Ўрта ма кта бни нг 10- 11- синфлари учун дарслик


Сув ҳавзаси ва дуб ўр м о н и биогеоценозл арга м исолдир



Download 7,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/151
Sana28.05.2022
Hajmi7,75 Mb.
#614080
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   151
Bog'liq
True (1)

25. Сув ҳавзаси ва дуб ўр м о н и биогеоценозл арга м исолдир
Чучук сув ҳавзаси биогеоценози. Ҳар кандай табиий сув ханзаси, ма 
салан, кўл ёки ҳовуз, унда яшайдиган барча ўсимликлар ва ҳайвонлар би- 
лан биргаликда алоҳида бир биогеоценозни ташкил этади. Худди бошка 
биогеоценозлар сингари, бу табиий система ҳам ўэ-ўзини бош кариш ва ўз 
ўэини тинмай тиклаб туриш хусусиятига эга.
Сув хавзасида яшайдиган ўсимликлар билан хайвонлар унда нотекис 
таркалади. Ҳар бир тур ўзи мослашган шароитда яшайди. Соҳил бўйи зо- 
насида энг хилма-хил ва яшаш учун энг кулай шароит яратилади. Куёш нур- 
лари кизитиб турганидан бу ерда сув и ликрок бўлади. Кислородга хам етар- 
лича тўйинган бўлади. Еруғликнинг мўл-кўл бўлиб, сув тубигача тушиши 
кўп ю ксак ўсимликларнинг ривожланишини таъминлайди. Майда сувўтлар 
ҳам ж уда кўп бўлади. Ҳайвонларнинг кўпчилиги ҳам соҳил бўйи зонасида 
яшайди. Уларнинг баъзилари сув ўсимликларида яшашга мослашган, бош- 
калари сув бағрида актив сузиб юради (баликлар, сузувчи йирткич кўн- 
ғизлар ва сув канд ал ал ари). Кўплари сув тубида яшайди (садафдорлар, 
тишсизлар, баъзи хашаротлар — булокчилар, игначилар, бир кунлиларнинг 
личинкалари, бир канча куртлар ва бош калар). Ҳатто сувнинг юза парда- 
си хам унга махсус мослашган турларнинг яшаш жойи хисобланади. Сув 
тинч турган жойларда сув бетида югуриб юрадиган йирткич сув кандала 
ларини ва айланиб айланиб тез сузадиган гирдикапалак кўнғизларни кў 
риш мумкин. О зи к мўл-кўл бўлиши ва бошка кулай шароит борлиги сохил 
бўйи зонасига баликларни жа лб этади Ц
Сув ҳавзасининг тубига якин бўлган ва куёш нурлари кам тушадиган 
чукур кисмларида ҳаёт анча камбағал ва бир зайлда бўлади. Фотосинтез 
процесси борадиган ўсимликлар бу жойларда яшай олмайди. Сувнинг паст- 
ки катламлари, яхши аралашнб турмаганидан, совук бўлиб колаверади. 
Бу ердаги сувда кислород кам бўлади.
Сув ҳавзасининг очик кисмидаги сув бағрида ҳам алоҳида шароит ву- 
жудга келади. Бу ерда жуда кўп ўсимликлар ва ҳайвонлар яшайди, улар 
сувнинг бирмунча исийдиган ва яхши ёритиладиган устки катламларига 
тўпланган бўлади. Бу жойда жуда майда (микроскопик) ҳар хил сувўтлар 
ривожланади; жуда кўп содда ҳайвонлар — инфуэориялар, шунингдек, ко- 
ловраткалар ва кискичбакасимонлар ана шундай майда сувўтлар ва бак 
териялар билан озикланади, Сувда муаллак ҳолатда бўладиган ана шу бу 
тун организмлар комплекси планктон деб аталади. Моддалар алмашини- 
шида, айланишида ва сув хавзасининг ҳаётида планктон жуда муҳим роль 
ўйнайди.
О зи к оркали боғланиш ва ховуздаги биогеоценознинг баркарорлиги.
Сув хавзасида яшовчи барча организмлар системаси нима ҳисобига ҳаёт 
кечириши ва кай тарика сакланиб туришини кўриб чикайлик. О зи к зан- 
жирлари кетма-кет уланган бир нечта халкадан ташкил топган бўлади. Ма- 
салан, содда ҳайвонлар ўсимликлар колдиғи ва уларда ривожланаётган
www.ziyouz.com kutubxonasi


9 0
Э м о л о ги я л со сл а р и
www.ziyouz.com kutubxonasi


Суа ҳ а и л с и аа д у б ў р м о н и б и о г е о ц в и о з л а р г л м и с о л д и р
9 !
бактериялар билан оэикланади, уларни эса майда кискичбақалар ейди. 
Қискичбакалар, ўз навбатида, баликларга ем бўлади, баликларни эса йирт- 
кич баликлар ейдн. Деярли барча турлар бир хилдаги озик билан озиклан- 
масдан, балки ҳар хил озик объектларидан фойдаланади Оэик занжирла- 
ри мураккаб тарзда чирмашиб кетган бўлади. Бундан: биогеоценоэнинг 
бирор аъзоси йўколса, система бузилмайди, чунки бошка оэик манбалари- 
дан фойдаланилади, деган муҳим бир умумий хулоса келиб чикади Турлар 
нечоғлик хилма-хил бўлса, система шунчалик баркарор бўлади.
К ў п экологик системалардаги каби, сув биогеоценозида ҳам куёш нури 
бирламчи энергия манбаи бўлиб хизмат килади, куёш нури туфайли ўсим- 
ликлар органик моддалар синтезлайди. А ни к кўриниб турибдики, сув ҳав- 
эасида яшайдиган барча ҳайвонлар биомассаси ўсимликларнинг биологик 
маҳсулдорлигига бутунлай боғлик бўлади
Табиий сув ҳавзалари маҳсулдорлигининг паст бўлишига кўпинча ав 
тотроф ўсимликларнинг ўсиши учун зарур минерал моддалар (айникса, 
азот ва фосфор) етишмаслиги ёки сувнинг кислоталилиги нокулайлиги са- 
баб бўлади. Минерал ўғитлар солиш, мухит кислотали бўлган такдирда 
эса сув ҳавзаларини оҳаклаш баликларга ем бўладиган ҳайвонлар озиги 
бўлган ўсимликлар кўпайишига ёрдам беради. Б алик хўжаликларида ҳо- 
вузларнинг маҳсулдорлиги ана шундай йўл билан оширилади.
Кенг баргли ўрмон биогеоценози. Ер устидаги биогеоценозлар орасида 
кенг баргли ўрмон, масалан, дуб ўрмони энг мураккаб биогеоценозлардан 
биридир. Д у б ўрмони мукаммал ва баркарор экологик система бўлиб, таш 
ки шароит ўзгармаса, бир неча асрлар яшаши мумкин. Д уб ўрмони биогео 
ценоэини юздан ортиқ ўсимлик турлари ва кеча минглаб ҳайвон турлари 
ташкил этади.

Download 7,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish