2.7.2. Нишобли томлар ва уларнинг конструксиялари
Томлар одатда қия холатда, нишабли қилиб қурилади. Том ёпмаси
билан бинонинг юқориги қавати орасидаги бўшлиқ чордоқ дейилади.
Чордоқ ҳар хил инженерлик жихоз ва ускуналарини марказий иситиш
системаси трубалари, вентилация, (ҳаво тортувчи жихозлар ва шахталар, лифт
машина бўлими ва ҳ.) жойлаштириш учун ишлатилади.
Чордоққа кириш учун нарвонлар, эшиклар ва кириш туйнуклари
ўрнаштирилади. Кишилар ҳаракатини хисобга олинган ҳолда чордоқ
баландлиги 190 см дан кам қилинмайди. Чордоқ ичини ёритиш ва шамоллатиш
учун чордоқ деразаси ўрнатилади.
Нишабли томлар шакли бинонинг планига ва меъморий фикрга
боғлиқ бўлади. Нишоб бурчаги градусларда ёки фоиз ҳисобида олинади.
90
2.61-расм. Чордоқли томларнинг аоссий турлари:
а – бир нишабли; б – икки нишабли; в – мансардли том; г – чодирсимон том.
Ени унча катта бўлмаган биноларда нишоби бир томонга олинган
чордоқли томлар қурилади. Атмосфера сувлари икки қарама-қарши томонга
оқиб тушадиган икки нишобли томлар деб аталади.
Айрим холларда чордоқда яшаш учун мўлжалланган хона – мансард
хонаси жойлаштирилиб, улар ғиштин биноларда чордоқдан бранмауерлар
ёрдамида, ёғоч биноларда эса – қийин ёнувчи парда девор билан ажратилган
бўлади.
Юқори қаватларда жойлашган хоналар иссиқлиги ора ёпма қатлами
ва бўғотларда сумалаклар ҳосил бўлади, улар томнинг бузилишига олиб
келиши мумкин. Шунинг учун хам бундай ёпмаларда иссиқлик изолацияси
материали қалинлигини етарли даражада олиб, унинг остидан буғдан изолация
қатламини ўрнатиш ва шу билан бирга чордоқни тез шамоллатиш усулларини
қўллаш лозим бўлади. Шамоллатишда чордоқ деразасидан фойдаланилади.
Чордоқ деразаси чордоқ ора ёпмаси сатхидан 1-1,2 м баландликда ўрнатилади.
Томнинг шакли аввало атмосфера сувларини томдан тез оқиб
кетишини таъминлаш ва қордан тушадиган юк таъсирини камайтириш
эътиборга олиб танланади.
Нишоби 30
0
ва ундан катта бўлган томларда қор кам йиғилади, чунки
ўз оғирлиги билан пастга сурилиб тушиб кетади.
Кам қаватли биноларда атмосфера сувларининг томнинг чор
атрофидан эркин тушишини таъминлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Баландлиги 3-9 қаватли бўлган биноларда бундай сувларни бино ташқарисига
ўрнатилган тарновлар ёрдамида тушириб юборилади.
Бунда бино деворининг сувдан хўлланишини олди олинади.
Баландлиги 9 қаватдан катта биноларда эса одатда аралаш текис томлар
қўлланилиб, сувлар бино ичидан, яъни канализация трубалари орқали
тушириб юборилади.
Нишоабли томларнинг кўтарувчи конструксиялари камида икки
таянчга тиралган старапил тўсинлари (тахта, ғўла, брус) ва старапил
фермалари ҳисобланади. Бу конструксиялар устидан ёпмани кўтарувчи
обрешётка тахталари ёки бруслари ётқизилади. Таянчлар оралиғи 6 м гача
бўлган пролетлар устидан старапил балкалари ўрнатилади. Катта пролетли ёки
пролетларда оралиқ таянчлари бўлмаган (масалан, томоша заллари, спрот
заллари ва ҳоказолар) томларда старапил фермаси ишлатилади. Бундай
91
холларда чордоқ ора ёпмаси осма кўринишда бўлади. Старапил айрим
элементларини ўзаро бириктириш одатда ўйиб олинган жойларга элемент
учларини тушириш ёки металл қотиргичлар (михлар, болтлар, халқалар)
ёрдамида амалга оширилади.
2.62-расм. Икки таянчга қўйилган старапилли томлар:
1 – чордоқ ора ёпмаси; 2 – мауерлат; 3 – старапил оёғи; 4 – кобилка; 5 – обрешётка;
6 – тиргак; 7 – устун; 8 – хари; 9 – асос бруслари.
2.62-расмда бир нишабли том старапиласи кўрсатилган, бунда
старапил оёғи мауерлат (старапил ости бруси)га тиралган бўлади.
Мауерлатлар бруслардан иборат бўлиб, бинонинг бутун узунаси ёки
периметри бўйича ётқизилган ёки фақатгина старапил оёғи остига қўйилган
алохида брус, яъни брус коротишлардан иборат бўлади. Пролёти 5 м дан катта
бўлган биноларда, старапил оёғига қўшимча тиргаклар қўйилади. Старапил
оёқлари орасидаги масофа 0,8 м дан 1,7 м гача қилиб олинади. Ички таянч
сифатида асос бруслари ётқизилиб, улар устидан устки хариларни кўтариб
турувчи ва бир-биридан 3-6 м масофада турувчи устунлар ўрнатилади.
Устунлар ва хари хамда асос бруслари старапил ости таянч рамаларини
92
ташкил қилади. Кўпчилик ҳолларда хариларнинг кесим юзини камайтириш ва
бикирлигини ошириш учун улар остига қия тиргаклар қўйилади.
Старапилларнинг пастки учи одатда мауерлатга тиралганлиги учун
томнинг бўғот қисми устига ўрнатиладиган обрешётка тахталари старапил
оёқларига қоқилган, қалинлиги 40 мм бўлган калта тахталар – кобилкалар
устидан ўрнатилади.
Старапил ёғоч констурксияларининг ўтга чидамлилигини ошириш
мақсадида уларга оҳак ёки махсус қоришмалар суртиб чиқилади. Ёғоч
констурксияларнинг том деворларга тегиб турувчи қисмига одатда чиришга
қарши ишлов берилиб, улар орасига тол ёки рубероид қоғози тиқилади.
Нишобли томларнинг энг самарали кўтарувчи конструксияларидан
бири текис панжарасимон старапил фермаси ҳисобланади. Ферма остки ва
устки белбоғлар, устунлар системаси ва улар орасига қўйилган тиргаклардан
иборат бўлади. Фермалар материалига кўра металлдан, темир-бетондан,
ёғочдан ёки ёғоч металлдан ишланган бўлиши мумкин, кўринишига кўра
учбурчак, трапеция шаклида, синиқ чизиқли, сегмент кўринишида бўлади.
Металл ёғоч ферма конструксиясида сиқилишга ишловчи ҳамма
элементлар ёғочдан, чўзилишга ишловчи элементлар эса пўлатдан ишланган
бўлади.
Нишабли томлар ёпмасининг материали металл, минерал ва юмшоқ
ўрама (рулон) материаллар бўлиши мумкин.
Рухланган ёки рухланмаган металлардан иборат ёпмалар анча енгил
бўлиб, кичик нишобли томларда ишлатилади. Бундай томларнинг нишаби 16-
22
0
га тенг бўлади. Пўлат ёпмаларга бир-биридан 225 мм масофада
жойлашган, кесими 50х50 бўлган бруслардан ёки тахталардан тузилган,
старапилларга қоқилган обрешёткалар асос бўлиб хизмат қилади. Бўғотнинг
чиққан қисми қалинлиги 50 мм бўлган яхлит тахта обрешёткалардан
қилинади. Пўлат ёпмалар узоққа чидайди, улар 18 йилдан 30 йилгача хизмат
қилиши мумкин.
Минерал материаллардан тайёрланган ёпмалар текис ёки
тўлқинсимон асбест-семент листлар ёки черепицалардан иборат бўлади.
Бундай том ёпмаси материаллари остидан қўйиладиган обрешёткалар калта
брус ёки тахта тўшамалардан иборат, томлар нишаби эса 25
0
дан 45
0
гача
бўлади.
Асбест-семент листлардан иборат бўлган том оғирлиги 25-30 кгм3,
черепицали томларнинг оғирлиги эса 60-70 кгм3 бўлади. Бундай томлар узоқ
вақт ишлатилиши, оловга бардошлиги, ташқи кўринишининг кўркамлиги
ҳамда арзонлиги билан ажралиб туради.
Юмшоқ рулон материаллардан қилинган том ёпмалари қалинлиги 19-
25 мм бўлган яхлит (текис) тахта тўшама устидан ётқизилади. Бунда ёғоч асос
93
икки қават бўлиб, усти яхлит ҳимоя қатлам чиришига қарши ишлов берилган,
қалинлиги 16-19 мм ва кенглиги 50-70 мм бўлган брусоклардан иборат бўлади.
Бундай қатлам ишчи қатламга нисбатан 45
0
бурчак хосил қилиб қоқилади.
Бундай конструксияларда тўшама тоб ташлаб кетмайди ва рулон материални
йиртилишдан сақлайди.
2.63-расм. Нишабли том ёпмалари:
а – тунука ёпма; б, в – асест-семент плиткали ёпма; г – ўрама материаллардан
тўшалган ёпма; д – черепицали ёпма; е – асбест-семент листли ёпма; 1 – мауерлат; 2 –
воронка; 3 – жёлоб; 4 – қозиқ михлар; 5 – илмоқ; 6 – жёлоб девори; 7 - тунуканинг вертикал
чоки; 8 – горизонтал чок; 9 – обрешётка; 10 – старапил оёғи; 11 – икки қаватли вертикал
чок; 12 – бир қаватли вертикал чок; 13 – асбест-семент листи; 14 – қотиргич детал; 15 –
рубероид; 16 – пергомин; 17- асбест-семент листи.
Томларга рулон материаллар икки қатламли (агар том нишаби 12
0
дан катта бўлса) ёки уч қаватли (агар том нишаби 12
0
гача бўлса) қилиб
ёпиштирилади.
Нишаби 12
0
дан катта бўлган томларда рулон материаллар чордоқ
“конёк” қисмига перпендикулар (тикка), нишоби 12
0
гача бўлганда эса унга
параллел қилиб ёпиштирилади.
Полимер материаллардан (изол, бризол, полиетилен плёнка ва
ҳоказолар) тайёрланган том ёпмалари рубероидлар каби ёпиштирилади.
94
Қалинлиги 0,2-0,3 мм бўлган полиетилен плёнкалар умуман намликни
ўтказмайди. Улар асосга битум ёки махсус пластик мастикалар ёрдамида
ёпиштирилади.
Темир-бетондан ишланган томлар узоқ вақтга чидамлилиги ва олов
бардошлиги билан бошқа том конструксияларидан фарқ қилади. Бундай
нишабли томлар ўлчамлари 6,0х1,2 м бўлган қовурғали темир-бетон
плиталардан қилинади (2.64-расм).
2.64-расм. Қовурғали темир-бетон плиталар билан ёпилган чордоқли том:
а – тарновли том; б – тарновсиз том; 1 – қовурғали плита; 2 – хари; 3 – чордоқ ора
ёпмаси; 4 – қовурғали плита бўғот қисми; 5 – рубероидли ёпма.
2.65-расм. Атмосфера сувлари бино ичкарисидан оқизиладиган бино
чордоқли томи йиғма элементлари:
1 – чордоқ томининг серковак плитаси; 2 – ғиштин устунча; 3 – темир-бетон хари;
4 – томга ёпиладиган қовурғали плита; 5 – йиғма парапет плиталар; 6 – вентилация
тешиги.
95
Томлардан асмосфера сувларини оқизиб тўлдириб юбориш усулига
кўра томлар тарновли (сув бир жойга тўпланадиган) ёки тарновсиз бўлади.
Тарновли томлар асосан беш қаватгача бўлган биноларда учрайди.
Бундай усулда сувларни бўғот четидан оқизиб тушириш мўлжалланган
бўлади. Бундай ҳолларда бўғотни девор сатхидан камида 550 мм чиқариш
талаб этилади. Тарновли томларда деворга ёпишган ёки осилган сув йиғувчи
воронкага сувни тушириб юборувчи тарновлар ўрнатилади. Тарновлар
диаметри одатда 13 см ни ташкил этиб, улар сони 1 см2 труба кесимига 1м2
том ёпмаси юзаси тўғри келиши бўйича ҳисоблаб топилади ва бир-биридан
18-20 метр масофада ўрнаштирилади. Тарновлар деворларга махсус қозиқ мих
ёрдамида қоқилади (2.66-расм).
96
2.66-расм. Ёғин-сочин сувларини оқизиб юборишга мўлжалланган тарновлар:
а – тарнов бўғот орқали туширилган; б – бу хам перапет деворида қолдирилган тешиклар
орқали туширилган; в – тарновларни деворга махкамлаш.
Баландлиги 10 м дан ва нишаби 18
0
дан катта бўлган бино томларида
томларни қорлардан тозалаш ёки уни тузатиш чоғида кишилар хавфсизлигини
таъминлаш мақсадида баландлиги камида 0,6 м бўлган металл панжаралар
ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |