JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
619
Республикамизнинг иқтисодий –
ижтимоий ривожланишини таъминлашда тўқимачилик
саноатини ривожлантириш, тайёр газламалар ишлаб чиқарувчи янги қувватларни, шу жумладан
ички ва жаҳонбозорларида ҳаридоргир бўлган янги маҳсулоттурлари ишлаб чиқарилишини
йўлга қўйиш, ҳамда республикада сунъий ва синтетик тола ва иплар (вискоза, ацетат, полиэфир,
полиэстер, полиамид, полиакрилонитрил) ишлаб чиқаришни (кимё саноатида)
амалга ошириш
ва натижада, арзон бўлган аралаш толали мато ишлаб чиқариш ва тикувчилик саноатини
ривожлантириш асосий ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалардир [1].
Шу билан бирга бамбук толаси табиийлик ва соғлом турмуш тарзи тарафдорларини ўзига жалб
этадиган ажойиб хусусиятга эга махсулотдир. Бамбук толасини кимёвий пардозлаш
режимини
ишлаб чиқиш ва экологик жихатдан зарарсиз бўлган шароитни сақлаб қолиш мухим вазифа
хисобланади [2].
Бўяш жараёнида бўёвчи модда тола структурасига чуқуркириб бориши ва
мустахкам ёрқин ранглар хосил қилиш имкониятлари мавжудлиги аниқланган.
Бўяш кимёвий бирикма ёки бўёқнинг мато толаларига мустахкам бирлашишидир.
Мато турига
ва керакли тайёр махсулотга қараб турли хил бўёқлар ва жарёнлар қўлланилади. Бамбук
-
полиэфир толалари асосидаги матоларни дисперс ва бевосита бўёвчи моддалар билан бўяш
эритмасидаги электролит иштироки ва унинг бўяш жараёнига таъсири спектрофотометрик
тахлил қилинган[3].
Бамбук толасини бўяш эритмасини оптик кўрсаткичларини аниқлаш ва бўёқ сарфини хисоблаш
устида илмий тадқиқотлар олиб борилди.
Бўяш эритмаси миқдорини фотоэлектроколориметрия усулида аниқлашда унинг зичлиги махсус
тайёрланган стандарт оптик зичлиги билан таққосланади ёки
моддаларнинг солиштирма нур
ютиш кўрсаткичи орқали хисоблаб чиқарилади.
Фотоэлектроколориметрия
-
текширилувчи эритмадан ўтган (шаффоф, рангли) ёруғлик нури
тушганда фотоэлементдаги ток кучининг ўзгариши билан эритмадаги модданинг
концентрациясини аниқлаш усулидир [4].
Муайян стандарт шароитларда ва модданинг маълум концентрациясида реакция ўтказилади,
кейин эритманинг абсорбцияси ўлчанади. Таққослаш учун, худди шу аралашмани ишлатиш
лозим.
Эритмаларнинг жуда кўп физик–кимёвий
хоссалари, масалан, нурнинг ютилиши, поляризация
текислиги
бурилиш бурчагининг катталиги, электр ўтказувчанлиги ва бошқалар модданинг
концентрациясига боғлиқ ҳолда бўлади. Шундай қилиб, бу катталикларни ўлчаш орқали
текширилаётган эритмадаги модданинг миқдорини топиш мумкин. Бу усулларнинг барчаси
физик–кимёвий текшириш усуллари дейилади. Физик–кимёвий
текшириш усуллари жуда кам
миқдордаги моддани аниқлашга имкон беради, аммо улар кимёвий, айниқса,
гравиметрик
анализ усулига нисбатан аниқлиги кам бўлиб, кўпчилик физик–кимёвий текшириш
усулларининг аниқлиги ± 5 % га тенг.