Нинг ўзгаришига олиб келади/, ћаво оќими йўналишининг таъсири /хона ичидаги микро иќлимнинг ўзгаришига олиб келади/; ќуёш нури энергиясининг таъсири /конструкция материал физик-техник хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади


 Алоҳида геофизик шароитли жойлардаги қурилишлар



Download 11,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/56
Sana30.04.2022
Hajmi11,57 Mb.
#600395
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56
Bog'liq
Бино ва иншоотлар архитектураси

2.10. Алоҳида геофизик шароитли жойлардаги қурилишлар 
2.10.1. Ер силкинадиган раёналрдаги қурилишлар 
Алоҳида геофизик шароитли жойлардаги қурилиш деганда биноларни 
лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш чоғида уларнинг бузилишига ҳамда 
санитария-гигиена ҳолатларининг ёмонлашишига олиб келувчи қўшимча 
таъсирларни ҳисобга олувчи қурилишлар тушунилади. Бундай қўшимча 
таъсирларнинг асосийларидан бири ер силкиниш натижасида ҳосил бўлувчи 
зилзила таъсири ҳисобланади. 
Зилзила деб вулқон отилиши ёки ернинг чуқур қатламларида тоғ 
жинсларининг бир-бирига нисбатан сурилиши натижасида келиб чиқадиган 
тектоник жараёнлар натижасида ер сирти қатламининг эластик силкинишига 
айтилади. Зилзила кучи балларда ўлчанади. Кўпчилик давлатларда зилзила кучи 
учун 12 балли шкала қабул қилинган. (ГОСТ 6249-52). Зилзила кучи 6 баллгача 
бўлганда бино ва иншоотларга зарар етмайди. Бундай холларда бино 
конструксиялари ёки девор сиртларида алохида ёриқлар хосил бўлади ва асосан 
бинонинг пардоз қисми зарар кўриши мумкин. 
Зилзила кучи 8 балл бўлганда, у кучли ҳисобланиб, бунда сувоқлар 
тўкилиши, ўраб турувчи конструксияларда хавфли бўлмаган ёриқлар ҳосил 
бўлиши мумкин. Кучи 7 балл ва ундан ортиқ бўлган зилзилалар хавфли 
ҳисобланади. Бунда биноларга кўпроқ зиён етиши, бинолар бузилиши ёки 
уларнинг айрим қисмлари қулаб тушиши мумкин. 
Ер силкиниши натижасида ер қатламидаги жинслар бузилиши ва уларда 
катта қолдиқ деформациялар бўлиши кўзга ташланади. Силжиш жараёни 
бошланган ер қобиғидаги чекланган майдон зилзила “гипоцентри” (ёки фокуси) 
деб аталади. Фокуснинг ер сиртидаги проексияси “еписентр” деб аталади. 
Эписентрдан ер сиртидаги ҳар қандай нуқтагача бўлган масофа эписентрал 
масофа деб аталади. Эписентрал зоналардаги вертикал ташкил этувчилар 
горизонтал ташкил этувчилардан ортиқ бўлади ва у эписентрдан узоқлашган сари 
камайиб боради. Бунда горизонтал ташкил этувчи асосий бўлиб қолади, бу эса 
бино ва иншоотлар учун хавфли ҳисобланади. 
Ер силкиниши мумкин бўлган раёнларда қуриладиган бино ва 
иншоотларга зилзилага бардошлик бўйича алоҳида талаблар қўйилади. 
Лойиҳалашда зилзила даражаси норма ёки зилзила картаси ёрдамида аниқланади 
ва КМК ИИ-7-81 “Зилзилали раёнларда қурилиш” ёрдамида бинонинг 
зилзилабардошлик қиймати аниқланади. 

Download 11,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish