Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 16 июль,
542-сон
271
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ
ҲУЗУРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ
ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ
ОШИРИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
14.08.2018 й., 09/18/658/1705-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат
бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги
ПФ-5368-сон
Фармони
ижросини таъминлаш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт бўйича
мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада
такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича
мутхассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази
(кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт
вазирлиги тасарруфига берилганлиги, Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида унинг филиаллари
(кейинги ўринларда филиаллар деб аталади) ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия
ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
маркази бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 28 нафардан иборат тузилмаси
1-
иловага
мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия
ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
маркази Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиалларининг тузилмаси
2-иловага
мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия
ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
маркази тўғрисида низом
3-иловага
мувофиқ;
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом
4-иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирига, зарурат бўлганда, Марказ ва
унинг фил
ллари тузилмаларига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш
ҳуқуқи берилсин.
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
давлат мактабгача таълим муассасалари жисмоний тарбия инструкторлари, умумтаълим
мактаблари ва академик лицейларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, касб-ҳунар таълими ва
олий таълим муассасаларининг кафедра мудирлари ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари,
шунингдек, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, спорт фаолияти
йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрларни, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-
интернатлари, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг раҳбар
кадрларини, инструктор-методистлари ва тренерларини ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги
бошқа мутахассисларни (кейинги ўринларда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар деб
аталади) қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
давлат таълим стандартлари ҳамда касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган талаблар
асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, касбий маълумотга эга бўлмаган спорт
таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пулли асосда қайта тайёрлаш ва
қисқа муддатли махсус курсларни ташкил этиш;
272
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни касбий, маънавий-ахлоқий савиясини
ошириш, спорт таълим тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни
жорий этиш;
ўқув-машғулот жараёнига, хусусан, спорт таълим муассасалари амалиётига замонавий
инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
спорт таълим муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, филиаллар фаолиятини
мувофиқлаштириш ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этиш;
халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа
тадбирлар ўтказиш орқали жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро
даражада кенг ёритиш, хорижий спорт таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган, спортчиларни тайёрлашнинг барча даражаларида
ўқув-машғулот жараёнини илмий-методик таъминлашни, жисмоний тарбия ва спорт фаолияти бўйича
педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослаштирилган илмий-методик ва
таълим муассасаси ҳисобланади;
филиаллар Марказнинг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади;
Марказ ва филиаллар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
маблағлари, хўжалик фаолиятидан ва шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган
тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия
ташкилотларининг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, олий таълим
муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили 15 ноябрга қадар таълим муассасаларида
фаолият юритаётган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига
кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда
кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар
контингентини шакллантириб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига
тақдим этиб борсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим
маркази Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Касб-ҳунар таълими тизимини янада
такомиллаштиришни мувофиқлаштириш республика комиссияси билан биргаликда икки ой муддатда
келгусида фаолияти тугатилиши режалаштирилаётган касб-ҳунар коллежларининг бино ва
иншоотлари, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга оператив
бошқариш ҳуқуқи билан Марказнинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарлари филиалларига бепул
берилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги икки ой муддатда:
филиалларнинг уставлари тасдиқланиши ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан
ўтказилишини таъминласин;
танлов асосида Марказ ва филиалларни юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан
тўлдириш чораларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Марказ ва
филиалларда таълим жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда,
профессор-ўқитувчиларга педагогик юклама ҳажмини белгиланган тартибда тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2018 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказ
ва филиаллар фаолияти ҳамда уларга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатларнинг
«Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини таъминласин, 2019
йилдан бошлаб эса ушбу харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг
параметрларини шакллантиришда назарда тутсин;
273
Марказга 3 та, шу жумладан 1 та хизмат, 1 та навбатчи ва 1 та махсус автотранспорт воситасини
сақлашга лимит ажратсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Жисмония тарбия ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда
Марказ ва филиалларнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда
жиҳозлаш ишларини 2019 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг
ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилиши бўйича асосланган таклифлар
ишлаб чиқсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари
5-иловага
мувофиқ ўз кучини
йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири
Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |