Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Тебранишнинг организмга таъсири. 
Кишига тик турган ѐки ўтирган ҳолатда таъсир қилувчи, иш жойидаги тебраниш турли 
органларга, тўқима ва системаларнинг мураккаб мажмуасига, инсон танасига таъсир этиб, 
мураккаб тебранувчи системасини Ҳаракатга келтиради. Тебраниш частотаси ошиб броган 
сари, унинг организмга таъсири чегараланиб боради ва маълум таъсир қилиш жойлари билан 
чекланади. 
Шундай қилиб, тебраниш нинг биологик таъсири унинг даражасига ва спектрал 
таркибига боғлиқдир. 
Паст частотали тебраниш таъсирига жавоб реакция – организмнинг вестибуляр аппарат 
ҳолатидаги ўзгаришлар ҳисобланади. Бу тана мувозанати турғунлигининг бузилиши билан 
ифодаланади. Паст частотали тебраниш таъсирида кўнгил айниш ва бош айланиши каби 
шикоятларнинг пайда бўлиши ―Яширин чайқалиш‖ синдромининг ривожланаѐтганидан 
дарак беради. Бундай ҳодисалар ривожланишига, таранг осилган ички органларининг 
тебраниши натижасида, улардаги интерорецепторлар орқали берилувчи импульслар сабаб 
бўлади. Шунингдек, умуртқа поғонасининг микрошикастланишлар ва умуртқалараро 
дискларнинг сижиши билан боғлиқ ўзгаришлар ҳам кузатилади. 
Умумий тебранишнинг узоқ муддат таъсир қилишнинг оқибатида ошқозон ичак 
йўлининг ҳолатидаги ўзгаришлар, секреция фаолиятининг бузилиши натижасида 
гастритларнинг ривожланиши ва аѐллар жинсий органлардаги анатомик ўзгаришлар, қин 
деворларининг пастга тушиши, ҳамда функционал (хайз кўриш циклининг бузилиши) 
ўзгаришлар пайдо бўлиши мумкин. 
Маҳаллий тебраниш қўл орқали берилиб, унинг тебранишлар частотасига ҳамда таъсир 
этган жойидаги тўқиманинг хусусиятига қараб, қўл ва тана бўйлаб турли масофага 
тарқалиши мумкин. 
Чунончи, 63 Гц дан юқори частотага эга бўлган тебраниш қўл тўқималарида яхши 
суниб, ундан узоққа тарқалмайди, ундан паст частотали тебраниш, қўл орқали елкагача ва 
хатто бошқача берилиши мумкин. Тебранишнинг тарқалишига мушакларнинг таранглашуви 
ҳам ѐрдамлашади. Мушаклар таранглашуви эса тебраниш чиқараѐтган асбобнинг оғир 
енгиллигига, ҳамда унга қўйиладиган кучга боғлиқдир. 
Шундай қилиб, тебранишнинг тана чекланган қисмларига кўрсатадиган салбий таъсири 
унинг бевосита маҳаллий қўзғатувчиси таъсири ѐки унинг шикастловчи таъсири, марказий 
асаб тизими орқали турли орган ва системаларга билвосита кўрсатадиган рефлектор 
таъсирларининг натижасидир. 
Маҳаллий тебранишнинг дастлабки белгиларидан бири қон томирларнинг 
бошқарилишининг бузилиши, айниқса капиллярларнинг торайиши ва бунинг натижасида 
қўл панжа териси ҳароратининг пасайиши ҳисобланади. 
Маҳаллий вибрация таъсирига хос белгиларидан бири тери анализаторининг 
ўзгаришидир. Тери орқали бериладиган сезувчанликнинг барча турлари ўзгаради. Энг эрта 
пайдо бўладиган ўзгаришлар вибрацион сезувчанликда кузатилади, айниқса юқори частотали 
тебраниш таъсири остида, энг хавфли диапазонда 125-250 Гц пайдо бўлади. Кейинроқ 
сезувчанлик, тактил тегиши, ҳис қилиш ва ҳарорат сезувчанлик бўсағалари ҳам кўтарилади, 
яъни бу сезувчанликлар пасаяди. 
Тери юзаси орқали узатиладиган сезувчанлик турларининг ўзгариши, тери анализатори 
ҳам периферик ҳам марказий бўғимларда бўладиган фаолиятларнинг бузилишлар 


258 
оқибатидадир. Мушак тизимида ҳам жиддий ўзгаришлар кузатилади. Тебранишнинг узоқ 
муддат таъсир қилиши, мушакларнинг статиc кучланишланинг чидамлилигини пасайтиради, 
бунда кўпинча мушак кучи ва тонуси пасаяди. Ўтказиб юборилса чуқур ўзгаришлар – 
мушаклар атрофияси каби ҳодисалар пайдо бўлади. Шунингдек суяк – бўғин аппаратида ҳам 
ўзгаришлар бўлади. Вибрацион таъсирнинг жадаллигига қараб мушаклар, бўғинлар ва суяк 
тўқималарнинг бузилиши кузатилади. 
Тебраниш бошқа ишлаб чиқариш омиллари билан биргаликда таъсир қилганда унинг 
салбий таъсири чуқурлашади. Чунончи, паст ҳарорат хаддан ташқари статик зўриқиш унинг 
таъсирини кучайтиради. Иссиқ ҳарорат эса салбий таъсирини кучайтиради. Тебраниш салбий 
таъсирининг намоѐн бўлишида, унинг таъсир қилиш вақти муҳим аҳамиятни касб этади, иш 
куни давомида тебраниш қанча узоқ муддат таъсир қилса организмда шунча тез вибрацион 
касалликка олиб келувчи ўзгаришлар ривожланади. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish