Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Тўғри жавоблар
1 – А, Г 
2 – В, Д 
3 – А, Д 
4 – Б, Г, Д 
5 – Б, Г 
6 – А, Б, Г 
7 – В, Г 
8 – В, Г 
9 – А 
10 – А 
 
XIII боб. ИШЧИЛАР ИШ ФАОЛИЯТИ ВА САЛОМАТЛИГИ. 
 
Мавзунинг мақсади:
меҳнат маиший шароитларини, дам олиш ва аҳолини ўқитишни 
соғломлаштиришга қаратилган санитар – гигиеник ва санитария гигиенияга қарши чора 
тадбирларни ишлаб чиқиш омиллари билан боғлиқ юқумли ва юқумсиз касалликларни 
камайтиришга, яъни аҳоли саломатлигини асрашга талабаларни ўргатиш. 


298 
Аҳоли саломатлигини муҳофаза этиш ва мустаҳкамлаш, унинг моддий ва маънавий 
даражасини кўтариш Ўзбекистон Давлат сиѐсатининг муҳим бир қисми бўлиб ҳисобланади. 
Бу ҳолат мамлакатнинг асосий қонуни – Ўзбекистон Республикаси конституцияси ва 
―Фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш‖ Ўз Республикаси Меҳнат кодексида ўз аксини 
топган. 
Тиббиѐт профилактикасининг асосий вазифалари – бу меҳнат, маиший шароитларини, 
дам олиш ва аҳолини ўқитишни соғломлаштиришга қаратилган санитар-гигиеник ва 
санитария-эпидемияга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқариш омиллари билан боғлиқ 
юқумли ва юқумсиз кассаликларни камайтириш, яъни аҳоли саломатлигини асрашдир. 
Саломатликнинг ўзи нима? Кўпгина адабиѐтларда ―Саломатлик‖ тушунчаси турли 
талқин қилинади. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) нинг аниқлиги бўйича 
―Саломатлик‖, бу фақатгина касалликлар ва физик нуқсонларнинг йўқлиги бўлмай, балки 
тўлиқ физик, маънавий ва ижтимоий баркамолликдир. 
Инсон саломатлигини тавсифлаш учун турли кўрсаткичлар қўлланилади: демографик 
(аҳолининг кўпайиши ва ўлим), касалланиш ва физик ривожланиш, ногиронлик. 
Саломатликга жуда кўп омиллар ва шароитлар таъсир этувчи асосий (аниқловчи) омиллар 
қуйидагилар: 

табиий (иқлим, маҳаллий географик хусусиятлар, биологик омиллар: насл, жинс, ѐш, 
конструкция ва бошқалар); 

ижтимоий 
– иқтисодий (турмуш-маиший шароитлар, овқатланиш, моддий 
таъминланганлик, тиббий хизматни ташкил этиш, касбий йўналиш, меҳнат шароитлари ва 
бошқалар). 
Аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш учун, инсон 
саломатлигига таъсир қилувчи сабабларни аниқлаш ўта зарурдир, айниқса бу ижтимоий-
иқтисодий омилларга тегишли бўлиб, уларнинг таъсирини йўқотиш ѐки камайтириш 
мумкиндир. 
Ишчилар саломатлини ўрганиш билан тиббий профилактик фан бўлмиш меҳнат 
гигиенаси шуғулланади. Меҳнат гигиенасининг асосий вазифаларидан бири умумий 
касалланишни камайтириш ва касб касалланишни олдини олишдир. Бу муаммони ишлаб 
чиқишда меҳнат гигиенасининг услубий асослари ишчилар саломатлик ҳолати ва иш 
жараѐнида унга таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги боғланиш ва ўзаро боғлиқликни 
ўрганиш ва тўғри ташкил этишдан иборатдир. 
Сўнгги вақтларда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва тиббий кадрлар 
тайѐрлаш бўйича катта ишлар амалга оширилаяпти, меҳнат ва яшаш шароитларини 
яхшилаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида мажмуавий дастурлар амалга 
оширилмоқда, юқумли, умумий хасталиклар ҳамда касб касалликларни ташхислаш, даволаш 
ва профилактика қилишнинг энг янги усуллари ишлаб чиқилмоқда ва ҳаѐтга тадбиқ 
этилмоқда. 
Бироқ, қўлга киритилган катта ютуқларга қарамай, бозор муносабатларига ўтиш 
шароитларида, кичик корхоналар кўпаѐтган бир пайтда (бу ерда меҳнатни муҳофаза қилиш 
қоидаларига амал қилмаслик ҳоллари рўй бермоқда) қишлоқ хўжалиги ва саноатда машғул 
бўлган ходимларга кўрсатаѐтган соғлиқни сақлаш ходимларига қўйилаѐтган талабалар 
пасайгани йўқ. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон саноатида, қурилишда ва қишлоқ хўжалигида 3 млн дан 
ортиқ одам ишлайди, улардан 1 млн нохуш ва зарарли меҳнат шароитларида, шу жумладан 
200 минг аѐл ишламоқда. Кўп корхоналарда асосий касб гуруҳларида зарарли ва хавфли 
ишлаб чиқариш омиллари (шовқин, тебраниш, кимѐвий бирикмалар ва ҳ.к. лар) га 
қўйиладиган рухсат этувчи гигиеник қоидаларнинг бузилишига йўл қўйилмоқда. Бу эса 
касбдан касалланишнинг асосий негизини кўп жиҳатдан ишга вақтинча қобилиятсизликка 
алоқадор касалликларни келтириб чиқаради. Ишчилар саломатлигини тавсифлашда кўпинча 
касалланиш кўрсаткичи қўлланилади. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish