Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Цицерон − машҳур нотиқ 
Марк Тулли Цицерон эрамиздан аввалги 106 йилнинг 3 январида Лация 
шаҳрига қарашли Арпина қишлоғида таваллуд топади. Йирик ҳуқуқшунос 
Квинт Муций Сцевола ва машҳур нотиқ Луций Лициний Крассдан таълим 
олади. Нотиқлик асосларини Апполоний Молондан, актёрлик маҳоратини 
Акцийдан, юнон фалсафасини Филон Ларисскийдан ўрганади. 
Цицерон Афинага бориб, йирик нотиқлардан бу санъат сирларини 
мукаммал ўзлаштиради. Билимини чуқурлаштиради. Унинг машҳур нотиқ, сўз 
санъаткори бўлиб шаклланишида грек нотиқлик мактаби вакилларининг 
таъсири катта бўлди. Рим нотиқлари тажрибаси, хусусан, Катоннинг нотиқлик 
фаолияти дастуриламал вазифасини ўтади. Цицерон нутқларида фикр ғоят 
эркин шаклланиши билан, шунингдек, фалсафий, сиёсий ва ахлоқий 
қарашларга йўғрилганлиги билан ажралиб туради . 
Цицерон, авваламбор, тингловчи қалбини сўз жозибаси билан ром этишга 
ҳаракат қилган. Бунинг учун сўзнинг бадиий- тасвирий воситаларидан унумли 
фойдаланган. Нутқнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида халқ мақоллари, 
қуйма фикрлар - ибораларни ўринли қўллай билган. Цицерон ҳам машҳур 
нотиқлар каби нутқда мантиққа, ифода гўзаллиги ва оҳангдорликка эътибор 
қаратган. У насрда илк бор вазн тизимини қўллаб, муваффақиятга эришган. 
Цицерон ҳар бир чиқишига катта тайёргарлик кўрган, нутқнинг пишиқ ва пухта 
бўлишига ҳаракат қилган. Шундан сўнггина минбарга кўтарилган.
Цицеронда туғма нотиқлик истеъдоди тинимсиз меҳнат билан 
мукаммаллик касб этган. У меҳнатни муваффақиятларнинг асоси деб билган. 
“Инсон шоир бўлиб туғилиши мумкин, лекин нотиқ бўлиб етишади”,- деган 
фикрни фаолиятида кўп ишлатади. Нотиқлик маҳорати, нафақат, истеъдод, 
балки тинимсиз меҳнат маҳсули эканлигини шогирдларига уқтириб турган.
Цицерон сўз санъати борасида назариётчи олим, нотиқлик фазилатларини 
амалиётда исботлай билган машҳур санъаткордир. Унинг нотиқлик санъатидаги 
фаолияти таҳсинга сазовордир.
Цицерон бўлажак нотиқнинг нималарга эътибор беришини қуйидаги 
фикрларида алоҳида таъкидлайди:
1. Нотиқ ўз нутқи мавзусини чуқур билиши ва ўзига ишончи мустаҳкам 
бўлиши устувор масаладир. 
2. Нутқ жараёнидаги фикр-мулоҳазалар тингловчида ўринсиз савол 
туғдирмайдиган ҳолда далилланган бўлиши лозим. 
3. Нутққа тайёргарликнинг боши етарли материал тўплашдир. 
4.Нутқда фикр ўринли жойлашишига - композицияга эътибор муҳим роль 
ўйнайди. 
Цицерон фикрича, нутқ матни талабга жавоб берарли даражада мантиқли 
тайёрланиши лозим. Шунда кутилган натижага эришиш мумкин. Унинг 
таъкидлашича, нутқ қурилишида қуйидагилар алоҳида ўрин тутади:
1. Кириш. 
2. Мавзу моҳиятини тўлақонли ифодалай олиш.
3. Режанинг кейинги қисмларини ифодалаш. 
4. Далилларни ўз ўрнида қўллай билиш. 


73 
5. Матннинг асосий мазмунини оча билиш.
6. Хулоса. 
Машҳур нотиқ Цицерон бошқа соҳаларда ҳам ўз истеъдодини намоён эта 
олган. Жумладан, адвокат, философ, ёзувчи ва давлат арбоби сифатида 
ижтимоий-сиёсий тузумга муносабат билдириб турган. Унинг қарашларида 
демократик руҳ устувор бўлган. Сенатда демократияни қувватлаб, оташин 
нутқлар сўзлаган. Цезарь вафотидан сўнг, Рим ҳукмдори бўлиб фаолият 
юритган. 43 йили Цезарь тарафдорлари томонидан ўлдирилган.
Цицерон нотиқлик санъати назарияси ва тарихига доир кўплаб асарлар 
яратди. Унинг “Нотиқлик ҳақида”, “Нотиқ”, “Брут ёки таниқли нотиқлар 
ҳақида” каби машҳур асарлари фанда ҳамон ўз қадр-қимматига эга. Нотиқлик 
санъати назариясига доир трактатлари ҳозирги кун нотиқлик санъати 
тараққиётида ҳам муҳим роль ўйнаб келмоқда.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish