Мактабгача таълим (хорижий мамлакатлар тажрибаси)



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/18
Sana21.05.2022
Hajmi3,29 Mb.
#605396
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
maktabgacha-talim-horizhiy-mamlakatlar-tazhribasi (1)

Ривожланиш босқичлари.
1988 йилда «Таълим тўғрисида»ги қонуни 
кучга кириб, унда нафақат таълим стандартлари, 
балки болаларни мактабга қабул қилиш вақтида 
руҳий ривожланиш даражасига базавий баҳо 
бериш ҳам белгиланган. Англия, Шотландия ва 
Уэльсда мажбурий таълим 5 ёшдан, Шимолий 
Ирландияда эса 4 ёшдан бошланади. Ўқитишни 
бошлаш муддати Европада энг эрта деб ҳисоб-
ланади.
Мактабгача таълим устувор йўналиш тоифа-
сига 1996 йилда мактабгача таълим тизими 
ҳақидаги қонун қабул қилингандан кейингина 
тушган. Уни қабул қилишдан асосий мақсад бо-
лалар боғчаларида таълим бериш сифатини ях-
шилаш, таълим стандартларини ошириш ва эрта 
таълим беришни молиялашни оширишдан ибо-
рат. Таклиф қилинган тизим доирасида ўзига хос 
ўқув режаси ўрнатилиб, унинг бажарилиши мак-
табгача таълим муассасасининг давлат таълим 
тизими талабларига жавоб бериши лозим. Мах-
сус эҳтиёжларга муҳтож ва инглиз тили уларнинг 
она тили бўлмаган болаларга алоҳида эътибор 
берилган. 
Шуни таъкидлаш жоизки, болалар тарбияси 
ва таълим олиши ўртасидаги фарқ ҳамма мам-
лакатларда мавжуд эмас. Буюк Британияда эса 
иккаласи ҳам аҳамиятли ва зарур, деб тан олин-
ган. Бирлашган Қиролликда бундай хизмат кўр-
сатувчи 25 турдаги муассасалар фаолият олиб 
боради ва шунинг учун бу ердаги таълим тизими 
турлича ва аҳамияти ҳам тенг эмас. 
1997 йилдан Англияда эрта таълим ислоҳоти 
амалга оширилмоқда. Бу давргача эрта таълим 
олиш ва тарбиялашга ёндашиш тизимлаштирил-
маган эди – мактабгача тарбия муассасаси хоҳ-
лаганича ўқитиш дастури ёки хизмат кўрсатиш 
турларини қўллаши мумкин эди. Бу ҳолат ягона 
38
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2017, 11
таълим тизимига жамланмаган «ноёб» ёнда-
шишларнинг тарқалишига олиб келди. Ўқитиш 
учун хизматлар сифати ўзгариб турар эди. Анг-
лиядаги 3-4 ёшдаги болалар учун мактабгача 
таълим Европада энг яхшилардан бири деб тан 
олинган бўлса-да, Буюк Британияда ўтган аср-
нинг 90-йиллар бошига келиб ундан фақат 20 
фоизгина болалар фойдаланар эдилар. Қабул 
қилинган ислоҳот 3-4 ёшдаги болалар тарбияси 
учун ягона таълим дастури ишлаб чиқарилишига 
йўналтирилган эди. 1988 йилда мактабгача таъ-
лимни ривожлантириш учун 15 млрд. доллар 
миқдорида маблағ сарфланган. Шу билан бирга 
1997 йилга келиб Буюк Британияда мактабгача 
таълимнинг бирорта ҳам хусусий тизими бўл-
маган бўлса-да, ҳозирга келиб уларнинг сони 
20 тадан ошиб кетди.
Болалар боғчаси фақат давлат рўйхатидан 
ўтгандан кейингина давлат томонидан молия-
лаштирилади. Болалар боғчаларида инспекция 
мустақил экспертлар томонидан ўтказилиб, на-
тижалари очиқ ахборот воситаларида эълон 
қилинади. 1977 йилги давлат текшируви натижа-
ларига кўра 77 фоиз мактабгача таълим муасса-
салари қабул қилинган стандартларга мос кел-
маган: болалар боғчаларида батафсил таълим 
режалари мавжуд бўлмаган, болалар ривожла-
нишининг мониторинг тизими тақдим этилма-
ган, таълим дастурларининг турли жиҳатлари 
ўртасидаги аниқ боғланиш белгиланмаган. Экс-
перт ҳисоботларининг 40 фоизида педагоглар-
нинг болалар ривожланишининг ҳолати тўғри-
сида тушунчалар етарли эмаслиги кўрсатилган; 
бола томонидан таклиф этилган фаолият ва таъ-
лим дастурига мос равишда педагог томонидан 
ташкил этилган фаолият ўртасидаги ўзаро ҳара-
катнинг мутаносиб тизими мавжуд эмаслиги. Бу-
гунги кунда бундай муаммолар қисман ўз ечи-
мини топган, лекин болалар боғчаси битирувчи-
ларининг тайёргарлиги ва мактабларнинг мак-
табгача таълим муассасаси битирувчиларига 
қўйилган ҳаддан ташқари оширилган талаблари 
орасидаги катта фарқ «Бола қандай ривожлани-
ши керак?» деган масалага назарий нуқтаи на-
зар ва педагогларнинг амалдаги ёндашуви 
ўртасида бир қатор келишмовчиликлар туғдир-
моқда.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Буюк Брита-
ниянинг ҳамма ерида мактабгача таълим муас-
сасаларида бир хил таълим стандартлари дои-
расида иш олиб борилмайди. Масалан, Шотлан-
дияда эрта таълим соҳасидаги ислоҳотлар - эрта 
қўллаб-қувватлаш марказлари билан боғ лиқ 
эмас (бу ҳақида қуйида маълумот берилган). Ун-
дан фарқли равишда очиқ семинар ва конфе-
ренциялар ўтказилиб, у ерда педагоглар таълим 
жараёнига ёндашув хусусиятларини намоён 
этиш йўллари билан тажриба алмашадилар.

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish