Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Ўқув тарбиявий жараѐнни лойиҳалаштириш



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   192
Bog'liq
IV qism

Ўқув тарбиявий жараѐнни лойиҳалаштириш. 
Маълумки, ўқитиш 
жараѐни бошқариладиган жараѐндир. Ўқитувчи педагогик технология 
қонуниятларига кўра мақсад, фаолият, натижа йўналишида амалга ошириб, 
яъни таълим натижасини олдиндан кўра олиш қобилиятига эга бўлиши, 
ўқиш-ўқитиш масалаларини ва уларни ҳал этиш технологиясини 
лойиҳалаш қонуниятлари билан яқиндан таниш бўлиши лозим. 
Лойиҳаланган технология дарс мавзуига ажратилган вақт доирасида жорий 
этилиб, танланган қўшимча маълумотлар ўқувчилар кучига, билим
даражасига, ѐш ва индивидуал хусусиятларга мос келиши керак. 
Шунингдек, ўқиш-ўқитиш жараѐнида ахборот технологияси ва техник 
воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи дидактик 
материалларни ишлаб чиқиш ва қўллаш малакасини ўқитувчи ўзида 
шакллантирган бўлиши лозим. Бу албатта, ўқитувчидан ижоркорликни, 
янгиликни англай олиш ва ундан аниқ фойдалана олиш қобилиятига эга 
бўлишни талаб этади. Илмийлик, замонавийлик ва якуний натижани 


172 
кафолатланганлик тамойили
 
тажрибада синалган, яхши натижа беришга 
мос бўлган таълим-тарбиянинг шакл, метод, воситалари фаол методларини 
доимий равишда илмийликка йўллашни талаб этади. Ўқитувчи-тадқиқотчи 
узлуксиз изланиши дидактик маълумотларни оқилона қўллаш малакасига 
эга бўлиши мумкин. Мактаб тажрибасида илмий асосланган дидактик 
янгиликларни қўллаш, замонавийликни эътироф этади. Педагогика 
назариясидаги янги метод, методларидан фойдаланиш, таълим мазмунига 
мос шакл методларни танлаш ўқитишни замонавийлаштиради. 
 
Хўш 
лойиҳа 
нима? 
Ўқув 
лойиҳаси, 
ўқитиш 
жараѐнини 
лойиҳалаштириш деганда нималар назарда тутилади ? 
Лойиҳа (лотинча прожеcтус – олдинга ташланган) – тасвир, 
асосланма, аниқ ҳисоб китоб, чизмалар шаклида акс эттирилган ғоя, 
маълумотнинг моҳиятини очиб берувчи, уларни амалга оширишнинг аниқ 
йўлларини белгилаб берувчи ғоялар, фикрлар, образлардир. 
Ўқув лойиҳаси – аҳамиятга молик назарий ѐки амалий муаммоларни 
таълим олувчилар томонидан амалга тадбиқ қилишнинг тадқиқотчилик, 
изланувчанлик, ижодкорлик иш туридир. Ўқитишни лойиҳалаш эса 
таълимнинг умумий мақсади, мазмуни ўқув мақсадлари ўқиш, ўқитиш, 
ўзлаштиришни баҳолаш, тузатишлар киритишдир. 
Шундай қилиб, таълим жараѐнини лойиҳалашда: 
а) таълим мақсадлари ва натижаларни белгилашни; 
б) натижалар асосида (диагностикалаш орқали) назорат топшириқлари ва 
баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишни; ҳамда ўқув машғулотининг 
технологик харитасини ишлаб чиқиш босқичларини амалда қўллашни 
назарда тутади. 
 
Дарс лойиҳаси ва уни амалга ошириш модели. 
Дарс лойиҳасининг ҳар бир элементида маълум бир малакаларни 
шакллантириш мақсади бўлиб, уларни бир қанча таълим методлари 
талаблари ва амалий ишлар воситасида амалга оширилади. 
Дарс лойиҳасида қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур: 
1. Мўлжални белгилаш - Талабалар диққатини жалб қилувчи фаолиятни 
аниқлаш. Тарқатма материаллар, доскада ѐзиб қўйиладиган саволлар, 
қўйиладиган муаммолар ва ҳоказо. 
2. Мақсад - талабалар бугун нимани ўрганади ва натижада қандай ишни 
бажара олади (малака). Улар ўқитувчига бугунги ўрганганлари асосида 
маълум бир фаолият турини бажариб кўрсата олишлари лозим. Бу вазифани 
қандай бажаришни ўқитувчи белгилайди. 
3. Кириш - ўқитувчи талабалар ўрганиши лозим бўлган материални 
белгилайди, консепсияни ишлаб чиқади ва малакаларни қандай қулай 
эгаллаш йўлларини кўрсатади. 
4. Моделлаштириш (намойиш қилиш)-ўқитувчи ўрганилаѐтганларни ва 
натижада ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган кўникмани график шаклда 
кўрсатади ѐки намойиш қилади. 
5. Амалий бошқарув - ўқитувчи талабалар фаолиятини бошқаради. 
Уларнинг малака эгаллашлари учун қадамма - қадам раҳбарлик қилади. 
Талабаларни эшитиш, кўриш сезгиларини ишга солади ва фаолиятга 
киришишлари учун имконият яратади. 


173 
6. Тушунчаларни текшириш - ўқитувчи турли саволлар ѐрдамида 
талабаларнинг қанчалик тушунганларини дарс давомида текшириб, олға 
бориш мумкинми ѐки йўқлигини аниқлайди.
7. Мустақил амалиѐт - ўқитувчи талабаларни ўзларини текшириб 
кўришлари учун имконият яратади
8. Дарсни тугаллаш - дарсни хулосалаш олдида талабалар ўз ишларини,
ўрганганларини ўқитувчига сўзлаб бериш, намойиш қилиш орқали
кўрсатадилар. 
Ўқитувчи дарсни тахминан режалаштирар экан режадаги сифатларни 
болаларга ўргатиш ва уларда шу кўникма ва малакаларни қандай 
шакллантириш йўлларини излаши лозим. Бунинг учун ўқитувчи ўзини 
ўқувчи ўрнида тасаввур этиб, бу кўникма ва малакаларни бир неча 
қисмларга бўлади. Шундан кейингина ўқитувчи ҳар бир қисмни кўргазмали 
ташкил этади ва белгиланган кўникмани ўқувчи эгаллашини таъминлайди. 
Баъзи ўқитувчилар белгиланган кўникмани талабага ўргатиш учун бошидан 
охиригача кўрсатиб, гапириб беради. Бунда ―тугал материал‖ (яъни
изоҳланган кўникма) одатдаги каби дарс жиҳози ҳисобланади. 
Ўқитувчи ишни яхши бажарган ўқувчиларни рағбатлантиради. 
Дарсни оптимал ташкил етишнинг бирдан бир йўли талабаларнинг ўз 
фаолиятини танқидий назорат қилиши ва хатоларини бартараф эта 
билишидир. Фақат шундагина талабалар янада кўпрок кўникмаларни 
эгаллайдилар. Улар онгли фикрлаш ва янада яхширок тушунишга
эришадилар.
Демак, ўқитиш жараѐнини лойиҳалаш учун ижтимоий буюртма 
сифатида таълимнинг умумий мақсадлари асосида, ўқув мақсадларини, 
бунинг учун ўқиш ва ўқитишни, ўзлаштиришни режалаштирган ҳолда, 
ўқиш натижаларини кафолатлаш тизимини ишлаб чиқиш лозим. Шундай 
қилиб, педагогик технологияда ўқув мазмуни асосида ўзлаштириш 
натижаларини кафолатлаш учун, ўқув мақсадлари ойдинлаштирилади ва 
ўқув машғулотлари лойиҳалаштирилади. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish