ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2017, 11
таълим тизимига жамланмаган «ноёб» ёнда-
шишларнинг тарқалишига олиб келди. Ўқитиш
учун хизматлар сифати ўзгариб турар эди. Анг-
лиядаги 3-4 ёшдаги болалар учун мактабгача
таълим Европада энг яхшилардан бири деб тан
олинган бўлса-да, Буюк Британияда ўтган аср-
нинг 90-йиллар бошига келиб ундан фақат 20
фоизгина болалар фойдаланар эдилар. Қабул
қилинган ислоҳот 3-4 ёшдаги болалар тарбияси
учун ягона таълим дастури ишлаб чиқарилишига
йўналтирилган эди. 1988 йилда мактабгача таъ-
лимни ривожлантириш учун 15 млрд. доллар
миқдорида маблағ сарфланган. Шу билан бирга
1997 йилга келиб Буюк Британияда мактабгача
таълимнинг бирорта ҳам хусусий тизими бўл-
маган бўлса-да, ҳозирга
келиб уларнинг сони
20 тадан ошиб кетди.
Болалар боғчаси фақат давлат рўйхатидан
ўтгандан кейингина давлат томонидан молия-
лаштирилади. Болалар боғчаларида инспекция
мустақил экспертлар томонидан ўтказилиб, на-
тижалари очиқ
ахборот воситаларида эълон
қилинади. 1977 йилги давлат текшируви натижа-
ларига кўра 77 фоиз мактабгача таълим муасса-
салари қабул қилинган стандартларга мос кел-
маган: болалар боғчаларида батафсил таълим
режалари мавжуд бўлмаган, болалар ривожла-
нишининг мониторинг тизими тақдим этилма-
ган, таълим дастурларининг турли жиҳатлари
ўртасидаги аниқ боғланиш белгиланмаган. Экс-
перт ҳисоботларининг 40
фоизида педагоглар-
нинг болалар ривожланишининг ҳолати тўғри-
сида тушунчалар етарли эмаслиги кўрсатилган;
бола томонидан таклиф этилган фаолият ва таъ-
лим дастурига мос равишда педагог томонидан
ташкил этилган фаолият ўртасидаги ўзаро ҳара-
катнинг мутаносиб тизими мавжуд эмаслиги. Бу-
гунги кунда бундай муаммолар қисман ўз ечи-
мини топган, лекин болалар боғчаси битирувчи-
ларининг тайёргарлиги ва мактабларнинг мак-
табгача таълим муассасаси битирувчиларига
қўйилган ҳаддан ташқари оширилган талаблари
орасидаги катта фарқ «Бола қандай ривожлани-
ши керак?» деган масалага назарий нуқтаи на-
зар ва педагогларнинг амалдаги ёндашуви
ўртасида бир қатор келишмовчиликлар туғдир-
моқда.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Буюк Брита-
ниянинг ҳамма ерида мактабгача таълим муас-
сасаларида бир
хил таълим стандартлари дои-
расида иш олиб борилмайди. Масалан, Шотлан-
дияда эрта таълим соҳасидаги ислоҳотлар - эрта
қўллаб-қувватлаш марказлари билан боғ лиқ
эмас (бу ҳақида қуйида маълумот берилган). Ун-
дан фарқли равишда очиқ семинар ва конфе-
ренциялар ўтказилиб, у ерда педагоглар таълим
жараёнига ёндашув хусусиятларини намоён
этиш йўллари билан тажриба алмашадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: