Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


НУТҚ НУҚСОНИГА ЭГА ИНСОНЛАР УЧУН ОВОЗЛИ БОШҚАРУВ



Download 4,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/87
Sana28.05.2022
Hajmi4,05 Mb.
#614253
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   87
Bog'liq
28-29-aprel

НУТҚ НУҚСОНИГА ЭГА ИНСОНЛАР УЧУН ОВОЗЛИ БОШҚАРУВ 
ИНТЕРФЕЙСИНИ ЯРАТИШ 
К.Э. Шукуров (катта ўқитувчи, Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Сўнги вақтларда мамлакатимизда ногиронликга эга бўлган инсонлар ва 
имконияти чекланган инсонларга қулай шарт шароитлар яратишга катта 
эътибор қаратилмоқда. Имконияти чекланган инсонлар ҳаёт сифатини 
яхшилаш, ижтимоий мослашиш ва жамиятга интеграциялашни таъминлаш 
компютер технологиялари ва ихтисослаштирилган ахборот тизимларининг 
муҳим воситаси ҳисобланади. Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, ҳозирги 
кунда инсон-компютер алоқасини осонлаштириш, жумладан, махсус компютер 
овозли бошқарув интерфейсларни ишлаб чиқиш бўйича турли ишлар олиб 
борилмоқда. Бироқ, бу ишланмалар катта маълумотлар орқали ўқитилган 
сухандонга боғлиқ бўлмаган овозни таниб олиш тизимларига қаратилган ва 
турли нутқ нуқсонлари, эшитиш қобилиятига эга бўлган инсонлар буйруқлар 
талаффузининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олмайди. 
Интерфейс – компютер тизими (дастури)нинг фойдаланувчилар ва 
қурилмалар билан ўзаро таъсири усулидир. 
Интерфейс асосида барча замонавий ахборот тизимларининг ўзаро таъсири 
амалга оширилади. Интерфейс деганда тизим элементлари, турли дастурлар ва 
қурилмалар ўртасидаги алоқани таъминлайдиган воситалар, қоидалар ва 
усуллар мажмуи тушунилади. Воситалари, усуллари, ва қоидалар мажмуи 
деганда: қурилмадан(тизимдан) фойдаланувчига ахборот чиқариш воситаси - 
инсон танасига таъсир этадиган барча таъсир доираси (кўриш, эшитиш, тактил, 
ҳид ва бошқалар.), фойдаланувчи томонидан ахборот/буйруқларни киритиш 
воситалари турли хил қурилмалар томонидан амалга оширилади. 


52 
Ахборотларни киритиш воситаларига кўра интерфейслар қўйидаги 
турларга бўлинади: 
- овоз орқали, 
- имо-ишора тили орқали, 
- аралаш. 
Фойдаланувчи интерфейси(инглизча:user interface) - инсон томонидан 
бошқариладиган тизимларнинг ўзаро алоқаси учун мўлжалланган интерфейс 
туридир. Бу атама компютер дастурлари (иловалар)га нисбатан қўлланилади. 
Қурилмалар билан ҳар қандай алоқа тизими каби фойдаланувчи билан 
интерактив ўзаро алоқа қилишга қодир бўлган қуйидагилар интерфейслар 
мавжуд: график фойдаланувчи интерфейси (дастур функциялари экраннинг 
график элементлари билан амалга оширилади), диалог интерфейси (қидирув 
қатори), иловаларни дастурлаш интерфейси, тармоқ интерфейси, операцион 
тизим интерфейси. 
Овозли бошқарув интерфейсининг асосида нутқни таниб олиш ва синтез 
қилиш ётади. Барча нутқни таниб олиш тизимини қуйидаги икки синфга бўлиш 
мумкин: 
- сухандонга боғлиқ бўлган тизим. Бунда овозли буйруқни таниш тизими 
ўқитиш жараёнида сўзловчининг нутқига созланади. Бошқа сўзловчи билан 
ишлаш учун бундай тизимлар тўлиқ қайта созлашни талаб қилади. 
- сухандонга боғлиқ бўлмаган тизим. Бунда овозли буйруқни таниш 
тизимининг иши сўзловчи сухандонга боғлиқ эмас. Бундай тизимлар олдиндан 
ўқитишни талаб қилмайди ва ҳар қандай сухандоннинг нутқини таний олади. 
Юқоридагиларни ҳисобга олиб мавжуд нутқ буйруқларини таниб олиш ва 
овозли бошқарув интерфейсларини таҳлил қилиб ўтамиз. 
Горыныч ПРОФ 3.0 – Рус тилини қўллаб-қувватловчи нутқни таниш ва 
матн ёзиш учун қулай дастур. Бу нутқни таниш тизими Россия дастурчилари 
томонидан ишлаб чиқилган. 
VoiceNavigator – овозли ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тизимларини амалга 
ошириш учун мўлжалланган қўнғироқлар марказлари учун юқори технология- 
ли ечим. VoiceNavigator нутқни синтез қилиш ва таниб олиш технологиялари 
ёрдамида қўнғироқларни автоматик равишда бошқариш имконини беради. 
Speereo speech recognition – нутқни таниб олиш серверда емас балки, 
тўғридан-тўғри қурилмада амалга оширилади бу ишлаб дастурни 
чиқувчиларнинг фикрига кўра асосий устунлигидир. 
Sakrament ASR Engine – (Sakrament томонидан ишлаб чиқилган) нутқни 
таниб олиш технологияси нутқни бошқариш воситалари - овозли буйруқлар 
ёрдамида компютер ёки бошқа електрон қурилманинг ҳаракатларини 
бошқарувчи дастурларни яратиш, шунингдек телефон орқали сўров ва ахборот 
хизматларини ташкил қилиш учун ишлатилади. Google Voice Search – Яқинда 
Googleнинг овозли қидируви Google Chrome браузерига ўрнатилди, бу ушбу 
хизматдан турли платформаларда фойдаланиш имконини беради. 


53 
Dragon NaturallySpeaking – (Nuance Company) Инсон нутқини аниқлаш 
дастури бўйича дунёда етакчи. Овозли буйруқлар ёрдамида янги ҳужжатлар 
яратиш, електрон почта хабарларини юбориш, оммабоп браузерларни ва турли 
хил дастурларни бошқариш қобилиятига эга. 
ViaVoice – (IBM) бу аппаратни амалга ошириш учун дастурий маҳсулот. 
Ушбу ядро асосида ProVox Technologies компанияси VoxReports врач 
радиологларининг ҳисоботларини диктация қилиш тизимини яратди. 
Таҳлиллар шуни курстдики, ушбу келтириб ўтилган дастурлар қуйидаги 
камчиликларга эга: 
- ўзбек тили нутқ буйруқларини таниб олиш амалга оширилмаган; 
- акасирият дастурий интерфейслар фақат шахсий компютерларда амалга 
оширилади. Махсус овозли бошқарув қурилмаларида амалга оширишнинг 
имконияти мавжуд эмас; 
- нутқ нуқсонига эга ёки турли иконияти чекланган инсонлар учун овозли 
бошқарув интерфейси сифатида амалга оширишнинг имконияти мавжуд эмас. 
Юқоридаги камчиликларни хисобга олган ҳолда Муҳаммад ал-Хоразмий 
номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “Ўрнатилган тизим-
лар” ва “Нутқ сигналларига ишлов бериш” лабораториялари ҳамкорлигида 
эшитиш нуқсонларига эга инсонлар учун Ўзбек тили нутқ сўзларини матнга, 
сўрдо матнга ва сўрдо имо-ишорага ўгирувчи дастурий интерфейс ишлаб 
чиқилди. 
1 – расм. Ўзбек тили нутқини матнга ўгирувчи дастурий интерфейс. а) умумий кўриниши, б) 
Нутқни сўрдо матнга ўгириш ойнаси, в) Имо-ишора тилига ўгириш ойнаси 
Ушбу дастурий интерфейс мобил қўрилмалар учун дастурий илова 
кўриниша ишлаб чиқилган бўлиб, сўзловчининг Ўзбек тилидаги нутқи дастлаб 
тиниб олиб мантга ўгирилади. Талаб этилганда “surdo text” тугмасини босиш 
билан сўрдо матн кўриниши ўтади ёки талабга кўра сўрда имо-ишора 
кўринишида ифода этилади. Дастурдан бошқа махсус мобил ўрнатилган тизим 
қўрилмаларида овозли бошқарув интерфейслари сифатида “Ақлли ўй”, “Ақлли 
машина” тизимларини амалга оширишда кенг кўллаш мумкин. 


54 

Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish