалиги ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш прогнозларини
ишлаб чиқиш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |