1.6. Конструктив
ечимларни техник-
иқтисодий жиҳатдан
баҳолаш.
Лойиҳалаш жараёнида
бинони вазифасига ва техник
талабларга мослигидан ташқари, қурилиш материалларининг сарфи бўйича
мувофиқлиги ҳам кўрсатиб берилади. Биноларнинг кўриниши ва конструктив
ечимларига кўра у ёки бу техник-иқтисодий мезонлар ишлатилади.
Бундай мезонлардан асосийлари: 1) конструксияларга қўйилган
талабларга (техник, эксплуатация ва б.) мувофиқлиги; 2) ҳозирги замон
талабларига кўра ишлаб чиқариш методлари бўйича индустрлаштиришга
монандлиги, йиғмалик даражаси, транспорт билан олиб юришга мослиги; 3)
конструксиялар нархи (абсолут ва қурилиш нархи); 4) бинонинг ташкил
этувчи конструксияларни тайёрлашга ва ўрнатишга сарф бўладиган меҳнат
(одам = соат, одам = кун, машина = смена); элементларни ўрнатиш, яъни
йиғиш, монтаж қилиш ёриқларни тўлдириш ва бошқа ишларга сарфланадиган
меҳнат; 6) бирор буюм ёки конструксиянинг ўлчам бирлигига сарф бўлган
қурилиш материаллари (битта тўсин ёки 1м3 тўсин учун сарф бўлган
арматура).
Юқорида санаб ўтилган техник-иқтисодий мезонлар қийматлари ҳар
доим абсолут ёки нисбий сонларда кўрсатилиши керак. Шунга асосан бино
конструксиялари
ва
конструктив
ечимларини
баҳолаш
уларнинг
кўрсаткичлари бир бирлик ёки 100% қилиб олинади.
Биноларни лойиҳалашдан олдин бинонинг конкрет класси ёки
эксплуатация шароитларини ҳисобга олиб, қайси констуктив ечим ҳамма
талабларга жавоб бериши аниқланади, сўнгра улар техник-иқтисодий
солиштирилиб, уларни ичидан рационал бўлган ечим танлаб олинади.
13
1.7. Лойиҳалаш жараёни ва техник-иқтисодий кўрсаткичлар
Лойиҳа ташкилотлари лойиҳа тузишни топширадиган – буюртмачи
ташкилотдан топшириқ олиб, бино лойиҳаларини тайёрлайди. Лойиҳа икки
босқичда бажарилади: 1) топшириқ лойиҳаси; 2) иш чизмаси. Айрим ҳолларда
техник лойиҳа ҳам чизилади. Топшириқ лойиҳасига (бунда эскиз кўринишда
чизилади) қуйидаги материаллар киради.
-
схема тарзида кўрсатилган бино қаватлари;
-
бинонинг схема тарзида кўрсатилган кесими;
-
бинонинг олд томондан кўриниши (фасади);
-
участка бош режаси (генплани);
-
тушунтириш хати.
Иш чизмаси таркибига ҳар бир қавати режалари, кесими, ташқи
кўриниши, пойдевор чизмалари, ҳамма мураккаб тугун чизмалари, қаватлааро
ёпмалар режалари, ички ва ташқи пардозлар, заводларда тайёрланган деталлар
опецификацияси ва тушунтириш хати киради.
Топшириқ лойиҳаси буюртмачи топшириғига кўра тузилади ва унда
юқорида айтилганлардан ташқари қуйидаги техник-иқтисодий кўрсаткичлар
ҳам келтирилади: турар жой майдони (Пж); иш майдони (Пр); ёрдамчи майдон
(Па); бинонинг фойдали майдони (Пп=Пж+Пв); бино қурилиш майдони (Пз);
қурилиш ҳажми (0).
Асосий кўрсаткичларга қуйидагилар ҳам киради:
а)
К
1
= Пж
% (турар жой биноларида)
Пп
б)
К
2
= О = О
Пж Пр
Бу ерда К
1
– бир хонали квартиралар учун 0,54-0,56; икки хонали учун
0,58 – 0,6; уч хонали учун эса 0,62 – 0,64 га тенг бўлиши керак.
К
2
– бино ҳажмидан фойдаланиш кўрсаткичи.
Шундай қилиб, иш чизмаси қурилаётган бинонинг асосий
ҳужжатларидан бири ҳисобланиб, инженер – техник ходимларнинг асосий
дастури бўлиб хизмат қилади.
14
Do'stlaringiz bilan baham: |