Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti


Технологик таълимида қўлланиладиган илмий тадқиқот



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

2. Технологик таълимида қўлланиладиган илмий тадқиқот 
методлари. 
Технологик таълими муаммоларига қаратилган илмий 
изланишлар ўтказишдан мақсад таълим ва тарбия хусусиятлари, самарали 
методларни ишлаб чиқиш ва амалий қўллаш, техник воситаларини қўллашга 
доир масалаларни ечишдан иборатдир. 
Илмий педагогик изланишлар жараёнини шартли равишда қуйидаги 
босқичларга бўлиш мумкин: 
1. ўқитувчининг адабиётларни ўрганиши ва амалий ишлари асосида 
муаммони аниқлаши. 
2. Гипотеза қуриш, яъни ўқитишни босқичма-босқич ташкил этиш. 
ўқитувчининг фактлар ва уларни таққослаш орқали изланувчи асосланган 
таклифни бериши. 
3. Изланиш натижаларини расмийлаштириши ва ўқув жараёнига 
қўллаши. 
Технологик таълими ўқитиш методикасида илмий изланишларнинг 
умумилмий ва махсус методлари қўлланилади. 
Умумилмий методларга: назарий изланиш, кузатиш, суҳбат ва 
экспериментлар киради. 
3. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш босқичлари

Технологик таълими ўқитиш методикасида илмий-тадқиқот ишларининг 
методологик асослари қўйидагиларни ташкил этади: 
1. Шахснинг ижодий ва фаолиятлилик маъноси хақидаги таълимот. 
2. Шахснинг ўзаро алоқа боғлаш ва ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги 
таълимот. 
3. Муносабатлар назарияси. 
4. Мутахассис шахсини шакллантириш хақидаги назарий таълимот. 
5. Билиш фаолияти ҳақидаги таълимотлардан иборатдир. 
Шунингдек, технологик таълими ўқитиш методикасининг илмий 
тадқиқоти 4 та босқични ўз ичига олади: 
1-босқич
. Назарий изланиш босқичи. Бу босқичда тадқиқот муаммоси 
илмий жиҳатдаи обдон ўйлаб кўрилади. 
Керак бўлганда муаммонинг ҳозирги аҳволини чуқурроқ тушуниб етмоқ 
учун узоқ ва яқин ўтмишни тарихий-назарий анализ қилинади. Натижада 
тадқиқотнинг туб негизи аниқланади, тадқиқот мақсадига мос адекват 
методология ва тадқиқот методлари аниқланади, тушунчалар аппарати 
киритилади, умумий ва хусусий тахминлар қўйилади, тадқиқотни 
ташкиллаштириш элементлари белгиланади. 
Бу босқичда яна тадқиқот объектининг ( умумий ўрта талим, ўрта 
махсус, касб-ҳунар талими, ОТМ ва ҳоказолар) иш тажрибаси ўрганилади, 


239 
умумлаштирилади ва таҳлил қилинади. ўрганилаётган муаммо бўйича 
талабалар, битирувчилар, ўқитувчилар кузатилади, суҳбат, анкеталар 
ўтказилади, интервюлар олинади, ўқув методик ва режалаштириш ҳисобот 
ҳужжатлари ўрганилади. Тадқиқот туб мақсадларини аниқлаштириш 
мақсадида изланиш экспериментлари ўтказилади. 
2-босқич

Экспериментал-диагностик 
босқичида 
ўқув-тарбия 
жараёнининг механизми, хоссалари, ўзига хос қарама-қаршиликлари, жараён 
ривожланишининг сифат белгилари, тезлиги, шиддаткорлиги, даражалари 
ўрганилади. 
Бу босқичда ҳисобга олиш эксперименти билаи бир қаторда анкеталаш, 
суҳбатлар, ўз-ўзини баҳолаш, рейтинг баҳолаш, шкалалаш, ранглаш каби 
методлар орқали дастлабки синов шакллантириш экспериментлари 
ўтказилади. 
3-босқич
. Тажриба экспериментал босқичида назарий ва методик 
ишланмалар, янги дарслик ўқув қўлланмалари, ўқитишнинг янги изчил 
методлари текшириб кўрилади ва тегишли аниқликлар киритилади. 
4-босқич
. Якунловчи умумлаштириш босқичи ҳисобланади. Тадқиқот 
натижасида олинган натижалар яна бир бор тизимга солинади, ишлаб 
чиқилади, керак бўлган ҳолларда илмий-тадқиқот натижасида олинган 
методик йўриқномалар, хулосалар қайтадан текшириб кўрилади ёхуд ўқув 
юртлари амалиётида бевосита қўллаб кўрилиб, тегишли хулосалар олинади. 

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish