194
облигациялар, депозитли сертификатлар ва ғазна мажбуриятларидир. Агар ўз
вақтида (1996-1999 йиллар) давлатнинг қисқа муддатли облигациялари ички
инвесторлар учун фонд бозорининг жуда оммабоп ва катта фойда берувчи
воситаси бўлган бўлса, ҳозирги вақтда улар ўзининг жозибадорлигини
йўқотган, чунки ушбу қимматли қоғозларнинг
даромадлиги анча пасайиб
кетган. Бунга яна инфляциянинг таъсирини қўшадиган бўлсак, хўжалик
субъектлари бундай қимматли қоғозларни сотиб олишдан фойда кўрмайди.
Шунинг учун уларни қимматли қоғозлар бозоридаги рақобатбардош товар
сифатида қабул қилиш тўғри бўлмайди.
Умуман олганда эса, мамлакатимиздаги давлат қимматли қоғозлар
бозорини муваффақиятли ривожлантириш учун юқорида тилга олинган
базанинг мавжудлигига қарамай, уни рақобатбардош деб атаб бўлмайди.
Ўзбекистон фонд бозорининг муайян рақобатбардошликка
даъво
қилувчи мухим ва истиқболли бўғинлари, фикримизча, корхоналар акцяя ва
облигациялари бозори (корпоратив қимматли қоғозлар бозори деб ҳам
аталади) ва депозитли сертификатларнинг бирламчи бозоридир.
Маҳаллий қимматли қоғозлар бозорининг рақобатбардошлигини
ошириш муаммоси нуқтаи назаридан уларнинг ликвидлигини,
биринчи
галда, акциялар ликвидлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Қимматли
қоғозларнинг ликвидлиги бозорнинг барча иштирокчилари фаоллигини
белгиласа, унинг ўзи эмитентларнинг молиявий аҳволига бевосита боғлиқ.
Акциядор жамият фаолияти қанчалик яхши, барқарор бўлса, унинг
акциялари ликвидлиги ҳам шунчалик юқори бўлади ва улар фонд биржасида
ва биржадан ташқари бозорларда шунчалик тез сотилади, акцияларнинг ра-
қобатбардошлиги ҳам шунчалик юқори бўлади.
Шуни назарда тутиш керакки, маҳаллий акциядорлик жамиятларининг
аксарияти давлат корхоналарини хусусийлаштириш йўли
билан ташкил
қилинган. Корхонани хусусийлаштириш жараёни корхона мулки қийматини
баҳолаш, таъсис ҳужжатларинй тайёрлаш, акциялар эмиссияси (бланклар
учун пул тўлаш ёки депозитарий хизматлари учун ҳисоб-китоб қилиш),
195
консалтинг хизматларга боғлиқ бўлган муайян қўшимча харажатларни тақозо
қилади. Корхона хусусийлаштирилгандан сўнг нодавлат тузилмага айланиб,
илгариги имтиёзлардан фойдаланмайди ва хўжалик юритишнинг бозор
тамойиллари бўйича ишлайди. Бошида мулкчиликнинг хусусий шаклига эга
бўлган янги хўжалик
субъекти банкдан кредит олишда, ўз маҳсулотини
сотишда хом ашё, бутловчиларни зарур рентабелликни таъминлайдиган
нархларда сотиб олишда қийинчиликларга учрайди.
Мана шу объектив сабаблар туфайли, шунингдек,
ижроия
ташкилотларнинг
саводсиз
хатти-ҳаракатлари
оқибатида
акциядор
жамиятларда катта кредиторлик қарзи, солиқлар бўйича қарздорлик,
бюджетдан ташқари фондларга бадаллар ва бошқа тўловлар бўйича
қарздорлик пайдо бўлади, ривожланиш учун айланма маблағлар бўлмайди.
Айрим корхоналарда солиқлар бўйича қарзлар устав фонди қийматидан ҳам
ошиб кётади. "Эски" қарзлар рентабелли молиявий жадвал ишлаб чиқишга
йўл қўймайди.
Маҳаллий қимматли қоғозлар бозорининг рақобатбардошлигини
оширишда фонд бозорининг маҳаллий ва хорижий иштирокчиларига,
инвесторлар ва эмитентларга кўрсатилаётган сервис хизматларини тўғри
мувофиқлаштириш мухим аҳамиятта эга.
Do'stlaringiz bilan baham: