Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

 
 
Шарқ нотиқлиги
Халқимизда сўзга чечан, бадиий диди юксак кишилар азал-азалдан қадр-
қимматини топиб келган. Улар ўз санъати билан эл оғзига тушган. Шу боис 
санъат турларидан бири нотиқликка тамал тоши қўйила бошлаган. Шарқда бу 
санъат - 
воизлик
; нотиқ - 
воиз
; нутқ эса 
ваъз
каби терминлар билан машҳур 
бўлган. Шарқда воизлик санъати жамоанинг ҳиссиёти, туйғулари ва қалбига 
таъсир этиш усули деган тушунчаларни англатган ва илмий-сиёсий маъруза, 
баҳс-мунозара, тарғиб ва ташвиқ воситаси сифатидаги кенг ижтимоий мавқега 
эга бўлган санъат ҳисобланган. Воизлик санъати ҳозирги даврдаги нотиқлик 
санъати, риторика тушунчалари ўрнида қўлланган. Қадимда подшоҳлар, 
ҳукмдорлар, хонлар, беклар ўз халқи олдида ижтимоий ҳаёт, халқаро аҳвол, 
давлат сиёсати тўғрисида шахсан ўзлари нутқ сўзлаганлар. Бундай маърузалар, 
асосан, жума намози, ҳайит байрамлари, наврўз кунлари ва бошқа тадбирларда 
анъанага айланган. 
IХ асрга келиб, бу муҳим ва масъулиятли иш махсус сўз усталари, 
таъсирчан гапирадиган, воқеийликни далиллар билан исботлаб халқни 
ишонтира оладиган махсус кишиларга топширилган. Бундай кишилар в о и з л 
а р деб аталган. Ҳукмдорларнинг фармойишлари, турли ёрлиқлари ана шу 
махсус воизлар томонидан ўқилган ва шарҳланган. 
Воизлик санъати ривожи жараёнида бу санъатнинг д а б и р л и к, х а т и б 
л и к, м у з а к к и р л и к каби тармоқлари юзага келган. Дабирлик – давлат 
аҳамиятидаги ёзишмаларни иншо этиш ва ўқиб бериш нотиқлиги; хатиблик – 
диний, ижтимоий-сиёсий нотиқлик; музаккирлик – диний-ахлоқий масалаларни 
изоҳлаб, шарҳлаб бериш билан боғлиқ нотиқликдир.
Музаккирлар кенг билимга эга бўлган шахслар ҳисобланиб, улар сарой 
аёнлари, хонлар, беклар, халифалар олдида ҳам нутқ сўзлаб, тарихий воқеалар, 
саргузаштлар, жангномалар ва қиссаларни ҳикоя қилиб берганлар. Воизлик 
санъати нутқ матнлари, тингловчиларнинг билим савияси, ижтимоий мавқеи ва 
бошқа хусусиятларига кўра турли тармоқларга бўлинган: султониёт – юқори 
табақа учун, хутуби жиҳодия – жанговар нутқлар, ғарибона мақом – оддий 


74 
халқ учун ва ҳ.к. Воизлик санъати ижтимоий ва бадиий жиҳатдан аҳамиятли 
бўлганлиги учун асрлар давомида тараққий қилди ва қадрланди. 
Воизлар айтилаётган ҳар бир ҳодиса ва воқеийликнинг моҳиятини очиб 
бериш, фикр мазмуни таъсирчанлигини таъминлаш, мулоҳазаларни 
тингловчига аниқ ва муфассал етказиш тамойиллари тўғрисида жиддий 
шуғулланганлар. Ваъзлар ўткир тил, таъсирчан ифодалар билан суғорилган 
ҳамда бадиий юксак савияда тайёрланган ва ниҳоятда равон талаффуз билан 
ўқилган. Воизлик санъати ўтмишда қандай ижтимоий аҳамият касб этган 
бўлса, ҳозирда ундан-да, долзарб бўлиб қолмоқда. 
Маълумки, IХ-ХV асрларда Mарказий Осиё халқлари жаҳон маданияти 
тараққиётининг юксак чўққисига кўтарилди. Бу даврда Мовароуннаҳр 
заминидан жаҳон фани ва маданияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган Имом 
ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Хоразмий, Аҳмад 
Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Абу Наср Форобий, Маҳмуд 
Замахшарий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Мирзо Улуғбек, Алишер 
Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ҳусайн Воиз Кошифий сингари буюк 
сиймолар етишиб чиқди. Улар дунё тамаддунида ўз маънавий-маърифий, 
илмий мероси билан алоҳида ўрин эгаллайдилар. Шу боис бу давр Шарқда 
Уйғониш даври ҳисобланади. Бу йилларда маданият, санъат, илм-фан 
ривожланиши баробарида, маданият тарғиботчилари, улкан сўз санъаткорлари - 
воизлар ҳам етишиб чиқди. Нотиқлик санъати ҳам равнақ топди.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish