Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/95
Sana23.05.2022
Hajmi5,47 Mb.
#608124
TuriСеминар
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   95
Bog'liq
EUDJvJlDKe6IiCQWv470U6hJ92nYbxgnUc5Z9EiD

Жабрланувчининг 
атрофида 
бегоналар 
бўлишига 
йўл 
қўймаслик.
Бунинг учун атрофдагиларга бирор топшириқ берилиб, 
жабрланувчи 
ёнидан 
четлаштирилади. 
Бунинг 
натижасида 
бегона 
инсонларнинг қизиқиб қарашлари оқибатида жабрланувчида ноқулайлик ҳисси 
юзага келадиган ноқулайлик бартараф қилинади. 
3. 
Жисмоний муносабат ўрнатиш.
Ушбу тадбир жабрланувчининг 
қўлидан ушлаш, елкасига қоқиш йўли билан амалга оширилади. Бу ҳолат 
жабрланувчини тинчлантиради. 
4. 
Гапириш ва эшитиш.
Жабрланувчининг гапларига диққат билан 
қулоқ солиш, гапини бўлмаслик, ҳамдардлик билдириш, таскин бериш 
жабрланувчини тинчлантиришга хизмат қилади. 
Ушбу умумий қоидалардан ташқари жабрланувчида юзага келган 
ҳолатдан келиб чиқиб ҳам руҳий ёрдам кўрсатилади. 
Алаҳлаш, босинқираш ва галлюцинация.
Жабрланувчини бошқалардан 
ажратиб қўйиш, атрофдагиларга зарар келтиришининг олдини олиш, 
психотерапевт мутахассисларга топшириш. 
Асабий титроқ.
Жабрланувчи билан илиқ мулоқот ўрнатиш, масалан, 
“Совқотмаяпсизми?” деб сўраш,совқотмаётган бўлса, ёрдам таклиф этиш ва 
ёрдам тартибини тушунтириш. Жабрланувчининг елкаларидан ушлаб 10-15 
сония давомида кучли силкитиш йўли билан титроқни кучайтириш, сўнгра 
жабрланувчининг дам олишини таъминлаш. 
Титроқ ҳолатидаги инсонни қучоқлаш, бағрига босиш, иссиқ нарса билан 
ўраш, тинчлантиришга ҳаракат қилиш, ўзини қўлга олишликни талаб қилишга 
ҳаракат қилиш мумкин эмас. 
Ступор (қотиб қолиш):


128 
1. Жабрланувчининг бармоқларини букиш ва кафтига босиш. Бунда 
бошмалдоқ ташқи томонга қараган ҳолда бўлади. 
2. Бошмалдоқ ёстиқчаларини уқалаш. Бошмалдоқ ва кўрсаткич бармоқ 
учлари билан жабрланувчининг пешонасида, кўз қорачиғининг айнан 
тепасидаги соч ўсаётган жой билан қош ўртасидаги нуқталарни уқалаш. 
3. Кафтни жабрланувчининг юраги устига қўйиб, нафасни унинг нафасига 
мослаштириш.
4. Ступор ҳолатидаги инсон эшитиши ҳам, кўриши ҳам мумкин. Шунинг 
учун унинг қулоғига секин, аста ва аниқ қилиб кучли ҳиссиётни келтириб 
чиқарувчи бирор гапни айтиш (яхшиси салбий). Бу йўл билан, 
жабрланувчининг реакция кўрсатишига эришиш мумкин. 
Жазава.
Жазава шундай ҳолатки, бунда инсон ҳам жисмоний, ҳам руҳий 
кучини йўқотиб қўйиши мумкин. Шунинг учун уни тезликда тўхтатиш лозим. 
Бу қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: 
1. “Томошабинлар”ни воқеа жойидан узоқлаштириш. Жабрланувчи 
билан, агар бу хавфли бўлмаса, ёлғиз қолиш.
2. Жабрланувчини қаттиқ ҳайратга солиши мумкин бўлган кутилмаган 
бирор ҳаракатни амалга ошириш. Мас., унинг юзига шапалоқ тушириш, сув 
сепиш, бирор буюмни қаттиқ овоз чиқарадиган қилиб ташлаб юбориш, 
жабрланувчига қаттиқ овозда гапириш. 
3. Жабрланувчи билан қисқа, лўнда қилиб, ишонч билан гаплашиш. Мас., 
“Сувни ичинг!”, “Юзингизни ювинг!” ва ҳ.к. 
4. Жазава тугаши билан жабрланувчининг кучи ҳам тугайди. Шунинг 
учун уни ухлатиб қўйиш, бироқ мутахассис етиб келгунига қадар уни ёлғиз 
қолдирмаслик керак. 
5. Жабрланувчининг хоҳиш-истак, инжиқликларига қулоқ солмаслик. 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish