Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/95
Sana23.05.2022
Hajmi5,47 Mb.
#608124
TuriСеминар
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   95
Bog'liq
EUDJvJlDKe6IiCQWv470U6hJ92nYbxgnUc5Z9EiD

Ваҳимали қўрқув: 
1. Жабрланувчини тинчлантириш, далда бўлиш, жисоний мулоқот 
ўрнатиш; 
2. Жабрланувчини бир маромда нафас олишга ундаш. 
3. Жабрланувчини тинглаш, гапларига қизиқиш билдиринг, ҳамдардлик 
кўрсатиш. 
4. Жабрланувчининг энг зўриққан тана мушакларини енгил уқалаш. 
5. Қўрқаётган инсондан қўрқувини тасвирлаб беришни сўраш. Бу ҳол ўз 
қўрқуви устидан назоратни ҳис қилишга имкон беради. 
6. Релаксация усулларидан фойдаланиш. 
7. Чалғитувчи машғулотлардан фойдаланиш. 
Маълумки, руҳий бузилишлар кўплаб асоратларга, жиддий шикастларга 
олиб келиши мумкин. Шунинг учун зилзила билан боғлиқ фавқулодда 
вазиятлар оқибатида жабрланганларга шошилинч руҳий ёрдам кўрсатишни 
ташкил этиш, бунинг учун қутқарув ишларида иштирок этадиганларнинг билим 
савиясини ошириш муҳим аҳамиятга эга. 
 
 
 
 
 
 
Зилзила ва унинг оқибатларини бартараф этиш 


130 
Турсунов А.А (Фуқаро мухофазаси институти) 
 
Зилзила
- табиатда содир бўладиган энг хавфли ҳодисаларнинг биридир. 
ЮНЕСКО маълумотига кўра зилзила - юзага келадиган иқтисодий зарар ва 
инсонлар ҳалокати бўйича табиий офатларнинг ичида биринчи ўринни 
эгаллайди. 
Аввало, зилзила тўғрисида мукаммал маълумотга эга бўлиш учун 
ўтмишда ва ҳозирда бўлаётган зилзилаларнинг статистик кўрсаткичларига 
эътибор берсак. 
Зилзилани қайд қилиш бундан тўрт минг йил аввал бошланган бўлиб, шу 
вақт мобайнида 671 та ҳалокатли зилзилалар қайд қилинган. Шулардан 82 таси 
ХХ асрга тўғри келади. Зилзилаларнинг даврийлигига эътибор берадиган 
бўлсак, бир йилда 8 балли (Рихтер шкаласи буйича) зилзила битта, 7 дан 7,9 
балли - 18 та, 6 дан 6,9 балли - 120 та бўлганлиги кузатилган. Нисбатан кучсиз 
бўлган зилзилалар кўпрок учрайди, яъни 3-4 балли зилзила бир йилда дунёда 
бўйича 49 мингтагача бўлиши аниқланган. 
ХХ асрнинг охирларидаги йирик зилзилалардан Ироқдаги (1990 й.) - 50 
минг 
киши, 
Туркиядаги 
(1999 
й.) 
45 
мингдан 
ортиқ 
одам 
шикастланганлигининг ўзи табиий офатлар ичида энг кам тарқалган зилзила 
нечоғлик катта кучга эга эканлигидан далолат беради. 
Табиатда зилзиланинг содир бўлиш даврийлиги бир неча ўн йилларни 
қамраб олсада (айрим вақтларда 100 йилларни), у содир бўлганда қисқа
(10-15 сония) муддат ичида бир неча минглаб аҳолига эга бўлган шаҳарларни 
вайрон қилиш қудратига эга. Шунга қарамасдан кишилар бундай хавф олдида 
эсанкираб 
қолмасдан, 
унинг 
оқибатларини 
бартараф 
қилишга, 
шикастланганларга ёрдам беришга ошиқадилар ва харобалар ўрнида янада 
замонавийроқ масканлар барпо этадилар. 
Аксарият ҳолларда зилзила бўлиб ўтгандан сўнг, хавф тўғрисидаги 
тасаввуримиз кейинги зилзилагача сўниб боради. Яъни фақат зилзила содир 
бўлганидагина унга тайёргарлик кўриш, маълум чора-тадбирларни амалга 
ошириш тўғрисида ўйлаб қоламиз. Ваҳоланки, Ўзбекистон замини юқори 
сейсмик фаоллашган зонада бўлганлигини эътиборга олган ҳолда, зилзила 
тўғрисида аҳолига етарли маълумот беришнинг ўзи шу хавфнинг олдини олиш 
борасида бажарилиши лозим бўлган тадбирларга катта хисса қўшишга олиб 
келади. 
Муаммонинг муҳимлигига Президент ҳам эътибор бериб, шундай 
ёзадилар: «Ўзбекистон сейсмик жиҳатдан фаол зонада жойлашган бўлиб, 
табиий фалокатларнинг аччиқ оқибатларини бир неча бор бошдан кечирган. 
Шу сабабли олиб борилаётган тадқиқотларнинг етакчи йўналишларидан бири 
сейсмология ва иншоотларнинг зилзилага бардошлиги бўйича назарий ва 
амалий ишлар ҳисобланади». 
Шу мақсадда зилзиланинг пайдо бўлиши, тарихи ва ҳозирги вактдаги 
географик ўрни тўғрисида батафсил маълумот берамиз. 
Аввало, зилзиланинг ҳосил бўлиш сабаблари турлича бўлиб, ҳозирги 
вақтда мукаммал ўрганилган бўлишига қарамай, замонавий илм-фан 


131 
тараққиёти қачон, қаерда, қандай кучланишда ер силкиниши бўлади деган 
саволга ҳамон тўлик жавоб бера олмаяпти. Муаммонинг ўзига хос объектив 
сир-синоати ва ҳали мавҳум томонлари мавжуд. 
Илмий маълумотларга асосланадиган бўлсак, сейсмик фаоллик 
кузатиладиган жойларда зилзилалар маълум қонуният асосида бўлиб, ўз 
даврийлигига эга эканлигига амин бўламиз. Масалан, Ватанимиз ҳудудида 
Бурчмулла - 1959 йил, Тошкент -1966 йил 26 апрел, Газли -1976 йил, Назарбек 
- 1986 йил, в.б. Айниқса Тошкент зилзиласининг даҳшати ҳали кўпчилик 
аҳолининг ёдидан кўтарилгани йўқ. 
Тошкент зилзиласигача ва ундан сўнг, республикамизнинг турли 
бурчакларида ҳар хил кучга эга бўлган зилзилалар содир бўлган ва бўлмокда. 
Зилзилаларни ўрганишга, сир-синоатларини ечишга умрини бахшида 
қилган олим, академик Б.Голицин «Зилзилалар ер бағрини бир лаҳза ёритувчи 
чироққа ўхшайди» деб бежиз таъкидламаган. 
Шубҳасиз, зилзилалар қанчалик даҳшатли бўлмасин, улар заминимизнинг 
айрим жумбоқларини ечишга, илм-фан равнақига катта хисса қўшади. 
Бинобарин, зилзилаларни хавфсиз ҳаёт кечиришимизда, улардан келадиган 
зарарни камайтириш бўйича доимо хушёрликка чорловчи табиий қўнғироқлар 
деб қараш мумкин. 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish