Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

 
 
 
 
Логографлар 
Суд тизимида муайян ўрин тутувчи юриспруденция мутахассисларидан 
бири логографлардир. Асли логографлар синегорлардан ажралиб чиққан 
ходимлар ҳисобланади.
Суд жараёнида нутқ матнларини тайёрлаб берувчи шахслар 
логографлардир. Cинегорлар нутқ матнларини ҳам ёзиб, ҳам судланувчини 
ҳимоя қилиш билан логографлардан фарқланганлар. 
Логографлар мутахассислик эҳтиёжига кўра юриспруденция ҳамда 
нотиқлик санъатини чуқур ўзлаштиришган қонун ҳимоячиси сифатида 
ҳимоясидаги жабрланувчини демократик суд ҳайъатида оқлаши лозим бўлган. 
Масъулиятли касб бўлганлиги боис логография билан доимий шуғулланган 
шахслар кейинчалик давлат идораларида хизмат қилишган, шу туфайли улар 
атоқли давлат арбоби даражасига ҳам кўтарилганлар. 
Эрамиздан аввалги X-IX асрларда нотиқлик санъатининг буюк 
намояндалари Перикл, Клеон, Лисий, Андокид, Исократ, Исей, Ликург, 
Демосфен, Гиперид, Динарх каби давлат арбоблари тарих саҳнасига кўтарилди. 
Улар бу даврда нотиқлик санъати назарияси ва тарихига доир махсус асарлар 
ёзиш билан бир қаторда амалиётда ҳам фаоллик кўрсатдилар.
Перикл 
− эрамиздан аввалги 500-429 йилларда яшаган машҳур нотиқ. 
443 йилда Халқ мажлиси Периклни мамлакатнинг энг олий лавозими - биринчи 
стратеги (стратегияни яхши билган моҳир лашкарбоши) қилиб сайлайди. 
Перикл давлатни қонунлар асосида адолатли бошқарди. Мамлакат 
ижтимоий ҳаётида демократик руҳ устуворлик қилди. Бу давр Афина 
давлатининг сиёсий- иқтисодий ва маданий жиҳатдан ўсиш даври бўлди. 
Шунинг учун Афина тарихида бу давр «Перикл асри» деб ҳам юритилади. 
Перикл асли ҳарбий шахс бўлиб, қўмондонлик лавозимида хизмат қилган. Узоқ 
давом этган Эрон-Юнон урушида катта ҳарбий маҳорат кўрсатади, жонбозлик 
қилади. Шу боис юртдошлари эътиборига сазовор бўлади. Перикл йирик нотиқ 
сифатида шуҳрат қозонди. Нотиқлик санъатидаги маҳорати уни давлат арбоби 
даражасига кўтаради. Перикл мамлакатда ижтимоий-сиёсий муҳитни 
барқарорлаштириш билан бир қаторда, илм-маърифатга ҳам катта эътибор 
қаратди. Ўз атрофига илмли, маърифатли, фозил кишиларни тўплаб, илмий 
муҳит яратди. Бу муҳит вакилларининг бошини силаб ҳомийлик қилди. Ўз 
даврининг буюк алломалари Анаксагар, Суқрот, Геродот, Софокл, Фидий 
кабилар Перикл тарбиясини кўрган, унинг мактабидан таълим олган буюк 
сиймолардир. 


65 
Периклнинг ибратли фазилатларидан бири у - нафақат донишманд нотиқ , 
балки ёзма нутқ ижод қиладиган истеъдод соҳиби эди. У нутқ матнини қоғозга 
туширмасдан минбарга кўтарилмас эди. Бу хислат Периклни умрининг 
охиригача тарк этмади. Аслида бу фазилат ҳамма давр нотиқларига ибрат 
бўладиган фазилатдир. 
Перикл оғзаки ва ёзма нутқда мантиққа биринчи ўринда эътибор 
қаратган. Шу сабабдан кенг аудитория Периклнинг мантиқ ва тафаккурга 
йўғрилган чиқишларига мафтун бўларди. Боиси Перикл ўз нутқида керакли 
далиллар ва исботловчи материалларни шундай ўринли қўллаганки, натижада 
тингловчи нотиқ маҳоратига тан бериш билан бирга, унинг фикр-
мулоҳазаларига ҳеч бир шубҳа қилмаган.
Перикл ёзма нутқ матнларида тил масаласига ҳам эътибор қаратади. 
Маърузаларида эса талаффуз меъёрлари ва мантиқий урғу қоидаларига қатъий 
амал қилишни одат тусига киритган. У тузган матнлар ҳам мантиқий, ҳам 
лисоний жиҳатдан юқори савияда бўлган. Замондошларининг таъкидлашича, 
Перикл овози жарангдор, жиддий шахс бўлган тингловчиларни кулишга ва 
кулдиришга мутлақо ҳаракат қилмаган. Бундай ўзига хосликлар Перикл 
нутқининг салмоғи ва аҳамиятини янада оширган. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish