Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 4,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/87
Sana28.05.2022
Hajmi4,05 Mb.
#614253
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   87
Bog'liq
28-29-aprel

Билимлар базаси
- бу айрим предмет соҳалари мураккаб вазифалар 
ечимини топиш учун таҳлил ва хулосаларни юзага келтирувчи модел, қоида, 
омиллар (маълумотлар) мажмуидир.
Ахборот таъминотининг алоҳида яхлит структураси кўринишида яққол 
кўзга ташланган ва ташкил этилган предмет соҳаси ҳақидаги билим бошқа 
билим турларидан, масалан, умумий билимдан ажралиб туради. Билимлар 
базаси асосий эксперт тизими саналади. Билимлар фикрлаш ва вазифаларни ҳал 
этиш усулига имкон берувчи аниқ кўринишда ифодаланади ва қарор қабул 
қилишни соддалаштиришга кўмаклашади.
Билим ва қоидаларни турли аспектларда кўриб чиқиш мумкин: 

чуқур ва юзаки; 

сифат ва миқдорий; 

тахминий (ноаниқ) ва аниқ; 

муайян ва умумий; 

тавсифий ва кўрсатма (йўл-йўриқ) берувчи. 
Фойдаланувчилар билимлар базасини самарали бошқарув қарорларини 
олиш учун қўллашлари мумкин.


105 
Маълумотлар базаларининг фаолияти ва таркиби 1-расмда тасвирланган. 
1-расм. Маълумотлар базаларидан фойдаланиш технологияси 
Эксперт
– бу муайян предмет соҳасида самарали ечим топа олувчи 
мутахассис.
Билимларни ўзлаштириш блоки маълумотлар базасининг тўпланишини, 
билим ва маълумотлар модификацияси босқичини акс эттиради. Билимлар 
базасининг фикрлаш даражасидаги юқори сифатли тажрибадан фойдаланиш 
имкониятини акс эттиради. 
Мантиқий хулосалар блоки қоидаларни фактлар билан қиёслаган ҳолда 
хулосалар мантиқини юзага келтиради. Унчалик ишончли бўлмаган 
маълумотлар билан ишлаш чоғида ноаниқ мантиқ, заиф ишонч юзага келади.
Тушунтириш (изоҳлаш) блоки фойдаланувчининг технологияда билимлар 
базасидан фойдаланиш кетма-кетлигини акс эттиради ва «нима учун?» деган 
саволга жавоб берувчи хулосага келади. 
Ҳозирги вақтда билимлар базасининг жорий этилиши касбий 
билимларнинг тўпланиш суръати билан белгиланади.
Касбий фаолиятнинг шакллантирувчи, яъни компьютер базасида 
автоматлаштирадиган қисми - бу инсон томонидан тўпланган билимларнинг 
унча катта бўлмаган қисмидир. Тўпланган билимларнинг каттагина қатламини 
якка тартибда йиғиладиган билимлар ташкил этади.
Билимларни структуралаштириш ёки расмийлаштириш билимларни 
тақдим этишнинг турли усулларига асосланган. Замонавий ахборот 
тизимларида энг кўп фактлар ва қоидалар усулидан фойдаланилади. Улар 
айрим предмет соҳаларидаги жараёнларни баён этишнинг табиий усулини баён 
этади. 
Қоидалар одатда тавсия, кўрсатма, стратегияларни тақдим этишнинг 
формал (расмиятчилик) усулини таъминлайди. Улар агар предмет билимлари 
бирор соҳадаги масалани ечиш бўйича тўпланган амалий тасаввурлардан пайдо 
бўлгандагина тўғри келади. қоидалар кўпинча «Агар бу...» хилидаги тасдиқ 
кўринишда ифодаланади. Билимлар базасида предмет соҳасини баён этиш 
маълумотларни ташкил этиш ва тақдим этиш, вазифаларни шакллантириш, 
қайта шакллантириш ва ечиш усулларини ишлаб чиқишни назарда тутади. 
Предмет соҳаси тушунчаси(объектлари) рамзлар ёрдамида тасаввур қилинади. 
Масалан, бу рамз банк тизими учун мижоз, жамғарма воситаси, операция, 
вазифа ва шу кабилар бўлиши мумкин. Тушунчаларни манипуляция қилиш 
учун муносабатлар аниқланади, турли стратегиялар (мантиқий ёки тажриба 
натижасида олинган) қўлланилади. Билимларни тақдим этиш, уларни 
таркиблаштириш тушунчаларни, мураккаб, оддий бўлмаган вазифаларни 


106 
назарда тутади. Шунинг учун қоидалар ҳам билимлар базасида мураккаб ёки 
кўп миқдорда ва ҳажмда бўлади.
Эксперт тизимлари шундай ишлаб чиқиладики, бунда ечим танлаш 
мантиқини асослаш ва ўргатиш ҳисобга олинади. Кўпгина эксперт тизимларида 
тушунтириш (изоҳлаш) механизми бўлади. Мазкур механизм қандай қилиб 
тизим ушбу қарорга келганини тушунтириш учун зарур бўлган билимлардан 
фойдаланади. Бунда эксперт тизимини қўллаш, ундан фойдаланиш ва ҳаракат 
чегарасини аниқлаш жуда муҳимдир.
Ахборот технологиясининг эксперт тизимида фойдаланиладиган асосий 
компонентлари (таркибий қисмлари) қуйидагилар: фойдаланувчининг 
интерфейси, билимлар базаси, интерпретатор, тизимни яратиш модули (2 -
расм). 
Эксперт тизимининг технологияси чиқадиган ахборот сифатида нафақат 
қарорни, шунингдек зарур тушунтиришни олиш имкониятини ҳам кўриб 
чиқади.
2-расм. Эксперт тизимларининг ахборот технологиялари
асосий компонентлари
Одатда икки хил тушунтириш фарқлаб кўрсатилади. Яъни: 

сўров бўйича бериладиган тушунтириш. Бунда фойдаланувчи ҳар қандай 
пайтда эксперт тизимидан ўз хатти-ҳаракатларини изоҳлашни талаб этиши 
мумкин; 

муаммоларни ҳал этишдан олган тушунтириш. Фойдаланувчи ечимни 
олгандан сўнг, у қандай олингани тўғрисида изоҳ талаб қилиши мумкин. Тизим 
эса масалани ечишдаги ҳар бир қадамини тушунтириб бериши керак.
Тўғри, эксперт тизими билан ишлаш технологияси оддий эмас. Мазкур 
тизимларнинг фойдаланиш интерфейси дўстона муносабатда бўлади. Яъни у 
сиз билан «суҳбатлашиш» чоғида қийинчиликлар туғдирмайди.
Интерпретатор.
Бу эксперт тизимининг бир қисми бўлиб, базадаги 
билимларни маълум бир тартибда қайта ишлайди. Интерпретаторнинг иш 
технологияси қоидалар мажмуининг кетма-кетлигини кўриб чиқишга олиб 
боради. Агар қоидадаги шартларга риоя этилса, маълум хатти-ҳаракатлар 
бажарилса фойдаланувчига ҳам унинг муаммоларини ечиш вариантлари тақдим 
этилади. 


107 
Бундан ташқари кўпгина эксперт тизимларида қуйидаги қўшимча блоклар 
киритилади: маълумотлар базалари, ҳисоб-китоб блоки, маълумотларни 
киритиш ва тузатиш блоки.
Ҳисоб-китоб блоки бошқарув қарорларини қабул қилиш билан боғлиқ 
ҳолатларда зарур бўлади. Айни пайтда режа, жисмоний, ҳисоб-китоб, ҳисобот 
ва бошқа доимий ҳамда тезкор кўрсаткичларни ўз ичига олган маълумотлар 
базалари муҳим рол ўйнайди. Маълумотларни киритиш ва тузатиш блокидан 
маълумотлар базасидаги жорий ўзгаришларни тезкор ва ўз вақтида акс эттириш 
учун фойдаланилади. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1.
Васильев В.И., Ильясов Б.Г. Интеллектуальные системы управления. Теория и практика. Учебное пособие. 
- М.: Радиотехника, 2009. - 392 с. 
2.
Макаров И.М. Искусственный интеллект и интеллектуальные системы управления. Отделение информ. 
технологий и вычислит, систем РАН. - М. : Наука, 2006. - 333 с. - ISBN 5-02-033782-Х . 

Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish