266
Тошкент ш.,
2018 йил 27 июнь,
485-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 июндаги 485-сон қарорига
ИЛОВА
Олимпия тайёргарлиги марказларини ташкил этиш тадбирларининг
АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ
ҲУЗУРИДАГИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
06.07.2018 й., 09/18/507/1465-сон)
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини самарали
шакллантириш, замонавий спорт инфратузилмасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор
қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат
бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5
мартдаги
ПФ-5368-сон Фармони
билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси
ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш
жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмалари ташкил этилгани;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва
спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон
қарори
билан
267
тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтказиш ва рухсатномалар бериш,
шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштириш ҳисобидан
тушадиган маблағларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш
манбаларидан бири ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг моддий базасини шакллантириш учун зарур
маблағлар
ва моддий воситаларни жамлаш;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тадбирларини, шунингдек, жисмоний тарбия-
соғломлаштириш ҳамда спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни,
жумладан, ушбу мақсадларда тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар қопланишини
кафолатлаш йўли билан молиялаштириш;
туманлар (шаҳарлар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари фаолиятини молиялаштириш;
ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ва
бошқа ташкилотлар, инвесторлар, ҳомийлар ва донорларнинг, шу жумладан чет эллик ҳомийлар ва
донорлар маблағларини жалб қилиш;
спортчилар, тренерлар ва спорт соҳасининг бошқа мутахассислари
иштирок этадиган спорт
тадбирларини молиялаштириш;
спорт таълим муассасалари ва ташкилотларини жаҳон стандартлари ҳамда халқаро спорт
ташкилотлари талабларига жавоб берадиган профессионал спорт анжомлари ва ускуналари,
шунингдек, спорт экипировкаси ва кийим-бош билан таъминлаш;
спорт таълим муассасалари ва ташкилотларини, бошқа таълим муассасаларини спорт
анжомлари ва ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда қўшимча жиҳозлаш
ишларини ташкил этиш;
истеъдодли ёш спортчиларни, тренерлар ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни қўллаб-
қувватлаш ҳамда рағбатлантириш;
қонунчиликда белгиланган тартибда фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари —
ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларни
молиялаштиришда иштирок этиш;
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан спорт
объектларини қуришда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва республика
ҳудудларида қуриладиган объектлар лойиҳаларига татбиқ этиш, шунингдек,
спорт объектларидан
самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Жамғарма ҳамда қурилиш ва лойиҳа
ташкилотларининг малакали мутахассисларини хорижий давлатларга юборишни ҳамда тажриба
алмашиш учун хориждан мутахассисларни жалб этишни ташкил этиш;
спорт таълим муассасалари ва ташкилотлари, бошқа таълим муассасаларининг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш учун Жамғарма маблағларини йўналтириш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, спорт кадрларини тайёрлашнинг ўқув-
машғулот жараёнини такомиллаштириш масалаларида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида
мутахассисларнинг (тренерлар, олимлар, ўқитувчилар, шифокорлар, физиологлар, диетологлар ва
спорт соҳасидаги бошқа мутахассислар) хорижий давлатларга
ташрифларини ташкил этишга
кўмаклашиш;
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг фаолиятини ва унга юкланган вазифаларни амалга
оширишда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш билан боғлиқ
харажатларни молиялаштиришга маблағларни мақсадли ажратиш.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия
ва спортни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом
1-иловага
мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия
ва спортни ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашининг таркиби
2-иловага
мувофиқ;
268
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия
ва спортни ривожлантириш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг бошқарув ходимлари
чекланган сони 20 нафар бўлган тузилмаси 3-иловага
мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия
ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳудудий бўлинмаларининг намунавий тузилмаси
4-
иловага
мувофиқ;
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари паспортини
расмийлаштириш ва
бериш учун аризани кўриб чиқиш, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт
иншоотлари паспортини расмийлаштириш ва бериш учун тўловлар миқдорлари
5
ва
5а-
иловаларга
мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирига Жамғарманинг Ижро этувчи
дирекцияси тузилмасига бошқарув ходимлари чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш
ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилансинки:
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчи ташкилотларнинг жисмоний тарбия-
соғломлаштириш ёки спорт иншоотлари паспортини бериш учун аризасини кўриб чиқиш, ушбу
паспортни расмийлаштириш ва бериш 100 фоиз олдиндан тўлаш
шарти билан амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги қайта ташкил
этилаётган Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларининг барча мол-мулки, шу жумладан
маблағлари тегишли равишда Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади;
Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда
ажратилаётган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўйича назоратни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Жамғарманинг ва унинг
ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги юзасидан доимий мониторинг олиб боради.
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуриладиган
объектларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати бўйича давлат архитектура-
қурилиш назоратини ўрнатсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимларига ушбу объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан шахсий жавобгарлик
юклатилсин.
6. Жамғарма Кузатув кенгаши Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси ҳамда ҳудудий
бўлинмаларини малакали мутахассислар билан тўлдиришни, шунингдек, Жамғарма
фаолиятини
ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳал этилиши таъминлансин.
7. Жамғарма Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 2-уйда жойлаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар
билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида
таклифлар киритсин;
ўзлари
қабул
қилган
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
мазкур
қарорга
мувофиқлаштирилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
6-иловага
мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини
йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х.
Исроилов зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: