Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти


Сувнинг зилзила кучи ва такрорийлигида тутган ўрни



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/95
Sana23.05.2022
Hajmi5,47 Mb.
#608124
TuriСеминар
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   95
Bog'liq
EUDJvJlDKe6IiCQWv470U6hJ92nYbxgnUc5Z9EiD

 
Сувнинг зилзила кучи ва такрорийлигида тутган ўрни 
Тинибеков М.Х. (Фуқаро мухофазаси институти) 
Сўнгги йилларда зилзилаларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш 
борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Зилзила келиб чиқишига, унинг 
кучи ва такрорийлигига кўплаб омиллар сабаб бўлади. Шундай омиллардан 
бири сув ҳисобланади. Ер шарининг асосий қисмини ташкил қилувчи сувнинг 
зилзила кучи ва такрорийлигига таъсири устида бир қанча тадқиқотлар олиб 
борилган бўлиб, бу борада маълум хулосаларга келинган.
Сувнинг зилзила кучи ва такрорийлигига таъсир қилувчи биринчи омили 
сув омборлари ҳисобланади. Бунда сув омборларида йиғилган сув миқдори 
зилзилаларнинг кучи ва таъсирида муҳим ўрин тутади. Сув омборлари 
қурилиши билан боғлиқ М=5 магнитудали зилзилалар биринчи марта 1938 
йилда Грецияда ва 1939 йилда АҚШда кузатилган. 1930 йилда сув билан 
тўлдирилган Marathon (Греция) сув омбори 8 йилдан сўнг, 1939 йилда 
тўлдирилган Hoover (Аризона, АҚШ) сув омбори эса шу йилнинг ўзида 
зилзилага сабабчи бўлган. Кейинчалик кўплаб сув омборлар зилзилаларга 
сабабчи бўлган. Булар қуйидагилар: Hsinfengkiang (Хитой), Kremasta (Греция), 
Oroville (Калифорния, АҚШ). Сейсмик фаолликнинг ортиб кетиши сабабли сув 
омборининг қурилиши тўхтатилган ҳолатлар ҳам мавжуд:Auburn (Калифорния, 
АҚШ). 
Сув омбори қурилиши натижасида келиб чиққан энг кучли, магнитудаси 
М=6,5 бўлган зилзила Ҳиндистонда кузатилган бўлиб, ушбу зилзила Koyna сув 
омбори қурилгандан сўнг содир бўлган. Ушбу зилзила оқибатида 200 киши 
ҳалок бўлиб, 1500 киши шикастланган.


125 
Сув омбор қурилиши билан боғланган, энг йирик талафотларга сабаб 
бўлган зилзила 2008 йилда Сычуанда (Хитой) кузатилган. Ушбу зилзила 
оқибатида 80 000 киши ҳалок бўлган.
Сув омборларнинг зилзила кучи ва такрорийлигига қандай таъсири бор? 
Шуни қайд этиш керакки, тўғонининг баландлиги 63м, сув ҳажми 41 
млн.м
3
. бўлган Marathon (Греция) сув омбори магнитудаси М=5 бўлган 
зилзилага сабаб бўлган. Шу билан бирга олиб борилган тадқиқотлар 
натижасида тўғонининг баландлиги 10м.дан ортиқ бўлган 11 000 сув 
омборидан 0,63%игина сейсмик фаолликка сабаб бўлган. Тўғонининг 
баландилиги 90 м.дан юқори бўлган сув омборларининг 10%, тўғонининг 
баландлиги 140м.дан юқори бўлган сув омборларининг 21%и сейсмик 
фаолликнинг ортишига сабаб бўлган. 
Адабиётларда берилган маълумотларга кўра зилзила эпиценти сув 
омборининг тагида ёки ундан бир неча ўн км чуқурликда бўлади. 
Эпицентрнинг чуқурлиги 1км.дан (Фыньцунь, Хитой; Чиркейск, МДҲ) бир 
неча ўнлаб км.гача бўлиши мумкин (Ассуан, Миср – 20 км, Srinagarind, Таиланд 
– 40 км). Сув омборлар тўлдирилгандан сўнг зилзилалар 2-4 йилдан сўнг, 
баъзида ҳатто ўнлаб йиллар ўтиб содир бўлади (Makio, Япония, M = 5,3, 15 
йилдан сўнг, Clarc-Hill, АҚШ, M = 4,3, 22 йилдан сўнг). 
Сувнинг зилзила кучи ва такрорлийлигига таъсири қуйидаги мисолда ҳам 
яққол кўзга ташланади: 1962 йилда Денверда (АҚШ) оқава сувларни 3600 метр 
чуқурликкача қазилган қудуққа юборишлари натижасида охирги 80 йил 
давомида кузатилган 3та кучсиз зилзилалар ўрнини 6 йил давомидаги 610та 
зилзилалар эгаллаган. Ер остига сув юбориш тўхтатилгач эса зилзилалар сони 
камайган.
Ер остида тектоник жараёнлар содир бўлиши маълум. Лекин бу 
жараёнлар қандай кучга эга бўлганида ер юзасида зилзила содир бўлади? 
Механика қонунларидан маълумки, бир-бирига тегиб турган иккита 
жисмни силжитиш учун шундай куч сарфлаш лозимки, бу куч миқдори босимга 
ва ишқаланиш коэффициентига тўғри пропорционал бўлади. Бунда 3 турдаги 
ишқаланиш кузатилади:
1. Қуруқ ишқаланиш.
2. Суюқлик ёрдамида ишқаланиш.
3. Аралаш ишқаланиш.
Қуруқ ишқаланишда ишқаланиш коэффициенти ҳўл ишқаланишга 
нисбатан бир неча ўн ва юз марта юқори бўлади. Шу сабабли зилзилаларда 
қуруқ ишқаланишнинг аҳамияти катта. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, 
зилзила кучи ер остида юзага келадиган энергия миқдоридан ташқари 
ишқаланиш даражасига ҳам боғлиқ бўлади. Ишқаланиш даражаси эса унинг 
“мойланиб” туриш даражасига боғлиқ бўлади. Ушбу фикрдан келиб чиқиб 
тадқиқотчилар ер остидаги сув миқдори доимий бўладими ёки ўзгарувчан деган 
савол устида изланишлар олиб боришган.
Сув омборининг зилзила келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкинлиги 
ҳақидаги фикрдан маълумки, ер усти сувларининг кўплиги ер ости сувлари 
миқдорининг ортишига сабаб бўлади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, 


126 
узоқ йиллар давом этадиган ёғингарчиликлар ёки сув босишлар зилзилалар 
сонининг ортишига сабаб бўлиши мумкин
(5).
Сўнгги 
йилларда 
сейсмологлар, 
геофизиклар, 
тектонофизиклар 
томонидан сувнинг зилзилага бўлган таъсири ўрганилмоқда. Маълум бўлишича 
ўта юқори босим таъсирида сув кварц ва бошқа минераллар билан кимёвий 
реакцияга киришиб кристаллар оралиғидаги бўшлиқларга сингиб кетади. Босим 
камайиши билан эса у суюқ ҳолатга ўтади. Сувнинг суюқ ҳолатга ўтадиган 
чегараси 22 кбар ёки 2 гПа.ни ташкил қилиб бу 70 км чуқурликка тўғри келади 
(1). 
Маълумки, ер қаърида анчагина миқдорда сув мавжуд бўлиб, унинг 
миқдори унча чуқур бўлмаган жойларда 6-8%ни 70 км чуқурликда эса 1%ни 
ташкил қилади. 100 км чуқурликда эса эркин ҳолдаги сув умуман мавжуд эмас. 
70 км.ли чуқурликдамаълум “чегара” ўтган бўлиб, бу чегара ер қаърини 
шартли равишда иккига – қуруқ ва ҳўл қисмларга бўлиб туради (2).
Шуниси эътиборлики, 1928 йилда академик П.А. Ребиндер томонидан 
қаттиқ жисмларнинг суюқликларни адсорбция қилишлари натижасида 
уларнинг мустаҳкамлигининг камайиш эффекти исботланган. Ушбу эффектга 
кўра зўриқиш остидаги (чўзилиш таъсиридаги) қаттиқ жисмга суюқ жисм 
таъсир қилса у ўз қаттиқлик хусусиятини йўқотиб бир неча марта мўртлашиб 
қолади (
3). 
Ребиндер эффекти универсал бўлиб у қаттиқ металлар, поликристалл 
моддалар, шиша ва полимерларга ҳам тааллуқли
(4). 
Ушбу эффект юзага 
чиқиши учун қаттиқ жисм бошқа бир муҳитга тушиб қолиши керак. 
Эффектнинг ривожланишига атомларнинг ўзаро таъсири сабаб бўлади. 
Адсорбцияланадиган суюқ муҳит ёриқлар, зўриқишлар мавжуд бўлган 
шароитда Ребиндер эффекти ривожланишига сабаб бўлади. бу эса жисмни мўрт 
қилиб қўяди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб шундай хулоса қилиш мумкинки, маълум 
чуқурликда (70км) сув мавжуд бўлса у зилзилалрни кучайтириши мумкин. 
Хулоса қилиб айтганда зилзилларнинг куч ва такрорийлигида сувнинг 
аҳамияти катта бўлиб, сувнинг бундай хусусиятига катта эътибор бериш ва уни 
тадқиқ қилиш ишларини давом эттириш лозим. 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish