Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Ишловчилар организмининг иссиқлик ҳолатини текшириш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

 
Ишловчилар организмининг иссиқлик ҳолатини текшириш 
усуллари. 
Маълумки метеорологик шароит билан киши организмининг иссиқлик ҳолати бир-бири 
билан узвий боғлиқдир. Чунки ноқулай микроиқлим шароитида энг аввал организмнинг 
иссиқлик ҳолатида ўзгаришлар вужудга келади. 
Организмнинг иссиқлик ҳолати иссиқлик бошқариш жараѐнлари (тана ҳароратининг, 
ташқи муҳит шароитларидан қатъий назар, тахминан бир хил кўрсаткичларда бўлишнинг 
таъминловчи физиологик жараѐнлар мажмуи) воситаси орқали таъминланади. Иссиқликнинг 
бошқарилиши асаб эндокрин йўли орқали организмда ҳосил бўладиган иссиқлик билан 
унинг ташқи муҳит билан алмашинуви ўртасидаги мувозанатни таъминлайди. Организмда 
иссиқликнинг бошқарилиши икки таркибий қисмдан иссиқликнинг ҳосил бўлиши кимѐвий 
ва ташқи алмашинуви физикавийлардан иборатдир. 
Ноқулай микроиқлим шароитида ўзгаришлар даставвал физикавий бошқарилишда 
иссиқликнинг ташқи муҳит билан алмашинувида содир бўлади. Бунинг натижасида 
организмда физиологик ўзгаришлар вужудга келади. Организмнинг бу ҳолатини бевосита 
ифода этувчи кўрсаткичларга қуйидагилар киради: иссиқликни субъектив ҳис этиш юрак 


231 
қон-томир нафас олиш мажмуилари ҳолати кўрсаткичлари, иссиқлик таъсирига жавоб 
рефлекси вақти, тана ва тери ҳарорати ва иссиқлик алмашинуви ҳолатлари. 
Иссиқликни субъектив қандай ҳис этилишини баҳолаш учун ишловчига ҳароратни 
қандай ҳис этаяпсиз? Деган саволга бериладиган жавобларга қуйидагича баҳо берилади. 
Совуқ – 1 балл, салқин – 2 балл, яхши (қулай) – 3 балл, иссиқ – 4 балл, жуда иссиқ – 5 балл. 
Берилган жавоблар асосида маълум микроиқлим организмга кўрсатаѐтган таъсири хақида 
маълумот олинади. 
Тана ва тери ҳароратларини ўлчаш махсус электротермометрлари ѐрдамида ўтказилади. 
Бу асбоблар ҳам қабул қилувчи ва қайд этувчи қисмлардан иборатдир. Қабул қилувчи
қисми махсус сезгир элементлардан ташкил топган, улар бир неча бўлади (қўлтиқ, тери ва 
ректал ҳароратни ўлчашга мўлжалланган. Таъсир этаѐтган иссиқлик электр токига 
айлантириб қайд этувчи камида 
0
C бирлигида кўрсатади (асбобда ишлаш тартиби алоҳида 
берилади). 
10-расм. Электротермометр. 

Иссиқлик таъсир этаѐтган микроиқлим шароитида организмнинг ташқи муҳитга 
иссиқлик бериши, камайиши натижасида организмда иссиқлик йиғилиши оқибатида тери ва 
тана ҳароратлари кўтарилиши кузатилади. Совуқ таъсир этувчи микроиқлим шароитида эса 
аксинча. 
Иссиқлик 
таъсирига 
жавоб 
бериш 
рефлексининг 
вақтини 
аниқлаш 
электрохронорефлексометрлар ѐрдамида олиб борилади. Асбобнинг қабул қилувчи қисми 
орқали терига (билан ѐки кафт) иссиқлик таъсир эттирилади, бунга берилган жавоб вақти 
қайд этиш қисмида дақиқа бўлакларида белгиланади. 
Совуқ микроиқлим шароитида организмдан иссиқлик чиқиб кетиши кўпаяди шу 
сабабли иссиқлик таъсирини сезиш камайиш оқибатида жавоб вақти узаяди. Иссиқ 
микроиқлим таъсирида аксинча бўлади. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish