Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Умумдавлат меъѐрий қонунчилик ҳужжатлари



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Умумдавлат меъѐрий қонунчилик ҳужжатлари. 
Зарарли ва хавфли омилларни гигиеник регламентлаш ишлаб чиқаришда ва атроф 
муҳитни соғломлаштиришда самарали йўл ҳисобланади. Инсоннинг яшаш муҳити ва меҳнат 
шароити устидан санитария текшируви ўтказилганда соғлиқни сақлаш амалий хизмати бир 
қанча санитария қоида, меъѐр, стандартлар ва гигиеник меъѐрлар билан таъминланадилар. 
Гигиеник регламентлашда 3 та асосий принцип ҳисобга олинади: 

зарарли критерияларига мос равишда бўсаға концентрацияси (бўсаға дозаси, 
концентрацияси, даражаси); 

бошқа турдаги кўрсаткичлардан тиббиѐт кўрсаткичларининг юқорилиги, иқтисодий, 
технологик ва бошқалар; 

меъѐрлаштиришдан ўзиш ѐки нормативлаштиришни ишлаб чиқиш масалаларида 
аҳолининг хотиржамлигини ва радиацион хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий 
муносабатларни тартибга солади, одамнинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини ҳамда, 
у билан боғлиқ бошқа ҳуқуқларини ва уларни амалга ошириш кафолатларини 
мустаҳкамлайди. 
Давлат санитария назорати (ДСН) – бу санитария қонунларининг бузилишини олдини 
олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган санитария-эпидемиология хизматининг 
фаолиятидир. 
Қонун 6 та бўлим 32 та моддадан иборат. Унда ДСН бўйича иш мазмуни ва тартиби, 
санитария қонунчиликка риоя этишни назорат қилиш бўйича, мамлакатда санитария 
эпидемиологик хотиржамликни таъминлашдаги масъулликларнинг барча субъектлари, барча 
даражадаги ташкилотларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари берилган. Санитария 
эпидемиологик хизмати иши мазмуни ДСЭНМ ҳақидаги низомда ва маъмурий ва жиноий 
чоралар ҳақидаги йўриқномада берилган (1 бўлимга қаранг). 
2-моддада аҳолининг санитария эпидемиология хавфсизлигини таъминлаш асосий 
мезонлари берилган. Уларга қуйидагилар киради: 


176 

инсоннинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш ҳуқуқий кафолати; 

аҳолига атроф муҳитнинг ноқулай омиллари зарарли таъсирини олдини олишда ДСН 
фаолиятининг устиворлигини таъминлаш; 

аҳолининг санитария маданият даражасини ошириш; 

санитария эпидемияга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ижтимоий 
фаолиятининг қисми сифатида ўтказиш; 

санитария меъѐрлашга ва гигиеник нормативларга риоя қилмаслик ва санитария, 
эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширмаслик натижасида аҳолининг 
саломатлигига ва атроф-муҳитга етказилган зарарни қоплаш; 

санитария меъѐрлари қоидалари ва гигиеник нормативларга риоя этилиши ва 
санитария гигиеник тадбирларнинг амалга оширилиши устидан ДСН ни амалга 
ошириш. 
7- моддада давлат идоралари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, бирлашма ва 
алоҳида шахслар белгиланган тартибда тасдиқланган санитария меъѐр қоидаларига риоя 
этишлари шартлиги кўрсатилган. 
Бу қонунчилик ҳужжатлари фойдаланиш аҳамиятига кўра 4 гуруҳга бўлинади: 
1 Санитар қоида ва меъѐрлар (Сан Қ ва М) ва гигиеник нормативлар (РЭМ, РЭД). Булар 
санитар қонунчиликка риоя этилишини текширганда Давлат санитария назорати органлари 
томонидан ўтказиладиган ОСН ва ЖСН да қўлланилади. Бундан ташқари бу нормативлардан 
лойиҳа ва конструкторлик ташкилотларида, табиат муҳофазаси ташкилотларида, экологлар, 
гидромет хизмат, меҳнат вазирлиги касаба уюшмаси органлари ва бошқалар фойдаланади. 
Сан Қ ва М, гигиеник нормативлар ССВ томонидан тасдиқланиб рақам берилади ва 
амал қилиш муддати белгиланади. Тармоқли қонунчилик ҳужжатларида аввал санитария 
эпидемиологик хизмат органлари билан келишиб, кейин шу тармоқ вазирлиги тасдиқлайди. 
Ҳозирги вақтда жуда кўп гигиеник меъѐрлар (шовқин, тебраниш, электр магнит майдон, 
метеомиллар, кимѐвий бирикмалар ва бошқалар) мавжуд. Жуда кўп ишлаб чиқариш 
тармоқлари учун санитар меъѐр ва қоидалар ишлаб чиқилган: 

технологик жараѐнларни ташкил этиш ва ишлаб чиқиш масалаларига бўлган гигиеник 
талаблар (Сан Қ ва М №0011-94); 

янги технологик жараѐн, техника, асбоб ускуналар ва кимѐвий моддалар устидан 
огоҳлантирувчи санитария назорати (Сан Қ ва М №0013-94); 

қуриб битказилган ишлаб чиқаришга тааллуқли объектларни фойдаланишга 
топширишда санитария эпидемиологик станция врачининг қабул қилиш 
комиссиясидаги иши (Сан Қ ва М №0007-94); 

компьютер ва ташкилий техникада ишловчиларнинг санитария қоида ва меъѐрлари 
(Сан Қ ва М №0067-96). 
2. Давлат меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими (ДАВСТ, МХСК). 
Меҳнат хавфсизлиги соҳасида стандартлаштириш комплекс стандартларни ўз ичига 
олади. Стандартлаштириш конструкторлар, гигиенистлар ва ишлаб чиқарувчилар учун
мўлжалланган. Уларда хавфли ва зарарли омилларнинг таснифи, меъѐрлари, ўлчаш 
усуллари, хавфсизлик чоралар, ишлаб чиқариш жараѐнига ва жиҳозларга хавфсизлик 
талаблари берилган. 
Давлат стандартлари ишлаб чиқаришда зарарлилик даражасини ва касб 
касалликларини камайтиришга қаратилгандир ва буларнинг асосида стандартизация, хавфсиз 
техника ва технология яратиш қўйилган. 
3. Қурилиш меъѐр ва қоидалари (ҚМҚ) - шаҳарлар ва аҳоли пунктлари, корхоналар, 
бинолар ва иншоотлар, санитар техник қурилмалар ва бошқалар қурилиши ва 
лойиҳалаштиришга бўлган асосий талаблардир. 
Меҳнат гигиенаси врачлари ОСН ни ўтказишда кўпроқ қуйидаги ҚМҚ дан 
фойдаланадилар: саноат корхоналарининг бош режаси, қишлоқ хўжалиги корхоналари бош 
режаси, маъмурий ва маиший бинолар, технологик жиҳозлар, табиий ва сунъий 
ѐритилганлик, иситиш, ѐритилганлик, вентиляция ва кондиционерлаштириш, бошқалар. 


177 
4. Асос бўлувчи буйруқлар, таснифлар, низом кўп тармоқлар учун мўлжалланган. Бу 
гуруҳдаги қонунчилик ҳужжатларга қуйидагилар киради: 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги буйруғи №300 ―Дастлабки 
даврий тиббий кўриклар тизими‖ 6.06.2000 йил; 

ДСЭНМ ҳақидаги низом (ЎзРес ССВ 20.04.96 й); 

Зарарли ва хавфли ишлаб чиқарувчи омиллар меҳнат жараѐнининг оғирлиги ва 
кескинлиги кўрсаткичлар бўйича меҳнат шароитининг гигиеник таснифи (ЎзРес ССВ 
0141-03 й); 

Санитар профилактик ва бошқа муассасаларда тиббий ҳисоб-китоб ҳужжатлар (ЎзРес 
ССВ №283-2000 буйруғи). 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish