Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


«Наманган вилоятида Резаксой сув омбори қурилиши» лойиҳаси



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

«Наманган вилоятида Резаксой сув омбори қурилиши» лойиҳаси 
Узбекистан Республикаси ҳукумати 2000-2001 йиллардаги оғир қурғоқчилик 
оқибатларини юмшатиш мақсадида 0,2 км3 қувватига эга ва Катта Наманган канали 
орқали тўлдириладиган Резаксой сув омбори тўтони ҳамда Сирдарё ва Шимолий 
Фарғона каналига сув қуйиш учун иккита сув чиқариш линияси (20-40 м3/с), зарур 
инфратузилма (фойдаланиладиган йўллар ва бошқалар) қуришни бошлади. 
Келажакда Катта Наманган канали ва Шимолий Фарғона каналидан Насос 
станциялари каскади орқали тўлдириш йўли билан сув омборидаги сув ҳажми 0,66 


61 
км3 га етказилади. Ушбу техник чоралар суғориладиган деҳқончиликни сув билан 
таъминлаш, саноат-коммунал сув ис-теъмоли даражасини ошириш ҳамда Наманган 
вилоятида, 
айниқса, 
сув 
тақчил 
бўлган 
йилларда 
иқтисодий 
ва 
сани-тария-эпидемиологик кескинликни юмшатиш имконини беради. Бундан 
ташқари бу тадбирлар Норин дарёсидан Токтогулнинг қишда сув ўтказиши билан 
боғлиқ муаммонинг қисман бўлса-да олдини олишни таъминлайди. Бундай 
чора-тадбирлар қишда оқизиладиган сувнинг Чордара сув омборида тўпланишидаги 
кескинликни пасайтиради. Лойиҳани амалга оширишдан олинадиган соф даромад 
76,6 миллиард сўм миқдорида баҳоланмоқда. Бундан ташқари сув хужалигининг 
қўшимча ишлаб чиқариш фондлари (46,3 миллиард сум) ва (бир мингдан ортиқ) иш 
урнилари яратилади. (Резаксой лойиҳасининг ТИА, 2005). 
Ўрта ок им 
Сирцарёнинг урта оқими чаи қирғоқца Мирзачўл ва Жиззах чўлини, ўнг қирғоқца 
тоғолди ялангликлари ва Тошкент олдидаги воҳани қамраб олади. Ҳудуц маъмурий 
жиҳатдан учта йирик - Тошкент, Сирцарё ва Жиззах вилоятига бўлинади. 
Суғориладиган ерларнинг умумий майдони 985 минг гектарни ташкил этади. 
Шунинг 390,9 минг гектари Тошкент вилояти, қолгани Сирдарё (293,6 минг гектар) 
ва Жиззах вилоятига (300,5 минг гектар) туғри келади. Мирзачўл ва Жиззах 
чўлининг асосий сув ресурслари манбаи Сирдарё санала-ци: бунда Жиззах чўлицаги 
тоғ сойлари ва сув оқимларининг ҳам ўз ҳиссаси бор. Тошкент воҳасица эса Чирчиқ, 
Ангрен, Оҳангарон ва Сирцарё ана шунцай манба хисобланади. 
Аввалги бобда қайд этилганидек, ўтган йилларда Мирзачўл ва Жиззах чўлининг сув 
инфрату-зилмасидан 
қониқарсиз 
фойдаланилиши 
нати-жасида 
улар 
уз 
ресурсларини деярли тугатган ва қайта тиклашга муҳтож. Натижада 30 фоиздан 
ортиқ суғориладиган ер ботқоқланган, 38 фоиз ер ўртача ва кучли шўрланган 
сифатида таснифланади. Сирдарё вилоятида пахта ҳосилдорлиги икки-уч баравар 
камайди (гектаридан 1,4-1,6 тонна). Аввал бу ерлардан гектаридан 3,2-3,6 тонна 
пахта йиғиштириб олинар эди. Ботқоқлик ва шўрланиш юқори булган айрим 
туманларда пахта хосилдорлиги гектаридан 1,2 тоннадан ошмайди. Ҳар йили 8,8 
миллион тоннага яқин туз пастқам ерларга. 2,3 миллион тоннаси Сирдарёга оқизиб 
юборилмокда. Бу эса даре сувини ифлосланти-риб, сув ва ер усти экотизимлари 
учун экологик хавф туғдирмоқда[92]. 
Сунгги ўн йилда Чордара сув омборидан Арна-сой кўл тизимига сув ўтказишнинг 
кўпайиши билан боғлиқ янги экологик ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳавфлар 
юзагакелди (2.2-рамка). 
Арнасой кўл тизими атрофидаги қишлок хужалик ерларини, қишлоқ 
инфратузилмасини ҳимоя қилиш, инсон ва экологик хавфсизликни таъминлаш учун 


62 
хукумат томонидан 600 миллион м3 фойдали ҳажмдаги ва юзаси 140 км2 майдонга 
тенг Арнасой сув омбори, ҳимоя дам-балари, турли иншоотлар ва бошқа 
инфрату-зилмалар барпо этилди. Вилоят бошқарув ор-ганлари ҳам вазиятни 
барқарорлаштириш иш-ларида фаол иштирок этмоқда. 
Юқорида қайд этилган муаммоларни ҳал қилишда ва сувни бошқаришни 
яхшилашда Осиё тараққиёт банки, Европа иттифоқининг 
TACIS дастури, USAID каби халқаро ташкилотлар ва донорлар, Франция хукумати 
ва бошқалар ҳам кўмаклашмоқда. Франция хукумати Сирдарё ва Жиззах 
вилоятларида ичимлик сув таъминотини яхшилаш ва 405,0 минг гектар 
суғориладиган ерни сув билан таъминлашни яхшилашга катта хисса кушди. 
Франция Ғазначилигининг кредит маблағлари ҳисобидан «Жанубий Мирзачул 
каналини (ЖМК) модернизация қилиш» лойиҳасининг ик-ки босқичи амалга 
оширилди. Айни пайтда ЖМКда SCADA тизимини мослаштириш ниҳоясига 
етказилди. 2003 йилдан буён ОТБ кумагида «Сирдарё вилояти Олтинкўл туманида 
кишлок хужалигини ривожлантириш» лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда. 
Лойиҳанинг асосий вазифаларидан бири инфратузилма ва қайта ташкил этилган 
хужаликларни ривожланти-ришни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. 
Шубҳасиз, ушбу худуднинг турли туманларида донорлар ёрдамида инвестиция 
лойихалари ва тажриба дастурларни амалга ошириш сувни бошкариш 
самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ишини хам 
маҳаллий, ҳам мамлакат миқёсида ривожланти-ришга катта ҳисса қўшади. 
Шунингдек, 
ушбу 
инвестициялар 
минтақанинг 
сувни 
бошқаришни 
такомиллаштириш ва инфрату-зилмани миллий ва минтақавий даражада кайта 
тиклаш борасидаги эхтиёжларини тула қондирмаслиги табиий. «Сирдарё» ҳавза сув 
хужалиги бирлашмаси мутахассисларининг баҳолашларига кўра (2001), бир 
пайтнинг ўзида Узбекистон ва Қозоғистоннинг суғориладиган ерларига хизмат 
кўрсатадиган «Дўстлик» (Киров канали) каналини кайта тиклашнинг ўзига камида 
4,03 миллион АҚШ доллари керак булади. 
2.2-рамка 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish