Нинг ўзгаришига олиб келади/, ћаво оќими йўналишининг таъсири /хона ичидаги микро иќлимнинг ўзгаришига олиб келади/; ќуёш нури энергиясининг таъсири /конструкция материал физик-техник хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади



Download 11,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/56
Sana30.04.2022
Hajmi11,57 Mb.
#600395
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
Бино ва иншоотлар архитектураси

 
1.3.
 
Қурилишни индустрллаштириш, қурилиш конструксияларини бир 
хиллаштириш ва типларга ажратиш ҳамда стандартлаш. 
Қурилишни ривожлантиришнинг асосий йўлларидан бири қурилишни 
индустрлаштириш ҳисобланади. Бу деган сўз қурилиш корхоналарини тубдан 
ўзгартириш, максимал тайёр йирик конструксиялар ва уларнинг элементлари 
ҳамда блокларини механизация ёрдамида узлуксиз жараёнда йиғиш ва монтаж 
қилиш демакдир. Ихтисослашган заводларда тайёрланган бундай 
конструксиялар йиғма конструксиялар деб аталади. Бу конструксияларни 
тайёрлаш ва монтаж ишларини механизациялаш қурилишда, меҳнат сарфини 
камайтиришга, қурилиш муддатларини қисқартиришга, сифатини оширишга, 
нархини пасайтиришга ҳамда материалларни тежашга олиб келади. 
Қурилишни индустрлаштиришнинг асосий белгиларидан бири қурилиш-
монтаж ишларини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, уларда 
ишлатиладиган конструксияларни эса йирик темир бетон буюмлари 
заводларида, уй-жой қурилиш комбинатларида максимал йиғма ҳолда кўплаб 
ишлаб чиқарилишидир. Йиғма конструксияларни ҳар хил материаллардан 
ишлаб чиқариш мумкин. Ҳозир заводларда йиғма конструксиялар кўпинча 
темир-бетондан ишлаб чиқарилади. 
Қурилиш практикасида катта ўлчамли пўлат конструксиялар билан 
биргаликда енгил металл қотишма ва пластмассадан ишланган йиғма 
конструксиялар тобора кўпроқ ишлатилмоқда. Йиғма элементларни ишлаб 
чиқариш вақтида буюмларнинг турларини камайтириш техник ва иқтисодий 
жиҳатдан жуда муҳим хисобланади. Бунга эришиш учун уларни бир хиллаш, 
типларга ажратиш ва стандартлаш талаб қилинади. Бир хиллаш (унификация) 
деганда турли хил йиғма конструксиялардаги деталларнинг ўлчамларини бир 
хиллаштириш тушунилади: бунда уларни тайёрлаш технологияси анча 
соддалашади, монтаж ишлари тезлашади. Қурилиш конструксияларини бир 
хиллаш бинонинг ҳажмий планлаштириш параметрлари: қаватларнинг 


10 
баландлиги, пролётлар ўлчамларининг турли-туманлигини камайтиришга 
ҳамда конструксияга таъсир этадиган ҳисобий юклар (нагрузка)ни 
унификациялашга асосланган. Бир хил шаклдаги конструксияларни ҳар хил 
мақсадларга мўлжалланган биноларда ишлатилиши мумкин, яъни бундай 
ҳолда конструксиялар бир-бирларининг ўрнида ишлатилиб, уларнинг 
универсаллиги таъминланади. Ўрнини алмаштириш деганда бирор элементни 
бино параметрларини ўзгартирмасдан бошқа ўлчамга эга бўлаган деталл 
билан алмаштириш тушунилади, масалан, кенглиги 3000мм бўлган том ёпма 
плиталари ўрнига эни 1500мм плиталардан иккитасини ишлатиш ва ҳ.к. битта 
конструксия элементини типи ва катта-кичиклиги бўйича ҳар хил 
кўринишдаги биноларда ишлатиш мумкинлиги элементнинг универсаллиги 
дейилади. Типларга ажратиш қурилишда кўп марта фойдаланишга ярайдиган 
айрим конструксияларнинг иқтисодий жиҳатдан энг самарали ечимини топиш 
ва танлашдан иборат. Типларга ажратиш қурилиш конструксияларининг тип-
ўлчамларини, ҳамда биноларнинг типлари сонини камайтириш имкониятини 
вужудга келтириш билан бирга қурилиш ишларини осонлаштиради ва 
арзонлаштиради. Лойиҳа ташкилотлари томонидан таклиф этилган ва 
қурилиш амалиётида текшириб кўрилган типовой деталлар ва конструксиялар 
стандартлаштирилади (намуна). Стандартлаш қурилиш констурксиялари ва 
буюмларини бир хиллаш ҳамда типларга ажратишнинг энг сўнгги 
босқичидир. Стандартлаштирилган қурилиш элементлари деталлар ва 
конструксиялар учун маълум бир шаклга, ўлчамларга, сифатларга эга бўлиб, 
уларни тайёрлашда муайян техник талаб ва шартларга қатъий риоя қилинади.
Бинолар лойиҳасини яратишда стандартлаштирилган ва каталогларга 
киритилган, буюм ва деталлар қўлланади. Кўплаб қуриладиган бюиноларда 
ишлатиладиган йиғма буюмларнинг типлари сонини камайтириш мақсадида 
деталларнинг ягона сортменти ишлаб чиқарилган. Қурилиш деталларининг 
ягона сортаментни жорий этиш буюмларни кўплаб ишлаб чиқариш 
технологиясини яхшилашга, уларнинг сифатини оширишга ва таннархини 
пасайтиришга ёрдам беради. 

Download 11,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish