Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси ўзбекистон Олий ва Ўрта маҳсус таълим вазирлиги Ўзбекистон ҳАЛҚаро ислом академияси



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/90
Sana28.05.2022
Hajmi2,04 Mb.
#613959
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   90
Bog'liq
НИМАТОВ -ИНТЕЛЕК ТИЗИМ

4.2.
 
Билим олишнинг психологик жиҳатлари. 
 
Билим олишнинг психологик жихатлари билимлар муҳандиси ва билим 
манбааси - эксперт орасидаги ўзаро муносабатнинг самарали ва 
муваффаққиятли бўлишида асосий омили ҳисобланади, сабаби билим 
тўпланиши бевосита ЭТ яратувчилари орасидаги мулоқоти натижаси 
ҳисобланади.
Шу нарса малумки, оғзаки мулоқот жараёнида ахборотнинг йўқолиши 
қуйидагича катталикка эга: 
Эксперт ўйлайди
100% ахборотни 
Сўз шаклида ифодалайди 
90% 
Айтиб беради 
80% 
Ешитилади
70% 
Тушунилади
60% 
Билимлар муҳандиси хотирасида қолади
24% 
Билимларни олсиҳнинг психологик жиҳатлари структураси: 
a)
Алоқа қатлами 
b)
Ҳаракат қатлами 
c)
Ўрганиш қатлами 
Билимларни эгаллашда қуйидаги тузилмавий моделни қўллашимиз 
мумкин: 
-
мулоқот иштирокчилари (шериклар) 
-
мулоқот воситалари (процедура) 
-
мулоқот мавзуси (билим) 
-
Алоқа қатлами. 
Кўпгина психологлар такидлашича, ихтиёрий коллектив 
жараёнга гуруҳ иштирокчилари орасидаги атмосфера тасир этади. Тажрибалар 
натижасидан маълумки, дўстона муҳит гуруҳнинг алоҳида азолари 
имкониятларидан кўра кўроқ натижага эришишга олиб келади. Айниқса, 
дастурий таминот яратувчилар конкурент муҳитдан кўра кооператив муҳитни 
афзал билишади. Кооператив муҳит учун ҳамкорлик, ўзароҳаракат, бир-
бирини ютуғидан хурсандчилик жиҳатлари мавжуд бўлса, конкурент муҳитда 
эса индивидуаллик, аъзолар ўртасида рақиблик ҳусусиятлари мавжуд 
(мулоқотнинг энг қуйи шакли).
Жараёнга тасир қилувчи қуйидаги бир нечта шахсий характер ва 
хусусиятларни санаш мумкин (билимлар муҳандиси уларга эга бўлиши керак): 
-
дўстоналик ва яхши ниятлилик 


36 
-
юмор туйғуси 
-
яхши хотира, этибор 
-
кузатувчанлик 
-
тасаввур ва таассурот 
-
сабот ва тиришқоқлик 
-
киришувчанлик ва топқирлик 
-
таҳлил қила олиш 
-
жозибадор кўриниш ва кийиниш услуби 
-
ўзига ишонч 
Процедура қатлами.
Билимлар муҳандиси эксперт билан илмий ишонч ва 
ўзаро тушуниш муҳитига муваффаққиятли эришгач (алоқа қатлами), бу 
муҳитдан самарали фойдалана олиши ҳам керак. Бу қатламда билимларни 
олишнинг процедураси асосий масала ҳисобланади. Бу ерда алоқа қатламида 
керак бўлган зийраклик ва ёқимлиликдан кўра профессионал билимлар кўпроқ 
керак бўлади. эксперт билан бўладиган суҳбат шинамгина ҳонада юзма-юз 
тарзда ўтиши, ҳона ёритилганлиги, ҳарорат, шинамлик бевосита кайфиятга 
тасир этади. Чой ёки кофе дўстона атмосферани ҳосил қилади. Америкалик 
психолог И. Атватер бу каби суҳбатларда энг оптимал масофа 1,2 м дан то 3 м 
гача деб ҳисоблайди. Минимал “қулай” масофа 0,7-0,8 метр ҳисобланади.
Шахсий фикрларни реконструксия қилиш – қийни меҳнат ва шу сабабли 
битта сеанснинг узунлиги 1,5-2 соатдан ошмаслиги зарур. Шу икки соатни ҳам 
куннинг биринчи ярмида ўтқазган маъқул (масалан 10 дан 12 гача). Суҳбат 
жараёнида 20-25 минутларда ўзаро толиқиш пайдо бўлиши сабаб орада 
танафусларни ҳам назарда тутиш керак. 
Ихтиёрий билимлар муҳандисида ўзининг уникал суҳбат маневри бор. 
Кимдир тез гапирса, кимдир секинроқ; кимдри баландроқ гапирса, кимдир 
пастроқ ва ҳк. Гапириш услубини ўзгартириб бўлмайди – у инсонда аввалдан 
шакилланади. Билимларни олиш эса – бу профессионал суҳбатни талаб қилади 
ва бу жараёнга жумлалар узунлиги ҳам тасир қилади. (тилшунос Ингве ва 
психолог Миллер) 
Аниқланишича, инсон 7 2 та сўздан иборат жумлаларни яхши қабул 
қилади. Бу сон (7 2) Ингве-Миллер сони деб аталади. Уни нутиқнинг 
“суҳбатлилик” ўлчами деб ҳам ҳисоблашади.
Натижаларни баённомалаштиришни 3 та услубда ташкил қилиш мумкин: 
-
суҳбат жараёнида қоғозга ёзиб бориш (камчилиги – суҳбатга ҳалал 
беради, стенограф кўникмаларга эга бўлса ҳам барчасини ёзиб олиш 
қийин ҳисболанади) 
-
магнитафонга ёзиб олиш муандисга бутун суҳбатни ва ўзининг 
ҳаракатларини қайта таҳлил этишга ёрдам беради (камчилиги – 
экспертни чеклаб қўйиши мумкин) 
-
Суҳбатдан сўнг ҳотирада қолганларни эслаб чиқиш (кучли 
хотирага эга аналитикларга мос келади) 


37 
Когнитив қатлам.
Когнитив психология (ингл. Cогнитион – дунёни 
билиш, англаш) инсон атроф-дунёни ўрганишда ишлатадиган методларни 
ўрганади. Билимлар муҳандисига когнитив психология нуқтаи назаридан 
қуйидаги маслаҳатларни бериш мумкин: 
-
муҳандисга қулай бўлган услубда тақдим этишга экспертни 
мажбурламалиги керак.
-
Эксперт билан турли ҳил методлардан фойдаланиш керак, “қулф-
калит” каби экспертга мос метод бўлиши керак деган шартдан 
узоқлашиш керак.
-
Процедуранинг бош мақсадини аниқ белгилаб олиш керак, бу 
эксперт ва муҳандис муносабатлари ва натижада ҳосил бўладиган 
асосий тушунчаларга бевосита тасир этади. 
-
Эксперт фикрларини акс эттирувчи чизмалардан кўпроқ 
фойдаланиш керак. Бу муҳандис ҳотирасида малумотларни образли 
кўринишда сақланишига ёрдам беради.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish