Тўғри жавоблар:
1 – А
2 – Д
3 – Б
4 – В
5 – А
6 – Б
7 – А
8 – В
9 – Д
10 – А
II боб. МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ ШИФОҚОРИНИНГ ДАВЛАТ САНИТАРИЯ
ЭПИДЕМИОЛОГИЯ НАЗОРАТ МАРКАЗЛАРИДА ФАОЛИЯТИНИ МАЗМУНИ,
ШАКЛИ ВА УСУЛЛАРИ.
Мавзунинг мақсади:
меҳнат гигиенаси врачининг иш мазмуни бўйича билим бериш,
машғулот давомида талабаларни бўлгуси касбига ва касб билан боғлиқ, хуқуқий, маънавий
муоммоларини ҳал этиш ҳам ўргатилади.
180
Давлат санитария назорати - бу санитария қонунларининг бузилишини олдини олиш,
аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган санитария эпидемиология хизматининг
фаолиятидир.
Давлат санитария назорати Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига
қарашли санитар эпидемиологик хизмат муассасалари ва идоралари томонидан амалга
оширилади. Унинг вазифа ва мазмунлари Ўзбекистон Республикасининг конституцияси,
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг ―Фуқароларни ҳимоя қилиш‖ тўғрисидаги
―Давлат санитария назорати‖ тўғрисидаги қонун, қарор ва бошқа ҳужжатларни, Ўзбекистон
Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор қўлланмалари,
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг норматив ҳужжатлари билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 1999 йил 20 январдаги
20-сонли ва 1999 йил 2 декабрдаги 710-сонли буйруқлари билан санитар эпидем иологик
хизматининг тузилиши белгиланган шунингдек санитар эпидемиологик хизмат муассасалари
тизимига кирувчи Давлат санитар эпидемиологик назорат Департаменти, Давлат санитар
эпидемиологик назорат марказлари ОИЦ маркази: ―Карантин ва ўта хавфли инфекциялар‖ –
маркази; ―Саломатлик‖ марказлари ва б. тўғрисида Низомлар тасдиқланган Давлат санитария
эпидемиология хизматини (сан. эпид. хизмат) Вазир муовини-Бош Давлат санитария врачи
бошқаради. Унинг остида (сўнг) Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги санитария
эпидемиология назорати Департаменти туради. Унинг тизимига санитария-гигиена ва
эпидемиология бўлимлари ҳамда Давлат санитария эпидемиология назоратининг ҳудудий
марказлари (ДСЭНМ) республика ДСЭНМи, вилоят ва Тошкент шаҳар ДСЭНМ лари
туманлардаги ДСЭНМлари киради.
Департаментнинг низомида қуйидагилар белгиланган:
Департаментнинг функцияси ва вазифалари;
Департаментдаги мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари;
Департаментни бошқариш ва бошлиқнинг ҳуқуқлари.
ДСЭНМ – идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар қайси
идорага бўйсинишидан ва мулкчиликнинг шаклидан қатъий назар алоҳида шахсларнинг
санитария меъѐрлари, қоидалари ва гигиена меъѐрларига риоя этишлари устидан Давлат
санитария назоратини олиб боради. ДСЭНМ давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва
хусусийлаштирилмайди.
ДСЭНМ бошқариш даражасига қараб 3 даражага бўлинади: Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, Республика Давлат санитария эпидемиология назорати
маркази (III даража); Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария эпидемиология
назорат маркази, вилоятлар ДСЭНМлари ва Тошкент шаҳар ДСЭНМга (II даража), шаҳар
(туманларга бўлинмаган) ДСЭНМларига ва ДСЭНМларига (I даража) бўлинади.
Маъмурий муносабати бўйича ДСЭНМ даражасига қараб бўйсунади: вазирлар
кенгашига, ҳокимиятга (шаҳар, вилоят, туман) ва уларга қарашли соғлиқни сақлаш
идораларига, вазифаси бўйича ўзидан юқори турувчи Давлат санитария эпидемиология
назорати марказига бўйсунади.
ДСЭНМ бош врачи тасдиқланган смета доирасида кредитларни бошқаради ва
санитария эпидемиологик назорати маркази ходимларини ишга Йўллаш ва вазифасидан озод
этиш ҳуқуқидан фойдаланади. ДСЭНМлар бошқариш даражасига қараб марказлашган ҳолда,
бюджетдан алоҳида маблағ билан таъминланади, ҳамда ўзларининг ҳаражат сметасига,
банкларда ҳисоб рақамлари ва хизмат ѐзишмалари учун бланкларига эга. Бюджетдан
ташқари қўшимча маблағ билан таъминлаш манбалари бор, яъни шартнома асосида пуллик
хизмат, ўз ихтиѐри билан тўлаган бадаллар, эпидфонд, маъмурий жарималар ва бошқалар.
ДСЭНМ умумий тузилиши ва штат нормативлари Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади. III ва II даражали ДСЭНМ
қошидаги санитария эпидемиология хизматини ривожлантиришни, бошқарилишини, унинг
моддий – техник базасини ва маблағ билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Бош Давлат
181
санитария врачи томонидан тасдиқланган низом асосида иш кўрувчи санитария
эпидемиология кенгаши ташкил қилинади.
2-расм.
Вазир муовини – Бош давлат санитария врачи
ДСЭНМнинг бошқариш даражасига ва тузилишига қараб, алоқа воситаларига,
автотранспортларга, махсус асбоб ускуналар ва аппаратурага, эпидемияни олдини олишга
мўлжалланган амалдаги меъѐрлар ва таъминлаш рўйхатига асосан керакли воситаларга эга
бўлиши шарт.
ДСЭНМ тиббиѐт институтларининг, врачлар малака ошириш институтларининг ўқув
базаси ҳисобида қўлланилиши, ҳамда тиббиѐт институтлар талабалари ва тиббиѐт билим
ўқув юрти ўқувчилари учун амалий тажриба базаси бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |