Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Изоляцияловчи костьюмлар. 
Зарурий иш кобилиятини саклаган шароитларда 
атроф-мухитнинг зарарли ва хавфли омиллари таъсиридан
 
ишчини максимал химоясини 
таъминлайди. Улар юкори токсик моддалар билан ифлосланган асбоб-ускуналарни демонтаж 
ва ремонт килишда, вентиляцион курилмаларни куздан кечиришда, авария ишларини 
бажаришда, махсулотларни ѐпик ва ярим ѐпик мухитларда 150-400 С гача киздириладиган 
кавшарлаш ишларида, тукилган захарли моддаларни йигишда, шахталарда куткариш 
ишларида, ѐнгинларни учиришда кулланилади. Стандартда кузда тутилган изоляцияловчи 
костьюмлар ишчини нафас олиши учун хаво билан таъминлаш тизимига кура шлангли (Ш) 
ва автоном (А) ларга таснифланади. Шлангли изоляцияловчи костьюмларга костьюмости 
бушлигини вентиляциялаш ва нафас олиш учун хаво стационар пневмолиниялар ѐки 
харакатланувчи хаво пуфлагичлардан шланг оркали етказилади; хаво автоном етказилувчи 
изоляцияловчи костьюмлар асосан авария ва баъзи ремонт ишлари учун мулжалланган. 
Уларда одам нафас олиши учун хаво ѐки кислород захирасини сакловчи костьюм таркибига 
кирувчи балонлар оркали етказилади, махсус мосламаларда етарлича регенерациядан утган, 
одам томонидан чикарилган хаво хам кулланилиши мумкин. 
Герметик изоляцияловчи костьюмнинг кийилиш вактини чегараловчи асосий омил 
булиб организмнинг кизиб кетиши хисобланади, шунинг учун ГОСТ 12.4.064-79 га кура 
одамнинг иссиклик саклаши буйича чегараланиш киритилган – 31 ккал/кг дан куп булмаган 
(130*103 ж/кг). «Иссиклик саклаш» тушунчаси кабул килинишига сабаб, нафакат 
иссикликнинг ортиб кетиши, балки одамнинг дастлабки иссиклик саклаши хам катта 
ахамиятга эга. ГОСТ 6 соатлик ишда ишчи фаолияти натижасида хосил буладиган зарарли 
моддаларни шлемости бушлигида сакланишини куйидаги кийматларгача чегаралайди: 
аммиак – 5, алифатик углеводородлвр – 300, аминобирикмалар – 1, ацетон – 50, 
оксидланувчи органик бирикмалар – 150, углерод оксиди – 15, фенол – 0,3 мг/м3. шунингдек 
чикарилган хаводаги углерод диоксиди (2%дан куп эмас) ва кислород ( 19 дан кам булмаган 
ва 40%дан куп булмаган) нинг сакланиши хам чегараланган. Изоляцияловчи костьюмда 
ишлаш давомийлиги 4 соатдан ошмаганида, костьюм ѐнмайдиган материаллардан 
тайѐрланган шароитларда кислороднинг сакланишини 95 % гача оширишга рухсат берилади. 
Шлангли изоляцияловчи костьюм кийган одамнинг максимал иш кобилиятини таъминлаш 
учун ГОСТ томонидан костьюмости бушлигини вентиляцияси ва нафас олиши учун хаво 
микдори 250 л/мин (0,0042 м3/с), жумладан нафас олиш зонасига 150 л/мин (0,0025 м3/с) дан 
кам булмаслиги белгиланган. ГОСТ хаво окими доимий тезлигида 30 л/мин да нафас олишга 
каршиликни лимитлайди – шлангли костьюмлар учун нафас олганда 150 Па дан куп 
булмаган ва автоном костьюмлар учун нафас олганда 200 Па, нафас чикарилганда 160 Па дан 
куп булмаслиги керак. Изоляцияловчи костьюмнинг массаси ГОСТга мос холда, шлангли 
костьюмлар учун 4 кг ва автоном костьюмлвр учун 8,5 кг дан ошмаслиги керак. Костьюм 
массасиниг оширилиши киска муддатли (1 соатгача) булганда ва аварияли шароитда иш 
олиб борилганда, шунингдек эпизодик кулланилганда 11 кг гача рухсат этилган. Стандарт 
сузлашув частоаси сохаларида 20 дБ дан куп булмаган даражада товушни пасйтиришни
сузни кабул килишни 15 % дан куп булмаган холатгача пасайтириш, айтилаѐтган сузнинг 
тушунарлилигини 30 % дан кам булмаган даражагача, шунингдек изоляцияловчи 
костьюмларни конструктив шакллантириш (курув майдони юзаси, материалларга умумий 
талаблар ва х.к.) ни чегаралашни кузда тутади.

НОШХВ нафас олинаѐтган хавони зарарли моддалардан ГОСТ 12.1.005-88 томонидан 


урнатилган, ЙКБК дан ошмайдиган микдорларгача тозаланишини таъминлаши зарур. 
НОШХВ нинг кулланилиши «Нафас органлари шахсий химоя воситаларини куллаш буйича 
услубий тавсиялар» (Л., 1982) Билан регламентланади. 
Таъсир принципи буйича НОШХВ ГОСТ 12.4.034-85 га мос равишда куйидаги 
типларга булинади: 


119 
А) фильтрловчи – хавода эркин кислород микдори етарли булган ва зарарли моддалар 
чегараланган микдорда булган шароитларда химояни таъминловчи; 
Б) изоляцияловчи – кислород микдори етарли булмаган ва зарарли моддалар микдори 
чегараланмаган шароитларда химояни таъминловчи. 
Фильтрловчи НОШХВ курсатмаси буйича уч типга булинади: 
1) чангга карши – аэрозоллардан химоялаш учун; 
2) газга карши – буг газсимон моддалардан химоялаш учун;
3) газ-чангдан химояловчи – хавода бир вактнинг узида мавжуд булган буг-газсимон 
зарарли моддалар ва аэрозоллардан химоялаш учун.
Изоляцияловчи НОШХВ ишлаш принципи буйича 2 типга булинади: 
1) шлангли – нафас олиш учун ярокли булган хавони тоза зонадан етказиб 
берилишини таъминловчи (узи суриб олувчи асбоблар ва буйсундирилган холда хаво етказиб 
берувчи асбоблар); 
2) автоном – нафас олиш аралашмаларини индивидуал хаво таъминлаш манбаларидан 
етказиб берилишини таъминловчи (кимѐвий реакцияларда олинган кислороддан 
фойдаланувчи асбоблар. 
НОШХВ ни характерловчи асосий курсаткичлар куйидагилар хисобланади: 
- химоя коэффициенти, яъни мазкур НОШХВ томонидан таъминланадиган зарарли 
мода концентрациясини камайтириш карралиги; 
- нафас олиш ва нафас чикаришдаги доимий хаво окимига булган дастлабки 
каршилик; 
- куриш майдонини чегараланиши; 
- узлуксиз ишда ва зарарли моддаларнинг урта концентрацияларида фильтрловчи 
элементлар химоя таъсирининг муддати. 
Хаводаги зарарли моддалар микдори масса концентрацияси ва хажм улушлари 
бирликларида намоѐн булиши мумкин. Буг-газсимон зарарли моддалар масса 
концентрациялари (1 л га миллиграммларда) ни хажм улушларига утказиш куйидаги 
формула буйича амалга оширилади: 
С*2,24 
Р= М 

Бу ерда Р – хажм улуши,%; С – масса концентрацияси, мг/л; 2,24 – утказиш 
коэффициенти; М – зарарли модда молекуляр массаси. 
НОШХВ танлашда уларнинг конструктив хусусиятлари, химоя ва эксплуатацион 
хоссалари, ишчи зонаси хавосидаги зарарли моддаларнинг таркиби ва микдорий сакланиши, 
ишлаб чикариш операциялари спецификаси ва мехнатни огирлигини хисобга олиш керак. 
12.1 жадвалда хаводаги зарарли моддалар таркиби ва микдорий сакланишига боглик булган 
холда ишлаб чикариш шароитларида кулланилишга тавсия этилган НОШХВ маркалари 
келтирилган. Шуни эсда тутиш керакки, нокулай метеорологик шароитларда ишлаганда хаво 
харорати 28 С дан юкори 0 С дан паст булганда ШБ «Лепесток», «Кама» типидаги клапансиз 
респираторларни куллаш максадга мувофик эмас. Бу холатларда «Астра - 2», Ф -62ш, РП – К 
типидаги клапанли респираторларни куллаш зарур. 
12.1 – Жадвал. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish