188
Корхона бош режаси экспертизаси.
Бош режа бу корхона учун ажратилган ер майдонида бинолар ва қурилмалар
жойлаштирилиш режасидир.
Бу лойиҳа экспертизасида қуйидаги масалалар ҳал этилади:
технологик жараѐннинг хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва улар ажратиб
чиқарадиган манбалари кўрсатилган ҳолдаги қисқача тавсифи;
бинолар орасидаги масофани табиий шамоллатиш, ѐнғиндан ва портлашдан
хавфсизлик томонларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш;
бинолар жойлашишини улар ориентациясини шамол йўналишини,
технологик
жараѐннинг изчиллигини ва асосий зарарли омилларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш;
бинолар типи, қаватлилиги, хоналар ўлчами, пардозлаш материаллари, жиҳозлар
жойлашуви, ишлаб чиқариш зарарли омиллари, ишчилар сони, аэрация ва табиий ѐритиш
имкониятлари;
саноат майдончасини зоналарга бўлиниши (технологик эҳтиѐж ѐки санитария гигиена
талаблари билан белгиланади), транспорт алоқалари, яѐв юриш учун мўлжаллангн
йўлларнинг борлиги;
лойиҳалаштирилаѐтган жиҳозлар ва технологик жараѐнлар алоҳида параметрларнинг
(кўрсаткичларнинг) гигиеник талабларига мувофиқлигини баҳолаш,
механизация,
автоматизацияни, узлуксизликни герметикликни ташкил қилиш, иш жойларини, қўл
ускуналарини мақсадга мувофиқлаштириш ва бошқаларни баҳолаш;
ѐрдамчи бино ва хоналарнинг борлиги ва уларнинг жойлашиши: маъмурий идора,
маиший овқатланиш шаҳобчалари, тиббий пункт ва бошқалар;
сув таъминоти ва канализацияни баҳолаш (сув таъминотини ҳисоблаб чиқиш ва сув
манбаининг унга мувофиқлиги, оқава сувларини тозалаш ва
сув хавзаларига тушириш
шароитлари ва бошқалар), атмосфера ҳавосини ҳимоя қилувчи қурилмаларнинг
мавжудлигини баҳолаш.
Лойиҳанинг сув таъминоти, канализация ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
бўйича ечимларнинг коммунал гигиенаси врачи билан биргаликда кўриб чиқиш мақсадга
мувофиқдир.
Ишлаб чиқариш ѐритиш лойиҳаларини гигиеник баҳолашда қуйидаги схемага амал
қилмоқ мақсадга мувофиқдир:
ѐруғлик манбасини танлашни, ѐритиш
тизимларини, ѐриткичларни ва уларнинг
вертикал ва горизонтал бўйлаб жойлашишини баҳолаш;
кўз билан ажратилиши лозим бўлган энг кичик деталнинг ўлчами унинг фон билан
фарқига, ѐритиш системаси ва манбаига боғлиқ ҳолда турли ишлар учун ѐритилганлик
даражасининг тўғри танланишини қараб чиқиш ва баҳолаш;
лойиҳада кўрсатилган ѐритилганликни текширув ҳисоблари ѐрдамида баҳолаш;
авария ҳолларига мўлжалланган ѐриткичлардан ҳосил бўладиган лойиҳалаштирилган
ѐритилганликни тавсифлаш ва баҳолаш;
ѐриткичлар ва дераза ойналарини тозалаш усуллари ва муддатларининг лойиҳадаги
ечимларини баҳолаш.
Ишлаб чиқариш вентиляцияси лойиҳаларини гигиеник экспертиза ўтказганда
қуйидагилар ўрганилади ва баҳоланади.
вентиляция ўрнатилишини тақозо қилувчи асосий зарарли омилларни кўрсатган ҳолда
технологик жараѐннинг тавсифи;
танлаган вентиляция системаси ва унинг цехда жойлашишини (ҳаво берадиган ва
cўрадиган тешикларнинг цех ичида тўғри жойлашиши);
ҳаво олиб келувчи вентиляциянинг ташқаридаги ҳаво оладиган ва ҳаво тортадиган
вентиляциянинг ташқарига чиқариб ташлайдиган тешикларнинг жойлашишини баҳолаш;
189
лойиҳалаштирилган вентиляция ишлаши билан таъминланиши кўзда
тутилган
санитария шароитларининг (метеошароитлар, чанг, зарарли газ ва буғлар концентрацияси)
гигиеник нормага жавоб бера олиши нуқтаи назаридан баҳолаш;
текширувчи ҳисоблашлар йўли билан алоҳида хоналарда зарарли омилларга қарши
курашиш учун ҳаво алмашинувининг таъминланишини баҳолаш;
вентиляция қурилмаларининг жойлашиши ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш;
тортувчи вентиляция чиқариб ташлайдиган ҳавонинг тозаланиши ва унинг тавсифи;
ҳавони тортиш ва беришда ҳаво мувозанатига баҳо бериш;
вентиляция системалари ишидан ҳосил бўладиган шовқинга қарши курашишни
баҳолаш.
Маиший хоналар жойланиши ва жиҳозланишини кўриб чиқилганда қуйидаги схемага
амал қилиш лозим.
умумий ва махсус маиший хоналар тўпламининг гигиеник талабларига мувофиқлиги;
маиший хоналарнинг ўзаро мақсадга мувофиқ жойлашишини ишлаб чиқиш
жараѐнининг хусусиятларини ва улардан фойдаланишнинг қулай бўлишлигини ҳисобга
олган ҳолда баҳолаш;
гардероб, душ, ювиниш ва бошқа хоналарда жиҳозларнинг
етарлилиги ва уларнинг
тўғри жойлашишини баҳолаш;
хоналар ѐритилиши, вентиляцияси, иситилиши ва пардозланишининг талабларига
мувофиқлигини баҳолаш.
Экспертизада материаллар санитария техник кенгашида муҳокама қилинади. ДСЭНМ
қошида ташкил этилган бу кенгаш ишида ДСЭНМ мутахассишларидан ташқари лойиҳачи
ташкилот, буюртмачи ва бошқа махкамалар вакиллари қатнашишади. Санитар техник
кенгашда қабул қилинган қарор ДСЭНМ раҳбари томонидан тасдиқланади.
Экспертиза натижалари санитар техник кенгаш қарорига қараб меҳнат
гигиенаси
врачи 303 – Х шаклидаги хулосани тузади ( илова 4). Бу хулоса махсус журнал 304 – Х да
қайд қилинади (илова 5).
Бошқа маълумотлар қаторида бу хулосада лойиҳада топилган барча санитар – гигиена
норма ва қоидалардан ташқари, чекланишлар рўйхати бўлиши лозим.
Камчилик ва танқидий мулоҳазаларнинг борлиги ва уларнинг аҳамиятига қараб
одатда хулоса икки хилда бўлиб, шулардан бири шаклида тузилади:
шаҳар (туман, вилоят) давлат санитария назорати лойиҳани маъқуллайди (агарда уни
қайта ишлаш учун танқидий мулоҳаза ва таклифлар бўлмаса);
шаҳар (туман, вилоят) давлат санитария назорати лойиҳани маъқуллашмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: