Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Тўғри жавоблар
1 – Б 
2 – В 
3 – А 
4 – А 
5 – А 
6 – Б 
7 – В 
8 – Г 
9 – Д 
10 – А 


221 
ИШЧИ ҲОЛАТИНИ (ПОЗАСИНИ) БАҲОЛАШ 
 
Мавзунинг мақсади:
мослаштирилмаган ва ўлчамлари кишининг бўйни ва 
ўлчамларига тўғри келмайдиган дастгоҳ ва ускуна, ўтиргичлар ва мебелларга ноқулай ва 
мажбурий ҳолатда туриб иш бажарилиши организмни ортиқча энергия сарфлашга тез 
чарчашга олиб келади. Бунинг олдини олиш учун ишчининг иш жойини ва иш ҳолатини 
рационаллаштириш талабаларга ўргатиш. 
Мослаштирилмаган ва ўлчамлари кишининг бўйи ва бошқа ўлчамларига тўғри 
келмайдиган дастгоҳ ва ускуна, ўтиргичлар ва мебелларга ноқулай ва мажбурий ҳолатда 
туриб иш бажарилиши организмни ортиқча энергия сарфлашга ва тез чарчашга олиб келади. 
Бунинг олдини олиш учун ишчиниг иш жойини ва иш ҳолатини рационаллаштириш лозим. 
7-жадвал 
Ишчи ҳолати
 
Иш ҳолатини 
шароитлари 
Асосий иш ҳолатлари 
Ўтириб 
Ўтириб-туриб 
Туриб (тик) 
Сарфланадиган куч 
миқдори 
5кг/куч
кўп эмас 
5-10 кг/куч 
10 кг/куч юқори 
Ҳаракатнинг тезлиги 
ва аниқлиги 
Юқори тезлик
ва аниқлик 
Юқори тезлик ва
аниқлик талаб қилинмайди 
Иш
оғирлиги 
Енгил
(150 ккал/с) 
Ўрта
(150-250 ккал/с) 
Оғир (250 ккал/соат 
юқори) 
Рационал (ѐки эркин) иш ҳолати деб шундай ҳолатга айтиладики, бунда ишнинг 
қандай бажарилишдаги (турган ҳолдами ѐки ўтирган ҳолдами) қатъий назар тана ва қўл 
оѐқларни иш ҳолатида тутиб турадиган мушакларга тушадиган юк энг кам даражада бўлади.
Ишчи ҳолатини танлашдаги асосий омиллар қуйидагилар: ишчи кучанишларини 
катталиги, ҳаракатларнинг аниқлик даражаси, бажарилаѐтган ишнинг тавсифи ва бошқалар. 
Туриб бажарилаѐтган ишчи ҳолат бу тана вертикал ҳолатда ѐки салгина олдинга эгилган 
ҳолатда бўлганда энг қулай ва тез толиқтирмайдиган ҳолат ҳисобланади. Ўтириб 
бажариладиган ишчи ҳолатда статик кучаниш кам бўлади. Аммо қўлларга тушадиган юкнинг 
катталиги 5-10 кг дан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Узоқ муддат мажбурий ва ноқулай ҳолатда туриб иш бажарилса, бу нарса умуртқа 
поғонасининг қийшайишига, айрим мушак гуруҳларининг кўп зўриқиш натижасида оғриқ 
беришига олиб келиши мумкин. Шу боис ишчи ҳолатини ўрганиш ва шу асосда ишчи 
ҳолатини ва жойини рационлаштириш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш, уни амалга 
жорий қилиш меҳнат физиологиясининг асосий вазифаларидан биридир. 
Ишчи ҳолатининг фотогониометраж текшириш услуби. 
У ѐки бу ишчи ҳолатини тавсифлаш ва баҳолаш учун ишчининг шу ҳолатдаги ѐн 
томондан (профилдан) олинган фотосуратни бўлиши зарур. 
Яъни бу услуб ѐрдамида ишчи ҳолатини баҳолаш учун ишчининг иш куни давомида энг 
кўпроқ бўладиган иш ҳолатининг ѐн томондан туширилган фотосуратидан фойдаланилади. 
Фотосуратга юпқа калка қоғозини қистирғич ѐрдамида қистириб, у қоғозга қуйидаги 
нуқталарни белгилаб чиқилади. 
a.
ташқи эшитув тешиги: 
b.
елка суягининг катта дўмбоғи: 
c.
елка суягининг тирсак бўғимадаги учи: 
d.
тирсак суягининг бигизсимон учи томони: 
e.
кафт-панжа бўғимининг учинчи бармоқ билан ҳосил қилинган бўғим дўмбоғи: 
f.
сон суягининг чаноқ суяги билан ҳосил қилган бўғимидаги дўмбоғи: 
g.
сон суягининг тизза бўғинидаги дўмбоғи: 
h.
тўпиқ суягининг дўмбоғи: 
i.
оѐқ кафти ва панжаси бўғимининг 3 бармоққа тўғри келадиган нуқтаси: 


222 
j.
товон: 
Белгиланган нуқталарни бир-бири билан одам организми тузилишига мос равишдаги 
тартибда бирлаштирилиб чиқилса, тананинг ишчи звеноларининг проекцияси ҳосил бўлади. 
Яъни бўйин проекцияси (а-б нуқталарни туташтирувчи чизиқ), елка (б-в), билак (в-г), панжа 
(б-е),сон (е-ж), болдир (ж-з), оѐқ-товон, кафт-панжа (и-к) проекциялари ҳосил бўлади. 
Ишчи ҳолатининг бундай схематик тасвирини ишчи ҳолатининг Эпюри дейилади. Бу 
схема бўйин, елка ва тананинг эгилиш бурчакларини аниқлаш учун эпюрдаги ―б‖ нуқтадан 
ўтадиган вертикал ҳолатдаги буюм ѐки жиҳозларга нисбатан чизилади), ва транспортир 
ѐрдамида шу вертикалдан оғиш бурчаклари ўлчанади. 
Қолган бўғинлардаги бурчаклар бўғинларни ҳосил қилувчи тана қўл-оѐқ қисмлари 
орасидаги бурчакларни ўлчаш йўли билан аниқланади. Натижада ҳосил бўлган ҳамма 
бурчакларни тегишли ишчи ҳолатига (ўтириб ѐки турган ҳолдаги) мос келадиган энг оптимал 
бурчаклар (4-жадвал) билан таққослаб, шу берилган ишчи ҳолатига баҳо берилади, яъни у 
рационалми ѐки йўқми, эркинми ѐки мажбурий ишчи ҳолатдами ва қанчалик даражада фарқ 
қилади, қандай қилиб ҳолатни яхшилаш мумкинлиги борасида тадбирлар таклиф қилинади. 
8-жадвал

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish