112
Дунёда содир бўлаётган табиий офатлар билан боғлиқ ҳодисалар бутун
инсоният эътиборидаги энг муҳим масалалардан бирига айланиб бормоқда.
Масалан 2011 йил Япониянинг шимоли – шарқидаги соҳилларида мисли
кўрилмаган ер силкиниши кузатилиб ниҳоятда
катта талофат етказган
цунамини келтириб чиқарган. 15703 киши қурбон бўлган, 5694 киши жароҳат
олган, 5000 нафардан ортиқ киши бедарак йўқолган. Зилзила юз берган куннинг
эртасига “Фукусима-1”АЭСда портлаш содир бўлди. Станция яқинидаги
радиация белгиланган меъёрдан 20 баробар ошиб кетди. Мутахассисларнинг
тахминига кўра иқтисодий зарар 309 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
Инсоният тарихида юз берган яқин ўтмишда содир бўлган зилзилалар
тарихига назар соладиган бўлсак, уларнинг келтириб чиқарган моддий ва
маънавий зарарларини ҳеч нарса билан баҳолаб бўлмайди. Масалан:
Ўзбекистон ҳудудида энг дахшатли зилзилалардан бири 1902 йил 16 декабр
куни эрталаб соат 10 да Андижон шаҳрида рўй берган эди. Ўша
кунги учта
кучли туртки шаҳар ва унинг атрофини ер билан яксон қилди. Биринчи
турткининг қуввати 8-9 балл бўлди, орадан 1-1,5 дақиқа ўтгач, қуввати 9
баллдан юқори бўлган иккинчи туртки ва тахминан ярим соатлардан сўнг рўй
берган 8-9 балли учинчи туртки шаҳарни вайронага айлантирди. Қайта
силкинишлар бир неча ой давом этди. Дастлабки икки кун мобайнида ер
деярли бетўхтов силкиниб турди. Кейин силкинишлар сони ва кучи аста-секин
камая борди. Ер силкинишларининг баъзан кучайган ҳоллари ҳам бўлди.
Зилзила тўрт ярим мингдан ортиқроқ кишининг ёстиғини қуритди.Олтин
ҳисобида 12 млн сўмлик моддий зарар етказди.
Ўша даврда Андижонда пахса, хом ғишт, синчли ва пишик ғиштдан
тикланган бинолар шаҳарнинг асосини ташкил этар эди. Биноларнинг зилзила
кучи таъсирига бардоши бир хил эмас.
1966 йил 26 апрел куни Тошкентда содир бўлган зилзила оқибатида ўн
мингларча бино, иншоотлар шикастланди ва вайрон бўлди. 68 минг оила
бошпанасиз қолди. Шулардан 39 минг оиланинг турар жой биноси батамом
вайрон бўлди. Тошкент аҳолиси жами икки миллион квадрат метрга яқин уй-
жойдан маҳрум бўлди.
Бино ва иншоотларнинг зилзила
таъсирига чидамлилиги
зилзилабардошлик дейилади. Зилзила бўладиган ҳудудларда биноларнинг
етарлича зилзилабардошлигини таъминлаш учун конструкцияларга оғирлик
кучларидан ташқари зилзила пайтида горизонтал кучлар ҳам таъсир
этишини ҳисобга олиш керак бўлади.
Бугунги кунда дунё мамлакатларида содир бўлган зилзилалар оқибатида
жиддий талофат кўрган бино ва иншоотларнинг сейсмик бардошлилиги ва
уларга таъсир этувчи омилларни таҳлил қиладиган бўлсак, бино ва
иншоотларнинг зилзилабардошлигига салбий таъсир кўрсатувчи қуйидаги
сабабларни кўрсатиш мумкин:
-
бино ва иншоотлар қурилишининг лойиҳавий ишларидаги хатоликлар;
-
бино ва иншоотлар қурилишида амалдаги қурилиш меъёрий қоидаларга
риоя қилинмаслик;
113
-
бино ва иншоотлар қурилишида сифатсиз қурилиш материалларининг
ишлатилиши;
-
малакали мутахассисларнинг етишмаслиги, қурилиш назорат органлари
томонидан назорат ишларининг пастлиги ёхуд коррупцион ҳолатларнинг
мавжудлиги;
-
оғир иқтисодий паст моддий яшаш даражасидан келиб чиқиб,
фуқароларнинг ўзлари томонидан антисейсмик талабларга жавоб бермайдиган
уйларнингқурилиши;
-
кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар
томонидан уй ичида деворлар,
бурчакларнинг олиб ташланиши ва бинолар ички конструкцияларининг
ўзбошимчалик билан ўзгартирилиши;
-
кўп қаватли уйларнинг пастки қаватларида савдо дўқонлари ташкил
этилиши оқибатида фуқаролар томонидан биноларнинг айрим девор ва
устунларини олиб ташлаш ва ҳ.к.
Юқорида кўрсатиб ўтилган муаммо ва камчиликлар олдини олиш ва
бартараф этиш, қурилиш соҳасидаги тадбирларни тартибга солишда қуйидаги
ишларни амалга ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
Жумладан:
-қурилиш соҳасидаги эскириб қолган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва
қурилиш меъёрий-қоидаларига (ҚМҚ) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
-
бино ва иншоотларнинг қурилишининг сифатли бажарилишини
назорат қилувчи ташкилотларни малакали мутахассислар билан таъминлаш ва
уларнинш маъсулияти ва
жавобгарлигини кучайтириш;
-
Замонавий архитектура ва қурилиш соҳасида малакали
мутахассисларни тайёрлаш;
- жаҳон бозорларининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш асосида
янги қурилиш маҳсулот турларини ўзлаштириш;
- ички бозорни сифатли маҳаллий қурилиш материаллари билан
таъминлаш ва тўлдириш;
- бино ва иншоотларнинг сейсмик барқарорлиги ва мустаҳкамлигини
таъминлаш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва янада
ривожлантириш;
-бино
ва
иншоотларнинг
барқарорлигини
таъминлаш
бўйича
ривожланган ҳориж мамлакатлари тажрибасини татбиқ этиш.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, бугунги кунда республикамизда
олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг ҳаётга
татбиқ қилинишининг амалий намунаси сифатида республикамизнинг марказий
ҳудудларидан бошлаб энг чекка ҳудудларимизгача бунёдкорлик ишларининг
олиб борилаётганлигини айтиб ўтиш мумкин. Айни шу олиб борилаётган
қурилиш бунёдкорлик
ишларини сифатли, зилзилабардош ва ҳар томонлама
хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ равишда қурилиш ишларини
сифатли олиб бориш ҳар бир соҳадаги мутахассиснинг бурчи эканлигини айтиб
ўтиш жоиз. Бунда юқорида санаб ўтилган долзарб масалаларни ҳал қилиш ҳар
бир мутахассис-фуқаронинг давлат ва жамият бурчи эканлигини унутмаслиги
керак.