Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Тўғри жавоблар
1 – А 
2 – Д 
3 – Б 
4 – В 
5 – А 
6 – Б 
7 – А 
8 – В 
9 – Д 
10 – А 
ОГОҲЛАНТИРУВЧИ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ (ОСН). 

 
Мавзунинг мақсади: 
ОСНни ўтказишданг мақсад янги техника, технология 
жараѐнлар, кимѐвий моддаларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишда янги ишлаб чиқариш 
объектларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишга қабул қилишда амалдаги санитария – 
гигиена қоидаларига риоя қилинганлигини текширишдан иборатдир. 
Ишлаб чиқариш шароитида қулай безарар иш шароитларини яратиш ишловчилар 
саломатлигини муҳофаза қилишда асосий омиллардан бири ҳисобланади. Буни кўзда тутган 
ҳолда Ўзбекистон Республикаси Констутуциясининг 37 моддасида ҳар бир ишловчи безарар 
иш шароити билан таъминланиши кафолатланган. 
Меҳнат гигиенаси врачининг Ўзбекистон Республикасининг ―Давлат санитария 
назорати тўғрисида‖ги қонунида кўрсатилишича асосий вазифалардан бири назорат остидаги 
ишлаб чиқариш объектларида (мулкчиликнинг шаклидан қатъий назар) иш шароитларини 
яхшилаш чора – тадбирларини ўтказилиши устидан давлат санитария назоратини 
ўтказишдан иборатдир. 
Давлат санитария назорати формаларидан энг юқори самара берувчиси 
огоҳлантирувчи санитария назоратидир. Ишлаб чиқариш объектларида меҳнат гигиенаси 
врачи томонидан ўтказиладиган давлат санитария назорати икки йўналишда олиб борилади: 

ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаштириш ва қурилиши, ҳамда таъмирланиши; 

янги техник жараѐнлар, техник асбоб – ускуналар, кимѐвий моддаларни тадбиқ 
этилиши. 
Талабалар меҳнат гигиенаси фани бўйича ўқитиш жараѐнида, меҳнат гигиенаси 
врачининг бу соҳадаги фаолияти бўйича билимларни эгаллаб, амалий кўникмаларни 
ўрганади. 
Қуйидаги услубий қўлланма ҳозирги кунда амалдаги бу масалаларга бағишланган 
янги қоида ва кўрсатмалар талаблари асосида тузилган: 

СанПиН №006-93 ―Ўзбекистон Республикасидаги турар жойлар атмосфера ҳавосини 
мохофаза қилишдаги санитария меъѐр ва қоидалар‖; 

СанПиН №0007-94 ―қуриб битказилган, қайта қурилган ва кенгайтирилган ишлаб 
чиқаришга таалуқли объектларни фойдаланишга топширишда санитария-эпидемиология 
назорат маркази меҳнат гигиена врачининг қабул қилиш комиссиясидаги иши‖; 

СанПиН №0013-94 ―Меҳнат гигиенаси масалалари бўйича янги технологик жараѐн, 
техника, асбоб-ускуналар ва кимѐвий моддалар устидан огоҳлантирувчи санитария 
назорати‖; 

СанПиН №0011-94 ―Теҳнологик жараѐнларини ташкил этиш ва ишлаб чиқариш 
мосламаларига бўлган гигиеник талаблар‖. 


186 
ДСЭНМда огоҳлантирувчи санитария назорати бўйича тегишли ҳужжатлар 
юритилади. 
Ишлаб чиқариш объектлари лойиҳаланиши, қурилиши ва фойдаланишга 
топширилиши устидан давлат санитария назорати. 
Ўзбекистон Республикасининг ―Давлат санитария назорати тўғрисида‖ қонуннинг 9-
моддасига 
биноан: 
―Мулкчиликнинг 
шаклларидан 
қатъий 
назар, 
корхоналар, 
ташкилотларнинг, бошқармаларнинг раҳбарлари ва алоҳида шахслар объектларни 
лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, янгиланиш чоғида, корхоналарни техника билан қайта 
қуроллантириш ва уларни фойдаланишга топшириш чоғида санитария нормалари, қоидалари 
ва гигиена нормативларига амал қилишлари шарт‖. 
ДСЭНМ меҳнат гигиенаси бўлимининг огоҳлантирувчи санитария назорати 
ҳужжатлари: 

қонунчилик, инструктив ва бошқа ҳужжатлар папкаси; 

лойиҳаларни ва лойиҳа хулосаларини қайд қилиш журнали – 304/у ш.;. 

қурилиш учун ер ажратиш хулосани қайд қилувчи журнал – 302/у ш.; 

ер майдонини ажратиш бўйича хулоса – 301/у ш.; 

қурилиш лойиҳаси бўйича хулоса – 303/у ш.; 

қурилаѐтган ва қайта таъмирланаѐтган объектларнинг ОСН картаси – 305/у ш.; 

ишлаб чиқариш объектларнинг қурилиш давомида текширув қайдномалари; 

қайта қурилган ѐки таъмирланган объектни ишга туширишда давлат қабул 
комиссиясининг хулосаси. 
Бу масалалар устидан давлат санитария назорати 4 босқичдан иборат. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish