12
таъсири бор?
8.
Экологик хавфсизлик фани қандай фанлар билан узвий боғлиқдир?
2. БИОСФЕРА. БИОСФЕРАНИНГ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ
Калит сўзлар: биосфера, ер, тирик мавжудодлар, бактерия, ҳаёт,
модда, муҳит, экология, модда алмашинуви, биомасса, ўсимлик, жараёнлар,
сув, ҳайвонот дунёси, химоявий моддалар фотосинтез.
Биосфера юнонча сўз бўлиб, “Био” – ҳаёт, “сфера” – шар , яъни ҳаёт шари
деган маънони англатади. Биосфера терминини биринчи бўлиб фанга
Австрия олими Фридрих Зюс 1900 йили киритган. Биосфера қуйидаги
функцияларни бажаради:
1.
Биосфера доимо фотосинтез жараёнига асосланиб,
доимо тирик
организмларни ҳосил қилади.
2.
Ҳарорат, босим, намлик ва бошқа физик-кимёвий жараёнларга
асосланиб, иқлимни ҳосил қилади ва тирик организмларнинг ўсиши ва
ривожланиши учун барча шароитларни ўзаро мутаносиб равишда вжудга
келтиради.
3.
Биосфера вақти-вақти билан термодинамик ва гидродинамик
жараёнларни қўллаб ўз-ўзини тозалаш қобилиятини номоён этади.
Биосферани шу 3 та функцияси бор эканки, Ер юзасида ҳаёт кўп миллион
йиллардан бери давом этиб келмоқда.
Ер куррасидаги тирик организм тарқалган ва унинг ҳаёт фаолияти рўй
берадиган жойлар биосфера
деб аталади. Биосферага бактериялардан тортиб
одам организмигача киради.
Сўнги маълумотларга кўра биосферанинг дастлабки таркибий қисми
биогеоценоз ҳисобланади.
Биогеоценоз деганда, маълум территорияда
тарқалган ўсимликлар, ҳайвонлар, микроорганизмлар, тупроқ
унумдорлик,
атмосфера ҳавоси ва бошқалар тушинилади.
13
Ер курраси моддалар алмашинувида биосферанинг, аҳамияти катта.
тўхтовсиз давом этадиган ва тирик организмлар фаолияти туфайли тартибга
солиниб турадиган моддаларнинг доимий айланиши биосферанинг ўзига хос
белигисидир. Тирик мавжудотлар ўзининг яшаш жараёнида муҳит билан
доимо алоқада бўлиб туради ва географик қобиқда
моддаларнинг
айланишини вужудга келтиради. Бу биологик айланма ҳаракат деб
юритилади.
Биосферада тирик мавжудотларнинг массаси 2,7
10
12
тоннага тенг бўлиб
улар фотосинтез орқали ҳар йили 0,2
10
9
тонна ўсади, йилига шунча
мавжудотлар ҳалок бўлади. Атмосферада сарф бўладиган кислород ўрни
фотосинтез жараёни натижасида (ҳар йили 460 млрд.т) тўлдириб турилади.
Ўсимликлар карбонад ангдридни ютиб туради. Биосферада сувнинг
алмашинувига тирик моддалар катта таъсир кўрсатади. Ўсимликлар
йилига
140 млрд.т углеродни ўзлаштириб 460 млрд.т кислородни ажратиб чиқариш
жараёнида 2,25
10
11
т сувдан фойдаланилади. Биосферадаги организмлар
азот, калий, кремний, фосфор, олтингугурт ва бошқаларни айланиб юришида
ҳам иштирок этади. Демак, моддаларнинг табиатда тўхтовсиз айланиб
юришида тирик мавжудотларнинг аҳамияти жўда катта. Биосферадаги тирик
организмлар массасининг 94,5% ўсимликлар биомассасига тўғри келади. Бу
эса ер куррасида энергия алмашинувини
тартибга солиб туришда
ўсимликларнинг аҳамиятини ниҳоятда катта эканлигини кўрсатади.
Модомики шундай экан, у тақдирда сайёрамизда табиий мувозанатни ўз
ҳолича сақлаб қолиш учун ўсимликларни, ҳайвонларни муҳофаза қилиб,
қайта тиклашга эришиш зарур.
Тирик организмларни ўраб турадиган, унинг ҳолатига,
ривожланишига,
кўпайишига таъсир этувчи атроф муҳит омиллари
Do'stlaringiz bilan baham: