Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

 


299 
Ишчиларнинг касалланиши. 
Ишчилар касалланиш, саломатликнинг кўрсаткичларидан бири сифатида, кўпгина 
омилларга боғлиқ бўлади. Бу омиллар асосан 4 гуруҳга бўлинади: 

1 гуруҳ – биологик (жинс, ѐш, ирсият ва бошқа.); 

2 гуруҳ – тиббий ижтимоий (иш фаолиятига қадар саломатлик ҳолати: оилавий-
маиший, иқтисодий шароитлар ва бошқалар); 

3 гуруҳ – тиббй ѐрдам учун мурожаатларга таъсир қилувчи омиллар (тиббий 
ѐрдамининг қулайлиги, унинг сифати, инсоннинг ўз саломатлигига муносабати ва 
бошқалар); 

4 гуруҳ – ишлаб чиқариш омиллари: иш шароитлари, меҳнат жараѐнининг характери 
(зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг тури ва дарасжаси иш стажи, касби, 
меҳнатнинг оғирлиги ва кескинлиги ва бошқалар); 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, касаллнишни ўрганиш ва тавсифлаш 
муаммоси мураккаб ва кўп қирралигидир. 
Ишчилар касалланишини ўрганиш ва таҳлил этишнинг асосий вазифалари 
қуйидагича: 

касалланиш, меҳнат шароити ва меҳнат фаолияти характери орасидаги сабаб-
натижали боғланишни аниқлаш; 

соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. 
Касаланишни ўрганиш усуллари: 

даволаш-профилактика муассасаларидан мурожаатлар бўйича (бунда ишдан озод 
этилмаган ҳолда бирламчи мурожаатларни ѐки вақтинча меҳнат қобилиятини йўқолишига 
олиб келган ҳолларни қайд этиш эҳтимоллиги бор ВМҚЙ); 

тиббий кўриклар натижасига кўра (профилактик, диспансеризация, госпитализация); 

ўлим сабаблари бўйича. 
Кўпинча, ўзининг маълумотлилиги ва касалланишига нисбатан қисқа вақт динамика 
ўрганиш имконият берганлиги учун биринчи усул кейин иккинчи усул қўлланилади. 
Биринчи усул мурожаатлар бўйича умумий касалланишни динамикада ўрганиш имконини 
берса, иккинчиси бундан ташқари касб касалланишини ҳам ўрганиш имконини беради. 
ВМҚЙ билан боғлиқ касалланиш беморга касаллик варақасини берган ҳолда 
расмийлаштирилади ва бу ҳолат ишдан озод бўлишига асос бўла олади. Касаллик варақаси 
уч хил аҳамиятга эга бўлиб (тиббий-ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий), касалликнинг 
турини, частотасини ва давомийлигини аниқлашни, шунингдек бемор ва корхона ўртасидаги 
муносабатларни бошқариш (ишдан озод этиш) ва касалликдан келиб чиққан умумий 
иқтисодий зарарни аниқлаш имконини беради. Касаллик варақаси корхонанинг 
бухгалтериясида сақланади. 
Мақсади ва вазифаларига кўра ВМҚЙ лик касалланиш расмий ҳисобот шакли 16-ВН 
ѐки шахсий ҳисобга олиш материаллари бўйича чуқур таҳлил этиш усули ѐрдамида 
ўрганилади. Биринчи усулнинг маълумотлилиги чегараланган (16-ВН шакли қўллаш). У 
касалланиш ҳақида бутун корхона бўйича динамикада ѐки бошқа корхона бўйича 
динамикада ѐки бошқа корхоналар билан таққослаган ҳолда фикр юритиш имконини беради. 
Бунда ҳамма нозологик касалланиш шакллари ҳисобга олинмай, улар ―бошқа касалликлар‖ 
гуруҳига киритилади ва кўпинча бошқа касалликлар орасида биринчи ўринда туради. Бу 
гуруҳнинг ечими 16-ВН шаклда йўқдир. 16-ВН шаклда беморлар ҳақидаги маълумотлар 
(жинси,ѐши,стажи,касби), касалланишлар сони ва бошқа маълумотлар келтирилган. 
Касаллик сабабларини аниқлаш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун 
эса бу маълумотлар меҳнат гигиенаси шифокори учун жуда зарурдир. ВМҚлик 
касалликларни шахсий ҳисобга олишлари бўйича чуқур таҳлил этиш усулида бу 
камчиликлар кузатилмайди. Бу усулни касалланиш ортиб бораѐтган ѐки унинг ортиш 
сабабларини кераклича аниқлик билан топиш имкони бўлмаѐтган корхоналарда қўллаш 
керак.


300 
Чуқур таҳлил этилганда барча касалликлар маълумоти ―Ишчининг вақтинча меҳнатга 
қобилиятсизлик картаси‖га киритилади. Уларга маълумотлар йил бўйи (―йил бўйи‖ ишлаган 
шахслар учун) касаллик варақасидан киритилади: фамилия, исми, (шарифи), жинси, ѐши, 
касби, цех, касаллик номи, меҳнатга қобилиятсизлик кунлари сони, иш стажи (умумий ва шу 
касб бўйича) (-жадвал). 
19-жадвал 
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизликни ҳисобга олиш картаси 

Фамилия, исми, шарифи 

Шахсий карта рақами 

Табел рақами 

Ёши 

Жинси 

Уй манзили 

Цех 

Касби 

Лавозими 

Ушбу корхонада меҳнат фаолиятини бошлаган муддати 

Ушбу цехда меҳнат фаолиятини бошлаган муддати 
―Йил бўйи ишлаган ишчиларга, йил бўйи ишлаган (1 январдан 31 декабргача) 
шахслар киритилади. Бу контингент ходимлар бўлимининг материаллари бўйича 
аниқланади. ―Йил бўйи‖ ишлаган ишчилар касалланишининг таҳлили ишчиларнинг ишга 
келиб кетиши динамикасини бартараф этади. У касбини, иш стажини, меҳнат 
шароитларининг хусусиятларини ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилиши мумкин. 
Касбий шароитлар таъсирини тўлиқ аниқлаш учун 3-5 йил орасидаги касалланишни таҳлил 
этиш яхшироқ бўлиб, кузатувлар сонининг кўп бўлишига ва юқори статистик аниқликга 
эришиш имконини беради. Бу кўрсаткичларда бир йиллик касалланиш кўрсаткичларига 
қараганда тасодифий омилларнинг камроқ акс этади. 
20-жадвал 
Кас. 
вар. 
№ 
Ишдан озод 
этиш 
Меҳнатга 
қобилият-
сизлик 
календар 
кунлари 
сони 
Кас. 
вар 
қайси 
муассаса 
томони-
дан 
берилди 
Ишдан 
вақтинча 
озод 
бўлишига 
асос бўлган 
касаллик-
нинг 
якуний 
ташхиси 
Касаллик 
биринчи 
марта 
аниқлан-ган
Касал-
лик-
нинг 
номенк
лату-ра 
бўйича 
шифри 
..дан 
кун 
ой 
..гач
а
кун 
ой 
Шу 
йил-
да 
Ав-
вал-ги 
йил-
лар-
да 
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ВМҚ) кўрсаткичлари турличадир. 16-ВН ҳисобот 
шакли бўйича касаллниш таҳлил этилганда кўпинча 100 ишчига тўғри келувчи касалланган 
шахслар ҳодисаси ва йўқотилган кунлар кўрсаткичлари қўлланилади (-жадвал). 
21-жадвал 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish