Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Гиперид 
− Афина давлатининг йирик сиёсий арбоби, Демосфеннинг 
замондошларидан бири, машҳур нотиқ. У ижтимоий-сиёсий қарашлари билан 
Демосфенга яқин турган. Демократия тарафдори бўлган. Демосфен билан 
ҳамкорликда юнон халқи ва Афина давлатининг истиқболи учун толмай хизмат 
қилган. Жумладан, македониялик Филипп II Афинага ҳужум бошлаган 
йилларда Беш Юзлар Иттифоқи аъзоси Гиперид ўз нутқларида халқни 
жипслаштиришга доир ватанпарварлик руҳида чиқишлар қилди. Бу 
Гипериднинг халқ орасида обрў ва мавқеининг янада ошишига сабаб бўлди. У 
Иттифоқ мажлисларининг ҳар бир йиғилишида сўзга чиқар, таклиф-


69 
мулоҳазаларини дадил билдира олар, ўз навбатида ана шу таклиф ва ғояларнинг 
амалга ошиши учун ҳаракат қиларди.
Гипериднинг нотиқлик фаолиятида уруш қурбонлари хотирасига 
бағишланган мотам нутқлари - эпитафиялар муҳим ўрин тутади. 
Гиперид эпитафик нутқларида ватан озодлиги йўлида ҳалок бўлган 
жангчи ва саркардаларни ҳурмат билан тилга олади, халқ олдида бурчини 
бажарган ватанпарвар сифатида уларни улуғлайди. Гипериднинг оташин 
нутқлари ўз ватанида машҳурлиги билан олқишларга сазовор бўлса, ёв томонда 
душманларни ларзага солар, ғазабини оширарди. Гиперид нотиқлик 
фаолиятининг муҳим хусусиятларидан бири нутқда фикрни аниқ ва лўнда 
ифодалаш билан белгиланарди. Бироқ Гиперид нутқи таъсирчан, юксак 
пафосли эди. Шу жиҳатдан нотиқлик санъати тарихида Гиперид нутқи 
Демосфен нотиқлик услуби билан қиёсланади. Гиперид ҳам Демосфен каби ўз 
нутқларида ҳикматли сўзлар, ўткир иборалар ва халқ мақолларидан унумли 
фойдаланган. 
Гиперид нотиқ сифатида мутойибага мойил эди. Бу унинг нотиқлик 
фаолиятининг ўзига хос жиҳати бўлиб, унгача ўтган нотиқларда ҳазил деярли 
учрамайди. У нутқларининг ҳаётий, жонли чиқиши учун латифа, қизиқарли 
саргузаштларга тез-тез мурожаат қилар эди. Бу жиҳатлар халқ орасида, 
аудиторияда Гипериднинг обрўси ошишига сабаб бўлади. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish