Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


АВТОМОБИЛЬ ДВИГАТЕЛИДАН ЧИҚАЁТГАН ГАЗЛАРНИ



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   192
Bog'liq
IV qism

АВТОМОБИЛЬ ДВИГАТЕЛИДАН ЧИҚАЁТГАН ГАЗЛАРНИ 
ТОЗАЛАШНИНГ КОНСТРУКТИВ ЕЧИМЛАРИ. 
У. А. Уралбаев, М.Омонов, (СамДАҚИ), У.А. Нуруллаев.,(ЖизПИ) 
 
Ҳозирги кунда автомобил транспортинг сони ва бажарган иши 
ортиши билан биргаликда унинг атроф мухитга зарарли таъсири хам ортиб 
бормоқда. Автомобил транспортидан чиқаѐтган газлар унинг зарарли 
таъсиридан бири бўлиб қолмоқда. Бу газларнинг таркибида 
CO, NO, HC
каби моддалар мавжуд бўлиб тезда таъсир қилувчи омиллардан бири 
хисобланади.
Маълумки инсон миясининг ахборотларни қабул қилиш ва 
муомманинг ечимларини ишлаб чиқиш фаолияти рекциялар тезлигига 


146 
боғлиқдир. Юқорида двигателдан чиқаѐтган зарарли газлар инсон мияси 
фаолиятига бевосита таъсир қилувчилар хисобланади. Айниқса дизел 
двигателларидан чиқадиган қурумлар нафас олиш органларига салбий 
таъсир кўрсатади.
Бу муоммаларнинг бир неча хил ечимлари мавжуддир, яъни ўсимлик 
оламини 
бойитиш, 
аҳоли 
яшаш 
жойларида 
дизел 
двигателли 
автомобилларидан кам фойдаланиш, ахоли зич жойлашган шахарларда 
шахар транспортидан унумли фойдаланиш, бошқа турдаги енгил газсимон 
ѐқилғилардан фойдаланиш, таъминлаш ва ѐндириш тизимида ѐнилғи сарфи 
ва ѐнилғининг сифатли ѐнишини таъминлаш учунучун ҳамда двигателда
чиқинди газларни чиқариш тизимини процессорли қурилмалар ва 
тизимларлар билан жихозлашдир. Бу ечимларнинг ичида ишлатилган 
газларни чиқариш тизимини қайта жихозлаш истиқболли эканлиги билан 
ажралиб туради.Ишлатилган газлар захарлилигини камайтириш мақсадида 
таъминлаш ва ѐндириш тизимида ѐнилғи сарфи ва ѐнилғининг сифатли 
ѐнишини таъминлаш учун процессорли қурилмалар ва тизимлар 
қўлланилмоқда. Бунинг натижасида ҳозирги замонавий двигателлардан 
чиқаѐтган зарарли газлар миқдори камайтирилмоқда. 
Дизел ва карбюраторли двигателлардан чиувчи чиқинди газлар 
зарарлилигини таққословчи кўрсатгичлар. 

Ҳажмбўйича

1-жадвал 
Чиқинди газлар 
таркибидаги моддалар 
номи 
Чиқинди газлар таркиби, % 
Бензинли двигателлар 
Дизел двигателлари 
Азот 
74-77 
76-78 
Кислород 
0,3-8,0 
2-18 
Сув 
3,0-5,5 
0,5-4,0 
Углерод-2 оксиди 
5-12 
1-10 
Углерод оксиди 
1-10 
0,02-0,50 
Азот оксиди 
0-0,8 
0,001-0,400 
Углеводородлар 
0,20-0,30 
0,1-0,10 
Олтингуугурт гази 
0-,002 
0-,03 
Қурум, г

м
3
0-,04 
0,1-1,5 
Бензопирин, г

м
3
0,0002 
0,00001 
Бу тизим нафақат двигателдан чиқаѐтган газларни тозалаб қолмасдан 
балки ундан чиқаѐтган шовқинни ҳам меѐр даражасида пасайтиришга ҳам 
хизмат қилади. Автомобилни бу тизим билан жихозлаш унинг 
конструкциясига ва двигател қуввати йўқолишига сезиларли даражада 
таъсир қилмайди. Чиқинди газларни тозалаш тизими конструкцияси,
каталитик нейтрализатор учқун билан ўт олдириладиган двигателларнинг 
газларни чиқариш қувурига яқин жойга ўрнатилади. Каталитик 
нейтрализаторлар шунингдек олов ва шовқин сўндиргич вазифасини ҳам 
бажаради. Автомобил ва двигател конструкциясига боғлиқ равишда V 
симон кўп цлиндрли двигателларда иккита каталитик нейтрализатор ҳам


147 
қўлланилади, ҳамда пайвандланиб қувурлар орқали марказий овоз 
сўндиргич билан бириктирилади. 
Нейтрализаторлар актив каталитик моддалар билан қопланган 
керамик ѐки метал монолит элементдир. Бириктирувчи элемент юқори 
хароратга, двигателнинг хар хил режимларида чиқаѐтган газлар тезлигигава 
пулсига чидамли зангламайдиган пўлатдан таѐрланади. 
Корпус ва нейтралаштирувчи монолит элемент оралиғига қистирма 
сифатида слюда зарралари билан қопланган алюминийсликат толаларидан 
таѐрланади.
Керамик фиброфетрдан таѐрланган нейтралаштирувчи элемент юқори 
хароратда зичланиб яхлит монолит ҳолатга келади. Элементнинг ишдан 
чиқишига, яъни унинг емирилишига ҳаддан ташқари юқори харорат ва 
газлар оқими пульси сабаб бўлади. Газларнинг беқарор кенгайишининг 
олдини олиш ва чиқинди газларнинг бир текисда ўзаро арлашишини 
таминлаш учун бир неча монолит блоклардан хам фойдаланилади. 
Газларнинг бир маромда ўтиши учун элемент каналлари аниқ бир шаклда 
ясалган. Элементнинг ташқи кўриниши автомобил кузовига боғлиқ холатда 
овалсимон, думолоқ ва учбурчак кўринишда бўлиши мумкин. 
Нейтрализаторлар шунингдек метал элементлардан ҳам ишлаб 
чиқарилади. Металдан ясалган каталитик нейтрализаторлар қалинлиги 
0,05мм қалинликдаги гофрировкаланган метал фолгадан ясалади. Метал 
элемент керамик элементга қараганда хароратга ва газлар оқими пулсига 
чидамлидир. Каналлар деворининг юпқалиги чиқинди газлар ўтадиган 
каналлар сонининг кўплигини таъминлайди бу эса каталитик элемент 
тозалаш юзаси миқдорини оширади.
Нейтрализаторда каталитик элемент сифатида Pt, Rh,Pd каби 
элементлардан қойдаланилади. Бу элементлар нейтрализатор юзасида юпқа 
қатлам ҳосил қилиниши мумкинлиги билан ажралиб туради. Камчилиги 
ѐқилғи таркибидаги қўрғошин таъсирида активлигини йўқотади, шунинг 
бундай тозалаш тизимида этилланган бензин ишлатиш тавсия этилмайди. 
Каталитик нейтрализаторлар 250 градус ҳароратда ўз функциясини бажара 
бошлайди иш режими 400-700 градусда оптимал ҳисобланади.
Дизел двигателлардан чиқадиган чиқинди газлар таркибидаги зарали 
моддалар бензинли двигателлардан чиқадиган чиқинди газлар таркибидан 
фарқ қилиб, унинг таркибида қаттиқ заррачалар (кокс) қурум хам ташкил 
этади. Қаттиқ заррачаларни тутиб қолиш учун қурум фильтрлари қўллаш 
унумли ҳисобланади. Дизел двигателлари нейтрализаторлари 
эффективлиги билан ажралиб турадиган керамикадан таѐрланади.Керамик 
элемент коснтрукцияси газлар ўтувчи каналларинг иккинчи томони 


148 
ѐпиқлиги билан ажралиб туради натижада газлар канал деворлари орасидан 
сизиб ўтади. 
Чиқинди газларнинг таркибидаги қурум элемент ғоваклиги боғлиқ 
равишда 70-90% гача тутиб қолинади. Қурум фильтрлари узоқ вақт 
эффектив ишлаши учун маълум бир даврда хизмат кўрсатиш талаб этилади. 
Қурум фильтрларгахизмат кўрсатиш икки хил усулда регенерация (қайта 
тиклаш) қилиш билан амалга оширилади. 
Кимѐвий усул дизел ѐнилғисига махсус қўшимчалар қўшиш орқали 
амалга оширилади, бу қўшимчалар чиқинди газлар таркибидаги қаттиқ 
қўшимчаларни юмшатиб уларнинг ѐниш темпуратурасини пасайтириб тезда 
ѐниб кетишини таъминлайди. Камчилиги эса қўшимчалар таркибидаги 
зарали моддалар хам атмосферага чиқиб кетишидир. 
Термик усулда элемент 700 градусгача қиздириш талаб этилади 
натижада қатиқ заррачалар ѐниб кетишига эришилади бу эса элементнинг 
яна ғоваклигини таъминлайди. Двигателнинг иш режимида элементни 
тозалаш учун бир пайтнинг ўзида иккита фильтрдан хам фойдаланилади. Бу 
эса бир пайтнинг ўзида тозалаш ва фильтрни регенерация қилиш имконини 
беради.
Йўл қурилишида ишлатиладиган деярли барча техника воситалари 
(бульдозерлар, грейдерлар, экскаваторлар, юклаш- тушириш материаллари, 
асфальт бузувчи, ѐювчи ва текисловчи машиналар, компрессорлар ва 
бошқалар) асосан дизел двигателлар билан жиҳозланган бўладилар. Ушбу 
дизелга эга бўлган техник воситалар кўпроқ турғун (стационар) ҳолатда ѐки 
кичик тезликларда ҳаракатланиб йўл қурилиш ишларини олиб борадилар. 
Дизелларда 
ѐнилғи 
ѐниши 
натижасида 
қуйидаги 
заҳарли 
компонентлар ҳосил бўлиб, атмосферага чиқариб юборилади: [4] 
-
углерод оксиди- 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish