Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1. Демографик жараѐнларни прогнозлашга таъсир этувчи қандай омиллар
мавжуд?
108
К.Доучерти Введение в эконометрику. Учебник М.: ИНФА-М. 2000 г. 80-89 стр.
208
2. Аҳолининг миграцияси меҳнат ресурсларига қандай таъсир кўрсатади?
3. Аҳоли миграциясини прогнозлашда қандай омилларни ҳисобга олиш
керак?
4. Меҳнат ресурсларни прогнозлашга қанақа омиллар таъсир этади?
5. Демографик жараѐн билан аҳоли турмуш даражаси ўртасидаги боғлиқлик
нималарда ифодаланилади?
6. Ўзбекистонда меҳнат ресурслари таркибини изоҳлаб беринг.
23
Таянч сўз ва иборалар
Прогнозлаш объекти демографик жара
ѐ
нларнинг хусусиятлари, ўзагриш
тенденцияси, ўсиш динамикаси. Мамлакат аҳолисининг таркибий тузилиши.
Аҳоли миграцияси, таркибий ўзгариши. Ишчи кучи, шаҳар ва қишлоқларда
уларнинг таркибий тузилиши. Демографик жара
ѐ
нларни ифодаловчи
кўрсаткичлар ва уларни белгиловчи омиллар. Аҳоли сонини прогнозлаш,
демографик кўрсаткичларни прогнозлаш усуллари ва моделлари.
Ўзбекистондаги меҳнат ресурсларининг таркиби ва уларни прогнозлашнинг
ўзига хос хусусиятлари.
Мавзу бўйича хулосалар
Ахолининг ўсиш динамикаси билан ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши уларни
худудлар бўйича, ѐш бўйича жойланишини аниқлаш, шу ишчи кучларига яраша иш
жойларини тяратиш, техника, технологияларни сотиб олиш билан бирга истсъмолчи
сифатида уй-жой ,ҳамда маданий-маиший объектлар курилиши, озиқ-овқат ва бошқа
кундалик эҳтиѐж моллари ишлаб чиқариш ҳажмларини режалаштиришда аҳолининг сони
асос бўлиб хизмат қилади.
Демографик
прогнозлар
аҳолининг
ҳаракатини
ва
меҳнат
ресурсларининг такрор ишлаб чиқарилишини, меҳнатга лаѐқатли аҳолининг
бандлик даражасини, унинг малака ва касбий таркибини ўз ичига олади.
Демографик прогнозлар аҳоли динамикасини унинг жинсий ѐш
структураси, туғилиш, худудий ҳаракати тугрисидаги маълумотларни таҳлил
қилиш асосида куриб чиқди. Демографик прогнозлаш оилаларнинг келажак
сонини уларнинг уртача катталиги, аҳоли кўчма оқимларининг
интенсивлиги, йуналишлари, фаол меҳнат фаолияти, давомийлиги ва
бошқалар тугрисида прогноз ахборот олиш имкониятини беради.
Демографик прогнозлашлашнинг етакчи ўринларидан бири меҳнат
ресурслари сонининг перспектив баҳоланиши ҳисобланади. Унинг негизи
аҳолининг жинсий ѐш структураси бўйича сонининг прогнози саналади,
бунинг асосида меҳнатга лаѐқатли 16—55 (59) ѐшдаги аҳоли сони
тўғрисидаги маълумотлар олинади.
Яхлит ҳолдаги аҳоли прогноз сони ва структураси дастлаб ташқи
миграцияни ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилади, чунки унинг хиссаси
унча катта эмас, бироқ худудлар учун демографик прогнозлар аҳоли
миграциясини ҳисобга олган ҳолда тузилиши лозим.Миграция нафақат
аҳолининг умумий сонига таъсир қилади, балки унинг нисбий ва ѐш
структурасини ҳам ўзгартиради.
209
Do'stlaringiz bilan baham: |