Microsoft Word рақобат, ЎҚув қЎлланма. 11111docx docx



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/91
Sana23.05.2022
Hajmi2,88 Mb.
#607093
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   91
Bog'liq
РАКОБАТ СТРАТЕГИЯСИ

14.2.
 
Кичик бизнесни ривожлантириш рақобат муҳитини 
шакллантиришнинг асоси сифатида. 
Бозор 
ислоҳотларини 
чуқурлаштириш 
ва 
иқтисодиётни 
эркинлаштириш жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, аҳоли 
фаровонлигини ошириш мақсадига қаратилган бўлиб, рақобатбардош 
иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантиришни тақозо этади, унда эса кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик алохида ўрин эгаллайди. Мамлакатимиз 
Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: "Ўзбекистонда кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга асосий эътиборни қаратар 
эканмиз, шу орқали учта мухим масалани ечишни кўзда тутамиз. Биринчи 
масала - яқин беш-ўн йил ичида ушбу сохада ялпи ички маҳсулотнинг 50-60 
фоизини ишлаб чиқаришга эришиш. Иккинчи масала -бу соҳани 
ривожлантириш аҳолини иш билан таъминлаш ва унинг даромадлари 
ўсишининг энг муҳим манбаларидан бирига айланиши лозим. Доимий диққат 
марказимизда туриши керак бўлган учинчи масала -мамлакатимиздаги 
сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликнинг пойдевори бўлмиш кичик 


192 
ва ўрта мулкдорлар синфини шакллантиришдан иборат".
1
Тадбиркорлик субъектлари, ўзининг мослашувчанлиги ва нисбатан кам 
капитал харжлиги туфайли йирик корхоналарга қараганда ишлаб чиқаришни 
модернизациялаш ва маҳсулот турини янгилашни муваффақиятлироқ 
таъминламоқда, бозор талабига тезроқ мослашмоқда, ахоли бандлиги 
масаласини хал қилмоқда. Ўзбекистоннинг демографик хусусияти шундан 
иборатки, мамлакатда аҳоли ўсиш суръатлари анча юқори бўлиб, аҳолининг 
60 фоиздан ортиғи қишлоқда яшайди, шунинг учун бандликни таъминлаш 
масаласи анча долзарб аҳамият касб этади. 
Ўзбекистонда бизнес-мухитни ривожлантиришга халал бераётган 
асосий камчиликларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1. Тадбиркорлар ва аҳолидан ундириладиган солиқ ставкаларининг 
юқорилиги. Кўп сонли солиқлар ва тўловлар корхона даромадининт 90% 
игача етмоқда, оқибатда кичик корхоналар қанчалик мухим хўжалик 
аҳамиятига эга бўлмасин, инқирозга юз тутмоқда. 
2. Тадбиркор манфаатларига етарлича эътибор берилмаслиги. Бозор 
иқтисодиётини барпо этиш мантиқан "пастдан-юқорига" - тадбиркор 
манфаатларидан уни рўёб қиладиган ва унга хизмат қиладиган марказлашган 
бозор инфратузилмаси (солиқ, кредит сиёсати, банклар, биржалар ва хоказо) 
томон ҳаракатни тақозо этади. 
3. Тадбиркор учун тадбиркорлик фаолиятини бошлашга бошланғич 
капитални шакллантириш манбаларининг деярли йўқлиги. Кредитлаш 
масаласи тадбиркорларнинг кўпчилиги учун муаммолидир, чунки фоиз 
ставкалари жуда юқори ва тижорат банклари катта таваккалчилик борлиги 
ҳамда кафолатнинг йўқлиги сабабли бизнесга пул тикишни истамайди. 
Махаллий кичик тадбиркорликнинг ўзига хос белгиси шундан 
иборатки, бугунги кунда айнан шахсий, якка тартибдаги бизнес субъектлари 
сонининг ўз-ўзидан ортиши юз бермоқда, бошқа кичик тадбиркорлик 
шакллари эса анча секин ривожланмовда. Юридик шахс ташкил қилмасдан 
1
Манба: Халқ сўзи, №28,10.02.2004 й. 


193 
фаолият юритувчи кичик тадбиркорлик субъектлари юридик шахс ташкил 
қилган субъектларга нисбатан кўпроқ давлат имтиёзларига эга. Якка 
тартибдаги тадбиркорлик бошқа кичик тадбиркорлик субъектлари учун 
жиддий рақобатчига айланмоқда, бу эса уларнинг кейинги ривожига салбий 
таъсир кўрсатади ва турли хўжалик юритиш шаклларидаги кичик 
корхоналарнинг ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетишига олиб келади. Демак, 
кейинчалик тадбиркорлик фаолиятини якка тартибда юритиш фойдали бўлиб 
қолади. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish