Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Абу Наср Форобий 
Абу Наср Форобий 873 йилда ҳозирги Чимкент вилоятининг Фороб 
қишлоғида туғилиб, 950 йилда Дамашқда вафот этган. Унинг тўлиқ исми Абу 
Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад Ўзлуғ Тархон ал-Форобийдир.
Шарқ Уйғониш даврининг буюк вакили Абу Наср Форобий ижтимоий ва 
табиий фанлар соҳасида қомусий билим соҳиби бўлиб, 160 дан ортиқ асар 
яратган. У полиглот сифатида 70 дан ортиқ тилни мукаммал эгаллаган. 
Жумладан, юнон тилида юнон фалсафасига оид шарҳлар ёзганлиги учун дунё 
миқёсида номи кенг тарқалган. Шу боис Шарқда 
“Ал-Муаллим ас-Соний»
(Арестотелдан кейинги, иккинчи муаллим) яъни, 
“Шарқ Арастуси
» номи билан 
улуғланган. 
Қомусий аллома тилшунослик, шеърият, мусиқа, фалсафа, поэтика, 
хаттотлик ҳамда нотиқлиқ санъатига доир мукаммал асарлар ёзган. 
“Хаттотлик ҳақида китоб» (“Китоб фиссанъат ал-китобат“), “Луғатлар 
ҳақидаги китоб“ (“Китоб фил-луғат“), «Риторика ҳақида китоб (“Китоб 
фил- хитоба”)
каби асарлар шулар жумласидандир. 
Ақл масаласи чуқур талқин қилинган Форобийнинг 
“Ақл маънолари 
ҳақида”
рисоласида ақл, бир томондан, руҳий жараён; иккинчи томондан
ташқи таъсир, таълим-тарбия натижаси эканлиги таърифланади. Инсонга хос 
бўлган туғма хусусият ва руҳий куч билан боғлиқ нарса, аллома фикрича, 
ақлдир. Инсонга хос туғма инстинкт тушуниш, фаҳмлаш, муҳокама қилиш ва 
фикрлаш қуввати болада камолот сари ривожланиб, такомиллашиб боради.
Форобийнинг мантиққа доир асарларида ақл масаласи муҳим рол 
ўйнайди. У ақлга таъриф бериш билан бирга инсон фаолиятида ақлнинг роли 


75 
хусусида кенг тўхталади. Форобийнинг ёзишича, мантиқ санъати кишига 
шундай қонунлар ҳақида маълумот берадики, бу қонунлар воситасида ақл 
чиниқади, инсон соғлом фикрлашга ўрганади – ҳақ ва тўғрилик қайси томонда 
эканини англайди, турли хатоларга йўл қўйишдан сақланади . Форобий фанлар 
мазмунини мантиқ ташкил этишини алоҳида таъкидлайди. Жумладан, мантиқ 
илми ва грамматика ўртасидаги боғлиқлик ҳақида: “Мантиқнинг ақлга 
муносабати грамматиканинг тилга муносабати кабидир. Грамматика одамлар 
нутқини тарбиялагани каби, мантиқ илми ҳам тафаккурни ҳақиқий йўлдан олиб 
бориш учун ақлни тўғрилаб туради”,-деб ёзади. 
Форобий машҳур асарларидан бири 
“Фозил одамлар шаҳри”
да машҳур 
шахсларнинг ўн икки муҳим сифатини санаб ўтади. Шулардан бешинчи сифати 
нотиқлик маҳорати бўлиб, бу ҳақда “Нотиқнинг сўзлари аниқ бўлсин, фикрини 
ва айтмоқчи бўлган мулоҳазаларини равон ва равшан баён эта олсин”,-деб 
алоҳида тўхталади. 
Форобий асарларида сўз санъати, нотиқлик маҳорати ҳақида аҳамиятли 
қайдлар кўплаб учрайди. Чунки Форобийнинг ўзи машҳур нотиқ бўлган. Бу 
касбни бениҳоя қадрлаган. Манбаларда Форобий ширинсўз, ҳозиржавоб, 
мушкул масалаларни ҳам бир зумда ҳал қила оладиган донишманд нотиқ 
бўлганлиги қайд этилган. 
Форобийнинг кўп тилларни билувчи полиглот олимлиги ҳақида қайд 
қилинган эди. Бу ҳақда аниқ далиллар билан бир қаторда ривоятлар ҳам 
мавжуд… Кунларнинг бирида Форобий Дамашқ ҳокими ҳузуридаги олимлар 
мажлисига ташриф буюради. Ҳоким Сайфуддавла Форобийни ўтиришга таклиф 
қилади. Шунда ҳозиржавоб аллома:” Ўзимнинг мартабамга қараб ўтирайми ёки 
Сизнинг мартабангизга қараб ўтирайми”,- дея савол билан мурожаат қилади. 
“Ўзингнинг мартабангга қараб ўтир”,-жавоб қайтаради ҳоким. Сўнгра Форобий 
ҳоким тахти ёнига бориб ўтиради. Бу ҳол ҳокимга маъқул келмай, “Бу турк 
одобсизлик қилди, ахлоқсизлиги учун кетаётганида уни жазоланглар”,- деган 
мазмунда соқчисига шипшитади. Кўпчиликка номаълум бўлган бу сирли 
қарашни сезган Форобий: ”Мен ҳеч бир гуноҳ иш қилганим йўқ-ку, нима учун 
мени жазолайсиз?-деб сўрайди. Олимнинг зукколигидан ҳайратланган ҳоким, 
бу тилни ҳеч ким билмас эди, сен қаердан ўргангансан?- деган мурожаатига 
Форобий: “Мен кўп тилларни ўрганганман”,- деб жавоб қайтаради. Ёнига 
ўтирган шахс буюк аллома
“Иккинчи муаллим”
номи билан донг таратган 
Форобийлигини сезиб қолган ҳоким ундан узр сўрайди ва ҳурматини жойига 
қўяди. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish