Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
 
1. Иноятов У.И. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқув 
жараёнини ташкил этиш ва уни такомиллаштириш. – Т., 2001. 
2. Толипов Ў.Қ. Олий педагогик таълим тизимида умуммеҳнат ва касбий 
кўникма 
ҳамда 
малакаларни 
ривожлантиришнинг 
педагогик 
технологиялари. Монография. – Т., 2004.
3. Сафарова Р.Ғ., Мусаев У.Қ., ва бошқалар. Умумий ўрта таълим мазмунини 
модернизациялашнинг дидактик параметрлари.– Т.: “Фан”, 2008. – 211 б. 
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ 
МАСАЛАЛАРИ 
 
Бөрибай Даўлетмуратов, т.и.д., доцент, Рахима Сапарниязова* - 
Нукус ДПИ 
Мамлакатимизда мустақиллик даврининг илк йилларидан таълим-
тарбияга катта эътибор қаратила бошланди. «Таълим тўғрисида»ги Қонун, 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий мақсади – юртимиз келажаги 
учун муносиб кадрлар тайёрлашга қаратилган. Таълим жараёнидаги 
ислоҳотлар туфайли қисқа давр ичида Ўзбекистон таълим соҳасида 
жаҳондаги етакчи мутахассислар эътироф этган ютуқларга эришди. Келажак 


72 
авлодга таълим-тарбия беришдан асосий мақсад, пировард натижада уларни 
жамиятга фойда келтира оладиган касб эгалари этиб тайёрлашдир. Зеро, 
жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш бирор-бир касбни эгаллаш орқалигина амалга 
ошади.
Касбий мослашув шахснинг мутахассис бўлиб етишиши, ундаги 
тегишли ижтимоий ва касбий сифатларнинг шаклланиши, фаол ижодий 
меҳнат қилиш, берилган кўрсатма ва талабларнинг бажарилиши ҳамда юқори 
касбий малакага эришишига имкон яратувчи тадбирлар тизимини яратиш, 
турдош касблар ичидан шахсга мақбул бўлган касбни танлашида 
кўмаклашиш зарур. Мақбул бўлган касбни танлашида кўмаклашувчи 
шахслар куйидагилар 
● ўқувчилар;
● ота-оналар; 
● таълим муассасаси; 
● касбга йўналтирувчи;
● касб-ҳунарга йўналтириш хизмати мутахассислари; 
● ўқитувчилар; 
● синф раҳбари;
● мактаб шифокори;
● кутубхона мудири;
● жамоат ташкилотлари; 
● касб-ҳунар таълими муассасалари; 
● корхоналар;
● меҳнат органлари; 
● ҳудудий бошқарув органлари (ҳокимлик);
● маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органлари;
● оммавий ахборот воситалари. 
Бугунги кунда меҳнатга лаёқатли аҳоли, айниқса, ёшлар миграцияси, 
уларнинг чет элларда иш қидириб, турли жиноий тўдалар таъсирига берилиб 
қолаётганлиги ва бу борада ота-оналар, маҳалла фаоллари ҳамда таълим 
муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик ишлари ғоятда долзарб масалага 
айланди. Кўпгина ота-оналар, педагоглар ўқувчиларни касб-ҳунарга 
йўналтиришда ота-она, ўқитувчи, маҳалла фаолларининг масъулиятини 
эътироф этишади-ю, касб танлашда – энг муҳим масъул шахс, яъни ўқувчи 
ҳақида деярли фикр билдирмайдилар. Ваҳоланки, касб-ҳунар танлаш аввало 
ҳар бир ёшнинг ўзи ҳал қилиши керак бўлган масаладир. Бунинг учун катта 
ёшдаги устозлар, маҳалла-куй, оила аъзолари ўсмир ва ўспирин ёшдагиларга 
касб танлашида адашмасликка замин яратишлари лозим.
Қороқалпоқстан Республикаси Нукус шаҳри Ажиниёз номидаги Нукус 
Давлат педагогика институтида қабул бўлимида 3-йил мобайнида 
абитурентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнида қатнашдим. Шу 
вақт оралиғида шу нарсага амин бўлдимки, нима сабабдан бази абитурентлар 
қанақа йўналишга ҳужжат топширишини ва кележакда қанақа касб 
эгаллашини билишмайди. Абитуриентлардан ҳужжат қабул этиш жараёнида


73 
абитурентлардан қизикиб, Нима сабабдан шу йуналишга топширмокчисиз? 
деб сурадим. Абитурентлардан қўйидагича жабобларни олдим.
Жабоблари 
2016-2017-
ўқув йилида 
2017-2018- 
ўқув йилида 
2018-2019- 
ўқув йилида 
Шу фанга
қизиқишим 
йўқори 
(репетиторга 
тайёрланганлар) 
30% 
35% 
40% 
Ҳужжат 
топширган 
абитурентлар 
сони камлиги 
40% 
40% 
40% 
Ўтган 
йилги 
балл 
йўқори 
бўлмаганлиги 
20% 
15% 
10% 
Ёнидаги 
дугонаси 
ёки 
ўртоги ҳужжат 
топширгани 
учун 
5% 
5% 
5% 
Ота-онаси 
ҳоқлагани учун 
5% 
5% 
5% 
Менинг фикримча, юқорида келтирилган «Дифференциал диагностик 
сўровнома» мутахассислар томонидан таҳлил қилиниб, унга тегишли 
ўзгартириш ва қўшимчалар қўшиш лозим, шу асосда муайян тўхтамга келиш 
зарурдир. Ўқувчи-ёшларни онгли касб танлаш ишларини жонлантириш ва 
бунда психолог билан биргаликда ота-оналар ва фан ўқитувчилари 
фаоллигини ошириш зарур. Мавжуд академик лицей ва касб-ҳунар 
коллежлари ҳамда олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 
ўқувчиларнинг онгли касб танлашларига ёрдам берувчи «Очиқ эшиклар 
куни», «Меҳнат ярмаркалари» ва «Касблар фестивали» каби тадбир ва 
учрашувларни ташкил қилиш, бу жараёнга етакчи мутахассисларни жалб 
қилиш мақсадга мувофиқ. Ўқувчиларда ёшлигидан бошлаб касблар оламига 
доир билим, кўникма ва малакаларни таркиб топтириш, бу мақсадда ота 
оналар билан ҳамкорликни такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Мактаб 
раҳбарияти ва амалиётчи психологлар масъуллигида ўқувчи ёшлар ўртасида 
онгли касб танлашга эришиш учун индивидуал ва гуруҳий маслаҳатларни 
кўпроқ ташкил қилиш лозим. Таълимга компетенциявий ёндашув 
йўналишида олиб борилаётган ишларни жонлантириш, ўқувчиларда касбий 
тасаввурни шакллантиришда мактабда ўқитиладиган фанлар доирасида 
амалий малака ва кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш 
лозим. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, шахсда касбий тасаввурларнинг 
шаклланганлиги касбий қизиқиш ва бўлажак касб тўғрисида онгли қарор 


74 
қабул қилиш асосида белгиланиши мумкин. Ёшларнинг ўз имкониятларига 
етарли баҳо бера олмаслиги, танловга онгли равишда ёндашмаслиги 
оқибатида касб танлашда хатоликларга йўл қўйишлари мумкин. Ўқувчиларда 
касблар ҳақидаги ахборотларнинг етарли эмаслиги, бу борадаги 
тасаввурларнинг йўқлиги касб танлаш юзасидан қарор қабул қилишда 
қийинчиликларни келтириб чиқаради. Таълим тизимида ўқувчиларнинг 
фақат билим доирасини кенгайтириш асосий мақсадга айланмаслиги лозим, 
уларда ҳаёт учун зарур кўникма ва малакаларни шакллантириш биринчи 
ўриндаги вазифа бўлмоғи керак. Бу борада ҳозирда муҳим қадамлар қўйилди. 
Хусусан, бошланғич таълим соҳасида компетенциявий ёндашувга асосланган 
давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилиб, таълим жараёнига татбиқ 
этилмоқда. Ушбу ёндашув асосида ўқувчиларда бевосита уларга ҳаётий 
вазиятларда зарур бўлган малака ва кўникмаларни шакллантириш масаласи 
устувор этиб белгиланган. Ўқувчиларни касбга йўналтириш жараёнида 
жамиятда шахс ижтимоийлашуви институтлари бўлган оила, маҳалла ва 
таълим муассасалари ва ушбу жараёнга бевосита масъул бўлган шахслар, 
ота-оналар, ўқитувчилар, касб-ҳунарга йўналтирувчи синф раҳбарлари, 
психолог, дефектолог, шифокор, болалар етакчиси, тўгарак раҳбарлари, 
кутубхона ходимлари, маҳалла фаоллари, қўни-қўшни, қариндош-уруғлар, 
тенгдошлар, ҳудудий меҳнат бозори мутасаддилари, оммавий ахборот 
воситалари, яқин корхоналар ҳамкорлигини ташкил этиш муҳим аҳамият 
касб этади. Биринчи навбатда, ўқувчининг касбий эҳтиёжи, мотиви, лаёқати, 
қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиш лозим. Акс ҳолда умумий 
хусусиятли йўлланма, кўрсатма ижобий натижага олиб келмайди, чунки 
индивидуаллик ўзига хос талабларни тақозо этади. Касбий билимлар – 
ўқувчиларни касбнинг моҳияти, унинг шахс олдига қўядиган талаблари 
билан таништиришдан иборат таъсирчан ахборотлар мажмуасидан иборат 
бўлмоғи керак. Мазкур ахборотларни ёшлар онгига етказишда жамиятнинг 
барча бўғинлари иштироки ва ҳамкорлигини ташкил этиш бугунги куннинг 
энг долзарб вазифасидир. 

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish