Таянч сўз ва иборалар:
меҳнат гигиенаси, ишлаб чиқариш, зарарли ва хавфли
омиллар, шахсий химоя воситалари, терини химоя қилувчи воситалар, меъѐрлаш
принциплари, касалликларнинг профилактик чора- тадбирлари.
Шахсий химоя воситалари (ШХВ)нинг кулланилиши ишловчиларга ишлаб
чикаришнинг хавфли ва зарарли омиллари салбий таъсирини олдини олишдаги чора-
тадбирлардан бири хисобланади.
Ишловчилар учун ишлаб чикаришнинг салбий омиллари таъсири интенсивлигини
камайтириш тугрисидаги саволни хал килишда имконият даражасида доимо шахсийга
нисбатан коллектив химоя услубларидан фойдаланиш максадга мувофик булади.
Радикаллик даражаси буйича ШХВ ишловчиларни химоя килишга йуналтирилган
куйидаги чора-тадбирлардан 4-уринда туради:
1) технологик – зарарлар вужудга келишини технологик жараѐнни узгартириш йули
билан бартараф этиш;
2) техник, ишлаб чикариш мухитига зарарларнинг ажралиб чикишига тускинлик
килувчи
асбоб-ускуналарни
герметизациялаш,
жараѐнларни
механизациялаш
ва
автоматлаштириш ва х.к.
3) санитар-техник – зарарли омилларни ишлаб чикариш мухитидан чикариб ташлаш
ѐки улар таъсирини йул куйиладиган даражаларгача сусайтириш.
Шундай килиб, кундалик ишларни бажаришда шахсий химоя воситаларининг умумий
комплексида ѐрдамчи восита сифатида фойдаланилади.
Аварияли, ремонт ва бошка эпизодик утказиладиган ишларда персоналнинг
индивидуал химоясини купчилик холатларда ишларни амалга ошириш хавфсизлигини
ташкиллаштириш тизимидаги асосий чора-тадбирлардан бири сифатида караш керак.
Исталган ШХВни куллашдан максад ишлаб чикаришнинг зарарли омилларини
организмга таъсирини йул куйиладиган даражаларгача камайтириш ѐки бутунлай бартараф
этиш хисобланади. Бунда ШХВ организмнинг хаѐтий мухим функционал системалари ва
мехнат жараѐнига салбий таъсирини минимумгача етказилиши зарур. ШХВ техник эстетика
ва эргономика талабларига жавоб бериши керак. Улар химоя, физиологик-гигиеник ва
эксплуатацион курсаткичлар буйича бахоланиши керак.
Барча ШХВ ишловчиларга «Ишчи ва хизматчиларга махсус кийимлар, махсус оѐк
кийим (пойабзал) ва бошка шахсий химоя воситаларини бепул таркатишнинг типик соха
меъѐрлари » асосида бепул таркатилади. ШХВ Билан уз вактида таъминлаш ва фойдаланиш
учун жавобгарликни маъмурият – участка, цех, корхона, соха бирлашмалари рахбарияти уз
зиммасига олади. Кулланилиши тугрилиги ва уз вактида амалга оширилиши устидан
117
назоратни мехнатни мухофаза килиш хизмати олиб боради. Давлат санитария назорати
органлари касаба уюшмалари мехнати техник инспекцияси ва Давшахтехназорат билан бир
каторда ШХВ кулланилишини ташкил этилишида назорат ва консультатив ѐрдамни
таъминлайдилар. ШХВ кулланилиши самарадорлиги купинча уларни тугри танлаш ва
эксплуатация килишга боглик. ШХВни танлашда ишлаб чикариш жараѐнинг конкрет
шароитлари, ишловчига хавфли ва зарарли ишлаб чикариш омили таъсирининг тури ва
давомийлиги, шунингдек ишловчиларнинг индивидуал хусусиятлари хисобга олиниши
керак.
Ифлосланган ШХВ хаво мухити ва иш жойлари юзаларининг ифлосланишини
иккиламчи манбаси булиб хисобланиши мумкин, шунинг учун бу химоя воситаларининг
материал ива конструкцияси уларнинг куп маротабалик самарадор тозаланиши
утказилишига йул куядиган булиши лозим, зеро ШХВдан бир маротабалик фойдаланиш хам
мумкин, масалан ШБ-1 респиратори («Лепесток»).
Хар куни бутун иш куни давомида кулланиладиган ШХВга (асосан хаво ва
юзаларнинг ифлосланиш даражаси йул куйилган микдордан ошмайдиган жойларда) химоя
самарадорлигигиа нисбатан юкори булмаган талаблар куйилади. Асосий талаблар
организмнинг газ, иссиклик ва намлик алмашинувини минимал даражада кийинлаштириш ва
иш кобилиятини минимал пасайтириш (20 % дан кам) хисобланади. Ремонт, авария ѐки
киска муддатли ишлар, жумладан даврий мавжуд булган жойларда фойдаланиш учун
мулжалланган ШХВлар биринчи навбатда юкори химоя самарадорлигига эга булиши лозим.
Бу холатда ишловчи организмининг газ, иссиклик ва намлик алмашинуви таъминотининг
талаблари асосан чегараланган, маълум вакт давомида (одатда 2-4 соат) иш кобилиятининг
етарли даражасини саклаб туриш зарурияти билан аникланади.
Мехнат гигиенаси врачи кулланилаѐтган ШХВга нисбатан назоратчи ва маслахатчи
сифатида булади, шунинг учун у ШХВ тури ва курсатмалари хакида етарли тасаввурга эга
булиши керак ва факт тугри кулланилгандагина ШХВ ишловчилар учун максимал химоя
самарадорлигини таъминлаши мумкинлигини аник тасаввур кила олиши керак.
ШХВлар тури одатда маътумот берувчи каталогларда намойиш килинади
(Бутуниттифок «Изотоп» бирлашмаси каталоги, «Радиоактиа ва баъзи агрессив моддалар
билан ишлаганда кулланиладиган шахсий химоя воситалари», «Ишлаб чикаришдаги
ишловчилар шахсий химоя воситалари», каталог маълумотномаси ва б.).
ШХВнинг курсатмасига келсак, ГОСТ 12.4.011.87 (ст. СЭВ 1087-78) «ССБТ
Ишловчилар химоя воситалари таснифига» мувофик барча ШХВлар курсатмаси буйича
куйидагиларга булинади:
- изоляцияловчи костьюмлар (пневмокостьюмлар, гидроизоляцияловчи костьюмлар,
скафандрлар);
- нафас органлари шахсий химоя воситалари – НОШХВ (противогазлар,
респираторлар, пневмошлемлар, пневмоникоблар);
- махсус химоя кийимлари (комбинезонлар ва ярим комбинезонлар, курткалар,
шимлар, костьюмлар, пальто ва ярим пальтолар, фратуклар, жилетлар, енглар); - оѐкларни
химоя воситалари (этиклар, ботфортлар, ярим этиклар, ботинкалар, ярим ботинкалар,
калишлар, ботлар, бахиллалар);
- кулларни химоя воситалари (кулкоплар);
- бошни химоя воситалари (каскалар, шлемлар, подшлемниклар, шапкалар, беретлар,
шляпалар);
- юзни химоя воситалари (химоя никоблари ва калкончалари);
- кузни химоя воситалари (химоя кузойнаклари);
- эшитиш аъзоси химоя воситалари (шовкинга карши шлемлар, кулокликлар,
вкладишлар);
- баландликдан тушиб кетишдан химоя воситалари ва бошка сакланиш воситалари
(сакланиш тасмалари, диэлектрик гиламчалар, кул ушлагичлари ва манипуляторлар,
тиззанинг химоя воситалари, елканинг химоя воситалари);
118
- терини химоя воситалари (ювувчи пасталар, кремлар, суртмалар);
- комплекс химоя воситалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |